Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
ЖУМА ХУТБАСИ 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бир жума қуни минбарда туриб ижтимоий масъуллик ҳақида сўзлади. 
Айниқса, сўнгги кунларда кўпчилик шахсий манфаатини ўйлаб, ўзимни қутқарсам бўлди, деган 
қарашлар билан яшамоқда. Бир қисм ўртоқларининг шу ва шунга ўхшаш сўзларни сўзлаши бу 
мавзуда огохлантириш беришга сабаб бўдди. 
Инсон оиласи, қариндошлари ва яшаётган еридаги одамлар билан бирга ҳаёт кечиради. 
Вужуддаги аъзолар тана билан қанчалик боғлиқ бўлса, одам ҳам атрофидаги кишилар билан 
шунчалик боғлиқликда яшайди. Бу каби масалаларни тушунган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) сўнгги 
кунларда тез-тез эшитаётган бу оятни ўқиди: «Эй, имон келтирганлар, ўзларингизни ва 
оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангизки, 
унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат 
буюрилган ишни қиладиган фаришталар (турурлар).» (Таҳрим сураси, 66-оят). 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бироздан сўнг шуларни сўзлади: 
- Эй, инсонлар, сиз бу оятни ўқиб, янглиш баҳолаяпсиз. Ҳолбуки, мен Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг 
шундай сўзларини эшитдим. Инсонлар бировнинг зулм қилаётганини кўрсалар ва унинг қўлини 
тутиб зулмига қаршилик қилмасалар, Аллоҳ уларнинг бошларига бало келтирувчи жазо 
беради, дегандилар. 
Хутбани тинглаётганлар орасида бошларини енгил тебратиб бу гапни маъқуллаганлар ҳам 
бўлди. Мен ҳам бу сўзларни у муборак оғиздан эшитгандим, дейишни истардилар. Хутба 
тинглаётган Абу Салаба ал-Хушони, айниқса бу оятни Расулуллоҳ (с.а.в.)дан сўраганлигини 
хотирлади. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
76
- Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, нима қилайлик бир тарафда яхшилик қилиш, ёмонликдан 
узоқлашиш кераклиги буюрилади. Бошқа тарафда бу оятда эса «нафсингизни муҳофаза этинг» 
дейилмоқда. Буни қандай изоҳлаш мумкин? деган пайтда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деб 
жавоб берган эдилар: 

Тўғриси шуки, сиз яхшиликни тарғиб қиласиз, одамларни ёмонликдан қайтаришга 
уринасиз. Натижа сифатида эса инсонларни хасис бўлиб кетаётганини, нафснинг орзуларига 
берилганини, охиратини унутиб, фақат бу дунёсини ўйлаётгани ва ўзини ҳақ деб билаётганини 
кўрасиз. Шундай пайтда ўзингизни билинг ва уларни ўз ҳолига қўйинг. Чунки кейинчалик 
шундай кунлар келадики, у кунларда сабрли бўлиш ҳовучда оташ тутган каби машаққатлидир. 
Ўшандай кунларда сабр қилиб, динида мустаҳкам турганларга сиз қилган амални қилган эллик 
кишига бериладиган савобга тенг, савоб ва мукофот бордир.
Абу Салабанинг зеҳнидан чақмоқдек ўтган бу азиз хотирадан сўнг иккинчи фикр ёдига 
келди. Шу билан бирга Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бу сўзлари баъзи инсонлар учун рухсат 
бўлиши керак эди. Бўлмаса яхшиликка даъват ва ёмонликдан қайтаришга уриниш каби муҳим 
бир вазифа, агар инсонлар фасодга берилган пайтда бажарилмаса, қачон бажарилади? 
Пайғамбарлар ҳам инсонлар залолатга ботган пайтларда жўнатилган эмасми?.. Расулуллоҳ 
(с.а.в.) йиллар бўйи ҳақиқатга чорлаган инсонлар иғво ва залолатга берилган кимсалар 
эмасмиди? Уларнинг тошларга, дарахтларга сиғинганларини, ҳақиқатни эшитмаслик учун турли 
чоралар излаганликларини кўрган пайтда Пайғамбаримиз (с.а.в.) «Энди бу иш шу ерда 
тугайди» деб бир чеккага чекинмаганмидилар? 
Ажабо, Абу Салаба янглиш хотирлаяптими? Пайғамбаримиз (с.а.в.) сўзламаган сўзларини 
эшитгандек бўляптими? Йўқ, асло йўқ. Янглишаётгани йўқ. Шахсан Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан 
эшитганига ишонарди. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) бу сўзни унинг ўзига айтгандилар. Аммо нега 
Абу Бакр (р.а.)га ёки Умар (р.а.)га айтмадилар? Уларга ҳам «яхшиликка даъват қилиш, 
ёмонлиқдан қайтариш вақти келганлигини» англатган эдилар. Бунга шубҳа йўқ. Чунки 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) хастага касаллигига қараб даволайдиган, ҳақиқий табиб эдилар. 
Ҳа, намоз ўқийдиган одамга «доим намоз ўқишинг керак» дейиш, зино килмайдиган одамга 
шу иффатини ҳамиша сақлаб қолишини тавсия қилиш қанчалик фойдали бўлса ҳам, бу каби 
тавсиялар намоз ўқимайдиганга, зино қилувчига ва ичкиликка мубтало бўлган одамларга 
айтилса янада фойдалироқ бўларди. 
Абу Салаба буларни ўйларкан, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг кўзларидан оқаётган ёшларнинг 
сабабини аниқ билолмади. Шу онда Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни юз маротабалаб кўрганини 
эсладими ёки Исломнинг асло воз кечиб бўлмайдиган «яхшиликни тарғиб қилиш» тамойили 
ҳақида ўйловчиларнинг борлигига хурсанд бўлиб йиғламоқдами? Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) 
хутбани ҳар сафаргидек шу сўзлар билан якунлади: 
- Аллоҳим, ҳаётимнинг энг хайрли қисми умримнинг охири бўлсин. Амалимнинг энг 
савоблиси, сўнгги амалларим бўлсин. Кунларимнинг энг хайрлиси сенга етишган қуним бўлсин. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling