Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
- Сен Матиъ эмасмисан? 
- Ҳа, халифа, мен сен айтган кишиман. 
- Хўш, Мадинада сенинг нима ишинг бор? Пайғамбаримиз (с.а.в.) сени Хамога сургун 
қилмаганмидилар? 
- Шундай, лекин Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот этдилар. Энди сургун ҳам тугайди. 
- Йўқ, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳайдаган кишини мен қабул қилолмайман. Улар берган жазони 
бекор қилиш ҳуқуқига эга эмасман. Дарҳол Мадинани тарк эт. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг қатъий ва саботли ҳаракати қаршисида Матиънинг боши эгилди. 
Эътироз биддиролмас, билдирса ҳам ҳеч қандай натижага эришолмасди. 
Аммо у, "мен тавба қилдим, эй, халифа, энди аввалги Матиъ эмасман", дея олмади. 
«Сургун ҳаёти мени ҳамма қатори яшашга, ҳаёсиз гаплардан узоқ бўлишга одатлантирди» 
дейиши ва Мадинага қайтишига изн олиши мумкин эди. Бир неча айб қилган, аммо охирида 
пушаймон бўлганларга таниш бўлган сабр-тоқат Матиъга ҳам тегишли эди. Аммо у яна эски 
ҳаётига қайтса, нотайин ҳаракатлари ва беҳаё сўзлари билан халқни безовта қилса, майли яна 
сургун қилинсин. Шу хаёлларни ўйлар экан, Матиъ бу сафар раҳм уйғотувчи бир овозда: 
- Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётликларида ҳафтада бир кун келиб кетишга ҳаққимиз бор эди. 
Егулик йиғардик, — деди. 
- Бунга ҳозир ҳам ҳақлисан, — деган жавоб олди у. 
Матиъ кетди, аёли билан биргаликда шаҳарни тарк этди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) яшаган 
пайтда у сургунда бўлди. Ҳазрат Умар (р.а.) тарафидан ҳам шу тажриба такрорланди. Ниҳоят 
учинчи халифа даврида Мадинага келиб жойлашади. 
Матиъ каби аёлларнинг мажлисига кириб чиққан, уларнинг кўнглини олиш ва кулдириш 
баҳонаси билан жуда кўп бемаъни сўзлар сўзлаган, тарбиясиз кишилар билан инсонлар 
орасини ажратиш, вужудни ёмонликлардан ҳимоя қилишдек гап эди. 
Халқни бу каби кишиларнинг ёмонлигидан асраш одамларга фойдали бўлиши билан бир 
қаторда, бу хилдаги ўзлигини йўқотган кишилар учун ҳам марҳамат ҳисобланади. Чунки 
шоирнинг шеър ёзишига тўсқинлик қилиш, золимнинг зулм қилишига қаршилик кўрсатиш, улар 
учун қилинган бир яхшилиқдир. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling