Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Яхши ва ёмон деган тушунча доимо бир жойнинг ўзида ҳам мавжуд бўлиб келган. 
Шунингдек, даъвогар ва жанговор кишилар билан биргаликда тарафдор кишилар ҳам ҳар 
доим, ҳар вақт ҳамма жойда топилади. 
Бир неча йил аввал Исломга даъват қилган пайғамбарнинг вафот этганлигини, аммо у 
келтирган даъво борган сайин кучайиб бораётганини ва Сурия тупроқларига етиб келганлиги 
Хирақл исмли кишини ўйлантирди ва у энди бу иш жиддий тус олганлигини англади. Шу 
муносабат билан одамларини мажлисга чақирди. Мажлисда халифалик марказидан келган 
мактубни ўқитди. Кейин эса ўз фикрини очиқчасига баён қилди: 
— Улар ислом динига мансуб кишилардир. Фикримча, бирор миллат бу динга қарши 
чиқолмайди. Сўзимга қулоқ солинг ва улар билан сулҳ тузинг. Керак бўлса Сурия воҳасининг 
ярим даромадини уларга беринг. Бунинг эвазига Рум диёрининг тоғлари сизга қолади. Агар 
гапимга амал қилмасангиз, Сурияни тортиб олишади ва рум диёрининг тоғлари ҳам қўлдан 
кетади. 
У бу мавзудаги қарашларини олти йил аввал Расулуллоҳ (с.а.в.)дан мактуб олган пайтда ҳам 
очиқчасига айтган ва керакли тавсияларни берганди. Аммо атрофидаги мансабдор 
кишиларнинг қаршилиги ва ўзининг ҳам тожу тахтга мубталолиги Исломни қабул қилишига 
тўсқинлик қилганди. 
Тахти атрофидаги одамлар бу сафар ҳам асабийлашдилар. Ғала-ғовур кучайди. Хирақл бу 
вазиятда ё тожу тахтдан воз кечиб, ислом динига кириши ёки салтанатини давом эттириши 
кераклигини англади. 
Шу кунгача шоҳлик қилганим менинг учун етарли дейиши ва шаҳодат калималарини айтиб, 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
89
Ислом қўшинига қўшилиши мумкин эди. Бу эса унинг учун чинакамига ақлли бир ҳаракат 
бўларди. Чунки олти йил аввал Расулуллоҳ (с.а.в.) тарафларидан исломга даъват қилинган 
пайтда ислом дини Мадина ташқарисига ёйилган эмасди. Ҳолбуки, орадан ўтган бу озгина 
вақтдан сўнг Мадинадан бир ойлик узоқликда жойлашган ерларда байроқлар Расулуллоҳ 
(с.а.в.) келтирган дин учун ҳилпирамоқда эди. 
Лекин Хирақл бу сафар ҳам нафсини тиёлмади. Йиллар давомида одатланган ҳаётини бир 
тарафга улоқтириб, бир мўмин сифатида яшаш ачинарли ҳол эмасди. Шу онда ўзи амр қилади. 
Бундан кейин эса бошқанинг амрига бўйсунар, ҳатто амирликнинг юзини қайтиб кўрмаслиги 
ҳам мумкин эди. 
Сизни синагандим, — дея сўз бошлади, — Ҳақиқатан ҳам динига ва миллатига содиқ 
инсонлар эканлигингизни исботладингиз. Амр этаманки, у билан жанг қиламиз, — деди. 
Хирақл бу ишни бу сафар ҳам битиролмаса, бошқа имконият йўқлигини тушунарди. Аслида 
диний асарларда ўқишимча, бу дин давом этар, бошқа пайғамбар келмасди. Бу диннинг давом 
этиши мусулмонлар ҳам мағлуб бўлмайди, деган гап эди. У ҳолда мусулмонлар зафар қозонар, 
омад уларга кулиб боқарди. 
Қилаётган бу сўнгги синови билан исломнинг илдизини қурита олмаслигини яхши биларди. 
Таассуфки, бу диннинг Сурияда тарқалишини бироз кечиктира олар, беш кунлик дунёда бу 
тупроқларда яна ўзи ҳукмронлик қиларди. 
Ҳаёт-мамот жангига киришганди. Давлатнинг барча имкониятлари шу йўлда сарфланиши, бу 
кураш бир жиҳатдан насронийликнинг Исломият билан ҳисоб-китоби бўлиши керак эди. 
Дарҳол ҳозирлик кўришни буюрди. Укаси Тазорик бошлиқ бир қўшинни йўлга чиқарди. Кейин 
эса тўплаган қўшинини орқама орқа битга қўмондон амри остида бўлиш шарти билан жўнатди. 
Қўшинлар Сурия ерларида илгарилай бошладилар. 
Ҳар бири бироз аввал келиб у ерларни забт этган Ислом қўшинларини нишонга олиб
илгариламоқда эди. Бу қўшинларнинг ҳар бири ислом қўшинидан кўп эди. 
Шундай ҳолатда жангга кириш мағлубиятни олдиндан қабул қилиш эканлигини тушунган 
қўмондонлар Амр бин Осга мурожаат қилдилар. Авваддан ўткир ақли ва мураккаб 
вазиятлардан чиқиб кета олиши билан донг таратган Амр бин Ос «қўшин бир жойга тўпланиши 
даркор, озлигимиз туфайли мағлуб бўлишимиз керак эмас», деган фикрни илгари сурди. 
Йиғилиб муҳокама қилдилар ва душманни Ярмук водийсида қаршилашга келишиб олдилар. Бу 
ҳолатни ва карорларини ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га билдирдилар. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling