Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
ИККИНЧИ КИТОБ ТУГАДИ
 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
82
СУРИЯ - ШОМ - ИРОҚ - ЭРОН ФАТҲЛАРИ 
 
Ислом динини тарғиб этиш ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг асосий вазифаси саналиб, закот 
беришдан бош тортган ва исломни тарк этганларга қарши олиб борилган муваффақиятли 
юришлар сўнгига етгач, навбатдаги қиладиган вазифаси ислом динининг овозасини бошқа 
ўлкаларга ҳам ёйиш эканлигини тушунди. Шу билан бирга исломнинг кун сайин илдиз 
отаётганини ва бу хусусда жиддий тадбирлар кўриш вақги келганлигини ўйлаб юрган ва вақти-
вақти билан норозиликларини билдираётган миллатларга қарши жанг қилиш лозим эди. 
Шунинг учун Абу Бакр (р.а.) Холид бин Валидга Эрон ерларига юриш қилиш ҳақида буйруқ 
берди. 
Холид бин Валид ўзига берилган қўшин таркибидаги Кақо бин Амр, Иёз бин Ғанон ва Абд бин 
Ғавини ҳам ёнига олиб, Эрон томон йўл олди. Эрон ҳарбий қўшинлари билан биринчи бўлиб 
тўқнашадиган қўшин орасида бошқача бир ҳаяжон бор эди. 
Уч гуруҳдан иборат қўшиннинг бир қисмига Мусанна, иккинчисига Адий бин Ҳотим 
қўмондонлик қилмоқда эди. Учинчи гуруҳга эса Холид бин Валиднинг ўзи бошчилик қиларди. 
Ҳар уччаласи ҳам Хофир деган жойда учрашишарди. 
Мусулмонлар билан тўқнашадиган мазкур қўшинга араблар билан кўп марта курашган ва 
шуҳрат қозонган қўмондон Хурмуз бошчилик қиларди. Бир куни ўша Хурмузнинг қароргоҳига 
мусулмонлар тарафидан бир элчи келди. Уни кутиб олиб, мақсадини сўрадилар. 
Элчи шундай деб жавоб қидди: 
— Қўмондонга мактуб келтирдим. Шундан кейин у мактубни Хурмузга берди. 
Хурмуз мактубни ўқиб, ниҳоятда ғазабланди. 
— Оч араблар, - дея минғирлади у, - шу кунга қадар қоринларини тўйдириш дардида эдилар, 
бугун эса буюк ишларга киришмоқдалар. 
Холид бин Валиднинг Хурмузга жўнатган мактубда жумладан шундай мазмундаги сўзлар бор 
эди: 
«Исломни динини қабул қил. Мусулмон бўл. Агар исломни қабул қилсанг саломат бўласан. 
Ёки бизга жузъя бериб қавмингни ва ўзингни кафилликка ол. Бунга ҳам рози бўлмасанг, биздан 
хафа бўлма. Эслатиб қўйишим мумкин, мен жуда кучли бир қўшин билан келганман». 
Узоқ жанг қилиш тажрибаларига эга бўлган Хурмуз душманни менсимаслик фалокат 
келтиришини биларди. Бир томондан Эрон шоҳига ёрдам сўраб хабар бераркан, бошқа 
томондан эса курашда осон ғалаба қозониш йўлларини ўйларди. Нихоят бир қарорга келди. 
Агар душман қўмондонини ўлдирса ёки асир қилса, зафар қозонган ҳисобланарди. 
Қўмондонсиз қўшинни тарқатиш эса машаққат талаб қилмайди. 
Эрон ҳарбий қўшинларидаги аскарларнинг бир қисми бошқаларига ёрдамчи бўлиш, айниқса 
қочишларнинг олдини олиш учун бир-бирларига боғланган эдилар. Улар саккиз-ўн кишилик 
гуруҳ тарзида эдилар. Бу ҳолатни кўрган ва таҳликали жанглигини англаган тажрибали 
кишилар Хурмузга маслаҳат беришди: 
— Сиз ўзингизни душманга таслим этиш учун бел боғлабсиз, бундай қилмангиз, — дейишди. 
— Демак, сизлар фақат қочишни ўйлаяпсизлар, — деган жавобни олишди маслаҳатгўйлар. 
Бу жавоб Хурмуз ўз қўшинининг зафар қозонишига аниқ ишонганлигидан далолат эди. 
Хурмуз одамлари билан махфий бир режа тузди. Кейин икки тараф қўшинлари турган жойда 
майдонга чиқди. Ва ўзининг баралла овози билан жанг майдонини забт этди: 
— Мен қўшин қўмондонини кўришни истайман. Келсин, урушайлик. 
Ҳазрат Холид бундай таклифни рад қилолмасди. Дарҳол йўлга тушди. Унинг яёв 
келаётганини кўрган Хурмуз ҳам отидан тушди. Танишувдан сўнг, кураш бошланди. Жанг 
майдонида чиниққан ҳар иккала йигит бир-бирига бир неча зарбалар беришди. Аммо ҳазрат 
Холид душман қўшинига орқа ўгириб турган пайтда Эрон қўшинларидан бир неча киши ўқдек 
учиб қўлларида қиличлари билан у томонга отилдилар. Холид бин Валидни ерга қулатиш учун 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling