Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
92
— Ундай бўлса, ўзингни ҳимоя қил, эй халифанинг ўғли! 
Абдураҳмон унинг ҳужумига чап берди. Бу сафар Абдураҳмон ҳужум қилди, аммо бирор 
натижага эришолмади. Қарама-қарши туширилган зарбалар бир-бирини таъқиб этди. Сўнг эса 
Абдураҳмоннинг: 
— Мана бундай уриш керак, эй, қўмондон, — дея кўтарган қиличи қўмондоннинг қонини ерга 
тўкди. У бу жароҳатдан сўнг жангни давом эттиролмасди. Агар жанг қила олса қалъага қочиб 
қутулиш энг ақлли ҳаракат бўларди. Шундай қилишга қарор қилди ва қоча бошлади. Бу 
ҳолатни кўрган Холид бин Валид умумий ҳужум амрини берди. Икки тараф бир-бирига 
аралашиб кетди. Энди Басра қўшини учун ғалаба қозониш у ёқда турсин, ҳатто мағлуб 
бўлмаслик ҳам бир муваффақият ҳисобланарди. Қадам-бақадам чекиндилар ва қалъаларига 
кирдилар. Ўртада юзларча ўлик қолдирган эдилар. Ярадор ҳолда жонини сақлаганлар ҳам 
бисёр эди. 
Руманус ўзининг ҳақли таклифининг аччиқ мевасини қўмондонликдан озод қилиниши орқали 
тотган ва ҳақоратланганди. Шундан кейин у уйига кириб олди ва жангда қатнашмади. Ўша 
куни уларни кузатгач, ўзининг мутлақо ҳақ жангчи эканлигига ишонди. Айниқса, Холид бин 
Валиддек қўмондон бошқараётган қўшинни енгиш учун кўкдан бир қўшиннинг тушишидан ўзга 
чора борлигига ҳеч ким уни ишонтира олмасди. Унга нисбатан ноҳақлик қилганлар ўзлари ҳам 
бу жангдан кейин яхшигина дарс олгандилар. 
Лекин Руманус «Бўлди, пешонага ёзилгани шу экан», деб ўтирадиган одамлар тоифасидан 
эмасди. Шу боис ўрнидан турди ва қалъанинг деворига туташ бўлган уйининг деворидан бир 
одам сиғиши мумкин бўлган бир тешик очди. У ердан чиқиб, қарши тарафга юра бошлади. 
Лекин нотаниш овоз уни тўхташга мажбур қилди. Кўлида қилич тутган икки киши унга 
яқинлашиб келди ва сўроққа тутди: 
— Эй, Аллоҳнинг қули, кимсан ва нима истайсан? 
— Холид бин Валид билан кўришмоқчиман. Мен қалъанинг собиқ қўмондониман ва кўриб 
турибсизки, қуролим йўқ, — деди. 
Биргаликда йўлга тушдилар. Бир неча дақиқадан сўнг ғаройиб бир чодирнинг ёнида 
тўхтадилар. Дўстлари билан суҳбатлашиб ўтирган бир одам у томонга йўналди. Ой шуласида 
юзи бироз кўриниб турган бу одамни кўрган заҳоти Руманус ичининг титраганини ҳис қилди. 
Аввало ўзини таништирди, кейин эса басраликларга киритган таклифи ва улардан кўрган 
муомалани айтиб берди. Сўзини якунлар экан, «Қалъа деворидан очилган тешик орқали 
ичкарига киришингиз мумкин», — деган таклифни айтди. 
Жангдаги ғалабадан кейин мағлуб томондан бир кишининг ҳузурига келиши ҳар қандай 
қўмондонни ўйлантириши табиий эди. Сабаби, бу одам тузоқ қўйган бўлиши ҳам эҳтимолдан 
ҳоли эмасди. Бироқ қалъани қўлга киритиш ҳам мумкин эди. Абдураҳмон яна ўзига вазифа 
берилишини истади. Ёнига юз кишини олиб, Румануснинг ортидан сассиз илгарилай 
бошладилар. Тешикдан аввало Руманус кирди. Ортидан Абдураҳмон ва шериклари кирдилар. 
Шундан кейин уларнинг тадбирлари бошланди. Дастлаб Абдураҳмон шерикларини 25 кишилик 
гуруҳларга ажратди. Кейин такбир овозини кутишларини айтди. Ўзи эса 25 киши билан қалъа 
эшигига келди. Соқчиларни дўппослаб, эшикни катта очгач, баланд овоз билан «Аллоҳу акбар» 
дея такбир айтдилар. Кўчаларда бошқа 25 кишилик гуруҳлар ҳам баланд овозда такбир айтиб, 
илгари қадам ташлашди. 
Қандай воқеа содир бўлаётганини тушунмасдан қилич кўтариб чиққанлар ҳам бўлди. Бу 
орада Холид бин Валид қўшинни қалъа томонга жўнатган, кўчалар аскарлар билан тўлган эди. 
Қуёш нурлари қалъа деворларига тушган пайтда таслим бўлиш керакми ёки урушиб ўлган 
афзалми, бу борада бир қарорга келмаган Басраликлар умидсизлик билан қилич солар, аммо 
борган сайин ортга чекинишарди. 
Ва ниҳоят Холид бин Валид жузъя бериб, сулҳ тузишни таклиф қилган бир неча кишига 
рўбарў келди. Дарҳол жангни тўхтатишни буюрди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling