Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
79 ҳаётнинг масъулияти кўтарилган, янги бир ҳаёт бошланган. Ақлини тўплашни истаган инсон учун бу мукаммал бир фурсатдир. Айниқса, ўтмишда қилган ва пушаймон бўлган ишларидан хулоса чиқариб, яхши амаллар қилиш учун имкониятлар бордир. Холид бин Валид каби, Абу Жахднинг ўғли Икрима каби ҳавас килса арзигулик инсонлар умрларининг бир қисмини Расулуллоҳ (с.а.в.)га, исломга душманлик қилиб ўтказдилар. Аммо улар кейинчалик бу ҳаёт тарзларидан воз кечиб, самимийлик билан исломни қабул қилиб, келгуси авлодларни ҳайратга солувчи ишлар қилган буюк инсонлардир. Ҳаким бин Абул Ос Макка фатҳ этилгунга қадар куфрга ботган инсонлардан эди. У ўз жияни Усмон бин Аффоннинг ислом динини қабул қилганини эшитиб, асабийлашган, бу йигит шунчаки ҳавас билан оталарининг динини тарк этган деб ўйлаб, уни қайтадан ақлини киргизиб қўйиш учун ҳаракат қилган ва ҳатто уч кун боғлиқ қолдирган эди. Фақат бу тазйиқларга қарамай, ислом динига содиқ қолганини кўргач, уни бўшатган эди. Кейинчалик Ҳаким, Расулуллоҳ (с.а.в.)ни роҳатсиз этиш учун олиб борилган курашларда иштирок этди. Абу Лаҳаб, Уқба бин Абу Муайт каби бир неча тубан кишилар билан биргаликда Пайғамбаримиз (с.а.в.)н и н г эшикларининг олдини ифлослантириш ва тўплаган чиқиндиларини деворларидан ошириб кетишни ўзларининг вазифалари қилиб олишганди. Ҳаким Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳижратларигача ўтган вақт ичида шу ва шунга ўхшаш ишлар билан шуғулланишдан завқланиб юрди. Макка фатҳ этилиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) бошқарувни қўлга олганларидан сўнг вазият ўзгарди (ўз ҳукмларини ўтказганларидан сўнг). Шундай кунларнинг бирида Расулуллоҳ (с.а.в.): - Мени қандай инсон деб биласизлар? Сизларга қандай муомалада бўлишимни истайсизлар? — деб сўрадилар. - Сиз мурувватли инсонсиз. Сахий бир кишининг ўғлисиз. Сиздан икром кутамиз, - деганлар орасида Ҳаким ҳам бор эди. Гўё Пайғамбаримиз (с.а.в.) у кунга қадар сахий ҳам, сахий бир инсоннинг ўғли ҳам эмасдилар. Гўё бу одамлар узоқ йиллардан буён Аллоҳнинг расулига турли-туман маломатлар ёғдирмагандек. Шу онда Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг сўзларини тинглаётганлар, гўё бир пайтлар Расулуллоҳ (с.а.в.)га ҳеч қандай ёмонлик қилмагандек. Гўёки Пайғамбар бўлмасларидан аввал уларга «ал-Амин» яъни, ишончли инсон лақабини бошқалар бергандек... - Бугун сизга ҳазрат Юсуфнинг акаларига айтган гапидан ортиқ гап айтолмайман. Боринглар барчангиз озодсиз. Бир инсоннинг бундан буюк бўлишини тасаввур қилиш қийин. Сахий инсон шундай ҳаракат қилиши мумкин. Буюклик шундай исбот қилинмай яна нима қилиниши керак? У ердан кетдилар. Энди ўзлари учун авфнинг, марҳаматнинг, сабр-тоқатнинг очган эшигидан исломга кириш ва абадий саодат йўлида ишончли одамлар билан бирга бўлиш қолганди. Кўпчиликлари шундай қилдилар. Ҳаким шаҳодат калималарини айтди ва жонини қутқарди. Кейинроқ эса Мадинага йўл олди. Аммо у ва у кабиларга энди «муҳожир» бўлиш шарафи йўқ эди. Чунки энди бир мусулмон шаҳридан бошқа бир мусулмон шаҳарларига кетувчилар ҳам бўлиши мумкин эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) хусусан шуни таъкидлаган ҳолда «фатҳдан кейин ҳижрат қилиш йўқдир» деб буюргандилар. Орқада фақат пок ниятлар, бу ниятларга боғлиқ ҳолда амаллар қилиш қоларди. Ҳакимнинг Мадинадаги ҳаёти яхши ўтмади. Йиллар давомида Расулуллоҳ (с.а.в.)га нисбатан кўнглида сақлаб келган ғайирлигидан воз кечолмади. Исломга кирмасдан аввал, мушриклигида Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ранжитганди, бу ерда мўмин сифатида Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни хафа қилиш йўлларини излади. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннатларига амал қилиш учун эмас, уларни масхара қилиш учун юришларига тақлид қила бошлади. Қўл, юз, кўз ҳаракатлари билан Пайғамбаримиз (с.а.в.)га тақлид қилиш унга бошқача бир завқ бағишларди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг айниқса сир бўлиб қолиши керак бўлган баъзи масалаларини барчага эшиттириш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling