Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
* * * Ўша пайтларда Матиъ Расулуллоҳ (с.а.в.) олдиларига қўллари ва оёқлари хинали ҳолда келтирилганди. Яна шунга ўхшаш ҳаракатлар қилган эди. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз (с.а.в.) эркак кишининг аёлларга хос қилиқлар қилишини, аёлларнинг ҳам эркаклар қиёфасида юришини еқтирмас, ҳатто бу хилдаги эркак ва аёлларни лаънатлаган эдилар. Инсон қадр-қиммати аёлнинг аёлларга, эркакнинг эркакларга хос ҳаракатлар қилишини талаб қилади. Ҳаёт ҳар бир мавжудотнинг яратилиш мақсадига қараб яшашига боғлиқ тарзда давом этади. Бу одам охирги марта Тоиф қуршовида бўлганди. Ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.)нинг қайн оғаси бўлган Абдуллоҳ бин Абу Умайя опаси ҳазрат Умму Саламанинг ёнига келганди. Матиъ ўзини тутолмай Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ва ҳурматли онамизнинг ёнларида: Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 75 - Эй, Абдуллоҳ, агар эртага Тоиф фатҳ этилса, сенга Жайланинг қизи Бадияни кўрсатаман. Фақат уни қўлдан чиқарма. Бир қўрсанг эди хипча белларини... Расулуллоҳ (с.а.в.) бу уятсиз одамга қараб: - Эй, Аллоҳнинг душмани, у хотин бечорага шунчалик тикилиб қарадингми?—дедилар ва Умму Саламага бошқа буни ёнларига яқинлаштирмасликларини уқтирдилар. Шундан сўнг Матиънинг Мадинада қолиши фисқу фасодга замин яратишини ўйлаб, шаҳарни тарк этиши ва Хамо деган жойда яшашини лозим топдилар. Бир куни Абу Бакр (р.а.) қон тупурган бир одамнинг дардини эшитишга мажбур бўддилар. - Қандай шикоятинг бор? У одам асабийлашган эди. Ёнидаги одамни кўрсатди. - Бу одам билан уришдик. Бармоғини тишлагандим, бирдан тортиб олди ва тишимнинг синишига сабаб бўлди... Уни жазолашингни истайман. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) нариги одамга қарадилар ва ундан сўрадилар: - Воқеани энди сен айт-чи. - Худди шундай бўлди, эй, халифа, жавоб берди иккинчи киши. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) кулимсиради ва: - Иккингизнинг ҳам бир-бирингиздан қарзингиз йўқ, ишингизга боринг, — деди. - Аммо менинг тишим нима бўлади. Тишим синди-ку ахир. Бу одам ё жуда содда эди, ёки ҳақ-ҳуқуқини билмас эди. - Сенинг хоҳишингга кўра, бу одам бармоғини сенга бериши керак, сен эса уни истаганингча чайнашинг керак эди. Аммо, бу одамнинг жони оғримаслиги ва сенинг оғзингдан қўлини тортмаслиги керак эди, шундайми? Ўйлайманки, сен шуни истардинг. Истасанг бир марта у ҳам сенинг бармоғингни тишласин. Нималар бўлишини кўр. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) сўзига шуларни илова қилди: - Айнан сен каби бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.)га шикоят қилган ва Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан айни шу жавобни олган эди. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling