Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
* * * Бу пайтда Абу Суфён ўз турмушидан мамнун эди. Агар ўғли ақл билан иш юритса, бундан буён Амавийлар хонадони учун мукаммал бир эшик очиларди. Ушбу эшик ва унинг ортидаги шартларни очиш ва қадрлаш эса ўғлининг тадбирли бўлишига боғлиқлиги уни бениҳоя қувонтираётган эди. Қўлга киритилган нарсаларни баҳосини билган бир киши учун булар шубҳасиз етарли эди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу самимий ҳаракатининг натижаси келажакда қандай бўлиши ҳақида ўйлаб кўрмаганди. Расулуллоҳ (с.а.в.)га йиллар давомида бало устига бало ёғдирган Амавийлар учун салтанат йўлини очганини ва Амавий давлатининг пойдеворини қўйганлигини билмасди. Бу одамлар кечагина қалбларида Исломга меҳр уйғотиш учун юзта туя назр қилинганди. Агар Шом каби Мадинадан бир ойлик йўлда жойлашган бир воҳага қароргоҳ қурсалар ва кейинчалик халифалик марказида сустлик сезсалар ҳолатларини ўзгартириб, дарҳол ҳокимиятга интилишлари мумкин эди. Холид бин Валидга закот бермаслик учун ёки исломга қарши курашларда иштирок этганларга мансаб бермаслик кераклигини тайинлаган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) «Муаллифаи қулуб» номи билан танилган Язидни ва кейинчалик унинг укаси Муовияни нима сабабдан қўшин қўмондони этиб тайинлаганлигини тушуниш қийин. Масалан, Маккаликлар исломдан юз ўгираётган бир пайтда уларни кайтарган Сухайл бин Амр каби бир киши қўшинда оддий шахс эмас, қўмондон бўлиши ҳам мумкин эди. * * * Холид Таймга келган пайтда Румлар ва насроний араблардан ташкил тонган қўшин билан қаршилашди. Аммо булар Холид бин Саиднинг қўшинига дош беролмасдан, тарқалиб кетди. Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 88 Бир қисми исломни қабул қилди. Бу ғалаба ҳақида Мадинага хабар берилди. Ҳазраг Абу Бакр (р.а.) Холидга олға юришни буюрди. Ортидан Валид бин Утба ва Икрима бин Абу Жоҳил қўмондонлигидаги икки гуруҳни йўлга чиқарди. Холид илгарилади. Иля атрофида Маҳан исмли қўмондон бошлиқ қўшин билан жанг қилди ва уларни чекинишга мажбур қилди. Маҳан Шом шаҳрига яширинди. Холид ортидан етишди, яна жанг бошланди. Аммо Маржи Сафро деган жойда Маҳан уюштирган ҳужум туфайли Холид бин Саид қўшинни тарк этиб қочиб қолди. Қўшин тарқалди. Бир қисми Шарима бошчилигидаги қўшинга қўшилди. Бир қисми Мадинага қайтиб кетди. Холид бин Саид Зумарвага келди. Ҳазрат Абу Бақр (р.а.) унинг келишидан хабар топган заҳоти бир мактуб жўнатди. Мактубда жумладан шундай дейилган эди: «Ўша жойда тур. Сен ҳужумкор, довюрак кишисан. Машаққатларни бартараф этиш йўлларини биласан. Ноҳақ курашларга қўшилмайсан. Ҳаққа қарши эътирозларга чидолмайсан. Сенга яна ишлар бор». Бу воқеалардан кейингина ҳазрат Абу Бакр (р.а.) унинг Мадинага келишига изн берди. Холид ўзига қайта мансаб берилмаслигини илтимос қилди. Ҳолбуки, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) унга ёзган мактубида жасорат бергани каби иккинчи марта имконият беришни ва халқ назарида йўқотган обрўсини қайта тиклашини истарди. Бир сардордан кутиладиган ҳаракат ҳам фақат шу бўлиши мумкин эди. Чунки араблар жангдан қочганни асло кечирмас, орқадан яраланишини ҳам айб санарди. Фақат қайтадан ҳужум қилиш ёки бошқа тарафдан зарба бериш учун ортга чекинишигина айб саналмасди. Исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган ва динининг муҳофазаси йўлида чекмаган азоби қолмаган Холид бин Саиднинг бу тутуми ҳазрат Абу Бакр (р.а.) тарафидан унчалик хуш кўрилмаган эди. Унга ёзган бир мактубда «Шўхликми бу, эй, Холид? Сен жанг пайтида қўрқоқлик қиласанми?» деган эди. Кейин эса «Умар ва Али Холидни мендан кўра яхши билишаркан!» - дейишдан ўзини тиёлмади. Мадинага тарқоқ ҳолда келган қўшинларни қайтадан сафлади. Муовия бин Абу Суфённи ўша қўшинга қўмондон қилди ва акаси Язидга етишишини ва унинг амрига бўйсунишини тайинлади. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling