Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
* * * Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 86 Хира фатҳ этилгач, рўй берган воқеа ҳақида сўз кетганда Шувайл ҳақида ҳам айтиб ўтиш керак. Шувайл бир неча йил аввал Хирага келган ва Абдулмасиҳнинг қизи Каромани кўриб ошиқ бўлганди. Кейинчалик Мадинага келиб, исломни қабул қилган Шувайл бир суҳбат асносида Исломнинг атрофга ёйилиши ҳақидаги хабарни эшитгач, пайғамбаримиз (с.а.в.)дан Хира фатҳ этилса, Абдулмасиҳнинг қизи Каромани ўзига беришини илтимос қилганди. Ва ундан «Агар ҳарб йўли билан қўлга киритилса, у сеники» деган жавобни олганди. Хиранинг фатҳ этилиши Шувайлни мамнун қилди. Холид бин Валидга бу хотирасини сўзлаб бериб, Карома исмли аёлни ўзига берилишини истади. Истаги бажо келтирилди. Аммо Карома ва унинг қариндошлари бу ҳолатни яхши қаршиламадилар. Зеҳн ва фикрий доираси тор бўлган янги соҳибига рози бўлмаган Карома: — Эй, Шувайл, мен каби шу ёшга кирган аёлни нима қиласан? Яхшиси, мени қариндошларимга сот. Ҳар ҳолда қўлингга бир-икки қуруш бойлик тушади, — деб таклиф киритди. Ҳақиқатан ҳам аввалги гўзаллиги Каромани тарк этганлигини кўрди ва бу таклифни ижобий қабул қилди. Шувайл минг дирҳамга сотишни истади. — Жуда кўп сўраяпсан, эй Шувайл! Бунча пулни биз қаердан топамиз? Шу ва шунга ўхшаш таклиф ва илтимослар Шувайл томонидан рад этилди. «Минг дирҳамдан кам олсам отамнинг ўғли эмасман», дегач, Шувайлга минг дирҳам берилди ва Карома қутқарилди. Бу савдо ҳақида эшитган ўртоқлари Шувайлни койидилар, истаганида бундан ортиғини ҳам олиши мумкинлигини айтдилар. Бироқ олган жавоблари жуда ажойиб эди: — Демак, мингдан катта сон ҳам борми? Билсам кўпроқ сўрардим. * * * Дин ҳимояси ва тарғиботи сабаб бўлиб ўтган бундан кейинги бир неча жангларда ҳам мўминлар ғолиб келдилар. Анбар, Айнуттамр, Ҳусайд, Мадиҳ каби жойларда Ислом байроғи ҳилпирай бошлади. Бу орада ҳаж мавсуми бошланди. Шу муносабат билан Холид бин Валид фурсат топиб, энг қисқа йўллар билан Маккага борди. Ҳаж амалларини адо этди ва қўшинга қайтди. Ҳаждан қайтганлар билан суҳбатлашаётган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) эшитган бу хабаридан ҳайратда қолди. Одамлар Холид бин Валидни Маккада кўрганликларини айтишарди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) буни тадбирсизлик деб баҳолади. Сабаби, кетма-кет жанглар бўлиб турган бир пайтда Холид қўшинни қўмондонсиз қолдириб кетмаслиги керак эди. Унинг йўқлигини душманлар сезиб қолса ҳужум қилиши ва катта фалокат келиши мумкин эди. Шу боис Холид бин Валидга бир мактуб жўнатади. Хатда унинг Аллоҳнинг марҳамати билан бошқа қўшинлар қилолмаган ишни бажарганини, бундан кейин солиҳ амаллар қилиш ниятини фақат қалбида тутиши лозимлигини, шундай қилса Аллоҳ бу ниятларни амалга ошгандек қабул қилишини айтади. Ва мактуби сўнгида «Ўзингни яхши кўриб манманлик йўлини тутма, акс ҳолда паришон бўласан», деб огоҳлантирди. Бу мактубни ва ундаги амрни олган ҳазрат Холид, Мусаннани Хирада қолдириб, қўшиннинг бир қисми билан бирга ғарб томон йўналди. У Басра шаҳрига томон отланган эди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а) Мадинага келиб, саҳобалар билан учрашди. Бу гал Румлар билан рўбарў келиш вақти келган эди. Улар ҳам худди шу фикрда эканликларини айтишди. Шундай қилиб, Мутенинг интиқоми олинарди. Саҳобаларнинг ҳам фикрларини билгач, атрофга одамлар жўнатди, жиҳодга тайёр туриш кераклиги ҳақида хабар қилди. Шу мақсадда тўпланган гуруҳларни бешга бўлди. Амр бин Ос, Язид бин Абу Суфён, Абу Убайда бин Жарроҳ, Шурайҳ бин Ҳасан ва Холид бин Саид бу гуруҳларга қўмондон этиб тайинландилар. Ҳазрат Умар (р.а.)нинг Холид бин Саидга амал бермаслик ҳақидаги қатьий |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling