Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
80 каби ҳаракатларни қилди. Ислом дини келтирган одоб ва тарбия бор эди. Расулуллоҳ (с.а.в.)га нисбатан бошқача ҳурмат ва эътиборда бўлиш керак эди. Афсуски, бу ҳудудлар ишғол қилинган, бунинг устига Ҳаким қилган иши учун узр сўрашни ҳам истамаганди. Бу одобсизлигига нуқта қўйиш учун, Мадинани тарк этиш ва Тоифда яшаши маъқул кўрилган эди. Ҳаким ўзига берилган бу бахтни оёқости қилди. Аллоҳнинг беҳисоб марҳаматига ноил бўлиш ўрнига бу фурсатнинг қадрига етмади. Пайғамбаримиз (с.а.в.)га нисбатан кўрсатган аҳмоқона ҳаракатлари учун улардан нафрат, ғазаб ва лаънат олди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мадина ўзига лойиқ бўлмаганларни ташқарига улоқтиради» деб айтган ҳақ сўзлари Ҳакимга ҳам тааллуқли эди. Аммо бу сафар уни Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг шахсан ўзлари ҳайдаб юбордилар. Ҳазрат Усмон ўз амакиси Ҳакимнинг Маккадан қувилиши ва Тоифда яшашга мажбур этилганлиги ҳақидаги хабарни, табиийки, хурсандлик билан қарши олмади. Аммо унга маъқул бўлмаган иш Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни шундай қарорга келишига мажбур қилган салбий ҳаракатлар эди. Шунга қарамай, у фурсат топиб Ҳакимни Мадинага қайтармагунча хотиржам яшолмаслигини биларди. Шунингдек, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу таклифни рад қилади. Ҳазрат Умар (р.а.) ҳам қабул қилмайди. Ниҳоят ҳазрат Усмон (р.а.)нинг ўзи халифа бўлгач, Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонларидан ҳайдалган севимли амакисини иззат-икром билан Мадинага қайтарди. Аммо, бу сафар хам Ҳаким ва ўғли Марвон яна хунрезликларини бошлайдилар. Айниқса, ҳазрат Усмон (р.а.)нинг шаҳид этилиши билан боғлиқ фитна ва фасодга Марвон бошчилик қилганди. Халифанинг иззат-икроми билан Мадинага қайтган Ҳаким қайта эътибор топиши мумкин эди. Ҳолбуки, Муҳожир ва Ансор гуруҳидан ҳеч ким ҳазрат Усмон (р.а.)нинг қилган ишини маъқул кўрмади. Ҳатто, ундан хафа ҳам бўлишди. Ҳазрат Усмон (р.а.)ни ўлдириш учун келган исёнчиларга қарши Мадина халқи сас чиқармади. Бошқача айтганда, томошабин бўлиб турдилар. Бунга бош сабаб эса Ҳаким ва Марвоннинг қайтарилишидан норозилик эди. Бундай бир одамнинг Мадинага оёқ босишига рози бўлиш фисқу-фасодга йўл очиб беришдек гап эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) таҳликанинг олдини олган эдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бу қарорларини бекор килиш уммат учун таҳлика туғдирарди. Буларни тушунган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу шахснинг Мадинага келишига қаршилик қилганди. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling