Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


уларнинг уйлари ҳувиллаб қолди! Албатта, бунда биладиган қавм учун ибрат


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

уларнинг уйлари ҳувиллаб қолди! Албатта, бунда биладиган қавм учун ибрат 
бордир!» (Намл сураси, 52-оят). Улар эса қоронғу мозорда чириб кетдилар. «Биз улардан 
(Макка мушрикларидан) олдин ҳам қанчалаб (итоат этмаган) авлодларни ҳалок 
этгандирмиз. Сиз улардан бирортасини сезяпсизми ёки овозларини эшитяпсизми?!» 
(Марям сураси, 98-оят). 
Танишларингиз, дўстларингиз қаерда? Улар кетдилар, аввалдан тақдим этган амаллари 
билан топишдилар. Бахтиёр ёки бахтсиз бўладилар. 
Аллоҳ таолонинг ҳеч ким билан қариндошлиги йўқдирки, бу қариндошликка боғлиқ фойда 
ёки зарар йўқ қилинса. Унинг амрига бўйсуниш билан фойдага эришилади ёки зарар йўқ 
қилинади. Шуни ҳам биласизки, охири жаҳаннам бўлган ҳеч бир фойдада хайр йўқдир. Охири 
жаннат бўлган ҳеч бир зарарда эса ёмонлик йўқдир. 
 
НОБАКОР ҲАКИМ БИН АБУЛ ОС 
Бир куни Абу Бакр (р.а.)нинг ҳузурларига илтимос билан келишди. 
- Бизни тингланг, эй, халифа. 
- Сўзланг, қандай мурожаатингиз бор? 
- Биз Ҳаким бин Абул Оснинг Мадинага келишини истаймиз. 
- Йўқ, у кетган жойида қолади, - кескин эътироз билдирди халифа (р.а.). 
- Аммо у керагича яшади. Бунинг устига Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот этганлар. Энди унинг 
келишига ҳеч бир киши ғов бўлмаса керак. 
- Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) туккан тугунни ечиш учун бу мақомга эга бўлдимми? Улар бир 
одамни Мадинадан хайдасалар, мен бу иш хато бўлди деб, қувилган одамни чақиртириб 
олайми? Буни мендан кутманг. 
Бу жавоб масалани ҳал қилди. Келганлар Абу Бакр (р.а.) ҳаётлик пайтида бу иш амалга 
ошмаслигига ишонч ҳосил қилишди ва у ердан кетдилар. Юмшоқ табиатли, истаганларини 
қилдиришлари мумкин бўлган бир халифа (р.а.) раҳбар бўлмагунча Ҳакимнинг бу шаҳарга кира 
олмаслиги аниқ бўлиб қолди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) тарафидан ҳайдалиш... Ҳар қандай мусулмон учун бу жиддий масаладир. 
Пайғамбар бир инсонни ўз-ўзидан сургунга жўнатадиларми? Айб қилса жазо берар, аммо у 
одам яна Мадинада олиб қоларди. Бундай ҳолатга тушган эркак ва аёлларни таниймиз. 
Бир инсон Исломни қабул қилмасдан аввалги ҳаёти учун гуноҳкор бўлиши мумкин. Ҳазрати 
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг душмани ҳисобланади. Аммо булар шаҳодат калималарини 
айтгунга қадар шундай ҳисобланади. Исломни қабул этгандан кейин «Эй, Аллоҳнинг 
Пайғамбари, бугунга қадар сендан жуда нафратланардим. Аммо, бугун энг яхши кўрадиган 
инсонимсан», дегувчилар ҳам бор эди. Исломга, мусулмонларга ва айниқса Расулуллоҳ 
(с.а.в.)га нисбатан қилган ёмонликларини эслаб, энди келажакда нималарга эришишлари 
мумкинлигини ўйлаб, Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан бу ҳақида сўраганларида, улар шундай дея 
жавоб қилгандилар: 
«Ислом ўзидан аввал қилинган ишларни ўчириб ташлайди». 
Ҳақиқий маъноси билан исломни қабул этишнинг натижаси шундай. Исломдан аввалги 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling