Улардан қуйидаги ўқитиш жараёнларини таъминлаш учун фойдаланилади


Download 68.5 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi68.5 Kb.
#1051659
Bog'liq
тезис учун


Ҳозирги кунда ихчам ва арзон бўлган notebook, netbook, i-pad, i-phone ва smartphone каби ахборот воситалари ривожланмоқда. Шу сабабли таълим жараёнида бундай воситалардан фойдаланишга бўлган қизиқиш ва талаб ортиб бормоқда. Масофавий таълим эса айнан шу технологиялар воситасида амалга ошириладиган жараёндир. Республикамиз мактабларининг интернет тармоғига уланиши мамлакатимизда масофадан ўқитиш курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш имкониятини яратди. 

Масофавий таълим технологияси бу шахс билан мустақил, лекин назорат қилинувчи белгиланган билимларни ўзлаштириш жараёнида мулоқот қилиш воситалари, шакллари ва методлари йиғиндисидир. Унинг асосий бўғини телекоммуникация воситалари ва уларни етказувчи воситалар ҳисобланади. 

Улардан қуйидаги ўқитиш жараёнларини таъминлаш учун фойдаланилади:

- муҳим, зарур ўқув ва ўқув-методик материаллар;

- ўқитувчи ва таълим олувчи ўртасида тескари алоқа;

- масофавий таълим тизимида бошқарилувчи ахборотларни алмашиш;

— халқаро ахборот тармоқларига чиқиш, шунингдек, хорижий фойдаланувчилар билан Масофавий таълим тизимида боғланиш;

Масофавий таълим узлуксиз таълим тизими шаклларидан бири бўлиб, шахснинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаб, таълим олувчиларга мамлакатнинг ихтиёрий ҳудудида таълим олишда тенг имкониятлар яратади. Шунингдек, бундай таълим шахсга ўз иш фаолиятидан ажралмаган ҳолда асосий ёки қўшимча таълим олиш имконини беради. Бундан ташқари, масофавий таълим қуйидаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган вазифаларни амалга оширади:

— жамиятнинг саводхонлик даражасини ва таълим сифатини ошириш;

— аҳолининг таълим хизматига бўлган эҳтиёжини қондириш;

— мамлакатнинг малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва ҳоказо.

Масофавий таълим тизими мамлакатимиз таълим тизими учун қуйидаги жараёнларни ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этади:

— таълим соҳасидаги ислоҳотларни давом эттириш;

— аҳолининг таълим технологияларига эҳтиёжини шакллантириш;

— халқаро алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилувчи ўзгаришларни амалга ошириш;

— таълим жараёни иштирокчилари ўртасида ахборот алмашиш учун сифатли, янги техник воситаларнинг пайдо бўлиши ва тез ривожланиши;

— таълим соҳасида халқаро интеграцияни ўстириш.

Масофавий таълимнинг таълим олувчилар учун қулайлиги шундаки, улар бу тизимда маъруза ва семинар шаклидаги машғулотларга мунтазам қатнашмайдилар, ўзлари учун қулай бўлган вақтда, жойда ва қулай даражада ишлайдилар ҳамда ўқийдилар. Ҳар бир таълим олувчи фанни ўзлаштириш ва танланган курслар бўйича зарур синовларни олиш учун қанча керак бўлса, шунча ўқиши мумкин.

Масофавий таълим тизимида ўқитувчига билиш жараёнини мувофиқлаштириб бориш, ўқитилаётган фанни ривожлантириш ва мослаштириш, индивидуал ўқув режаларини тузишда маслаҳатлар бериш, ўқув лойиҳаларига раҳбарлик қилиш ва бошқа шу каби вазифалар юклатилади. Таълим сифатини назорат қилиш масофадан ташкил этиладиган имтиҳонлар, суҳбатлар, ижодий ишлар, интеллектуал тест тизими орқали амалга оширилади.

Масофадан ўқитишнинг ўқув жараёни анъанавий ўқитишдаги каби Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва ўқув жараёни жадвали ҳамда ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.

Таълим олувчиларнинг эгаллаган билим, малака ва кўникмаларининг назорати ўқув жараёни жадвалида кўрсатиладиган муддат ва даврларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Расман назоратнинг оралиқ, якуний ҳамда битирув ишининг тақдимоти турлари назарда тутилади. Лекин жараённинг боришига қараб, тармоқда кузатишнинг таъминланиши шарти билан кундалик, жорий ва назоратнинг бошқа турларини қўллашга рухсат этилади.  

Ўқув жараёни жадвали бўйича оралиқ назоратлар (асосан тармоқда — тест усулида, лекин контакт сессияларда ҳам амалга оширилиши мумкин) ўтказилиши таъминланади ва ҳар бир тингловчининг ўқув фаолияти тармоқда кузатиб борилади ва мониторинги амалга оширилади.

Ўқув жараёни жадвалига риоя қилинган ҳолда контакт сессиялар ўтказилади ва уларда амалий ва лаборатория машғулотлари ўтказилади, керакли консультациялар берилади.  

Ўқиш якунида оралиқ назоратлардан муваффақиятли ўтган таълим олувчилар якуний назоратга қўйилади. Якуний назоратдан ташқари битирув иши тақдимоти ўтказилиши мақсадга мувофиқ (тақдимот тармоқ орқали ҳам бўлиши мумкин). Таълим олувчиларга курсни тамомлаганлиги ҳақида тегишли ҳужжатларни бериш каби тадбирларни ҳам тармоқ орқали амалга оширилиши назарда тутилади.

Хулоса қилиб айтганда, масофавий таълимнинг жорий этилиши таълим соҳасида ягона ахборот маконини яратиш ва таълим олувчиларга ахборотларни тезкор етказиш, таълим муассасаларининг моддий-техника ва ўқув-моддий базаларидан самарали фойдаланиш имкониятини яратади ҳамда


таълим олувчилар билимини холисона баҳолаш ва таълим самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.
Турли босқич ўқув юртларида кимё таълимининг такомиллаштириш соҳасида кенг қамровли чуқур тадқиқотлар бажарилган бўлса-да, таълимда фаннинг янги тараққиёти ҳамда инсон тафаккурининг янги имкониятларига таянувчи самарали усулларни жорий қилиш ғоят долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу тадқиқот олий таълим босқичида янги ахборот технологияларнинг кимё фанига киритилишига, кимё лаборатория практикумида ўзлаштириладиган билимларни, ўқув ва малакалар самарали кенгайтириш, билимлар мажмуасини миқдорий баҳолаш ҳамда таълим жараёнини бошқаришнинг илмий-услубий асосларини яратиш ва уларни амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ муаммоларга бағишланган.
Халқ таълим тизимини босқичма-босқич ахборотлаштиришдан асосий мақсад қуйидагилар [35]:
— замонавий ахборот-коммуникация технологияларини халқ таълимига жорий қилиш механизмини ишлаб чиқиш;
— ўқитиш жараёнининг ахборотлашган тизимини яратиш, уни замонавий технологиялар асосида бошқариш системасини ташкил этиш.
Ўқув машғулотларига компьютер технологиясини татбиқ этиш юқорида билдирилган фикрларни тасдиқлайди. компьютер технологияларини таълимга кириб келиши бевосита ўқув жараёнида ўқитувчиларга [55]:
— компьютер саводхонлигини оширишда;
— ўқув машғулотларини технологиялаштиришда;
— мавзуларни тўлиқ ёритиб беришда;
— мухим кимёвий жараёнларни эффектлар билан намойиш этишда;
— кўргазмалиликни таъминлашда;
— мавзулар орасидаги ўзаро ўхшашлик ва фарқларни таққослашда;
— вақт сарфини камайтиришда;
— талабалар билан ҳамкорликда ўқув фаолиятини ташкил этишда;
— талабаларни индивидуал кузатишда;
— талабалар билимини тезкор назорат қилишда;
— дастурий дидактик ўйинлардан фойдаланишда;
— талабаларни мавзу юзасидан кўп материал билан таништиришда;
— талабаларни рағбатлантиришда;
— ўқув жараёнини фаолллаштиришда;
— талаба фаоллигини оширишда;
— машғулотлар самарадорлигини оширишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Шу билан бирга фаолиятнинг асосий иштирокчиси — талаба учун:
— компьютер саводхонлишни ошириш;
— фанга бўлган қизиқишини ошириш;
— кимё дарсларида мавзуларни тўлиқ ўзлаштириш;
— анъанавий дарсларга нисбатан кўпроқ маълумот олиш;
— мустақил таълим олишга ҳаракатини фаоллаштириш;
— талабанинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш;
— ўз-ўзини баҳолаш ва назорат қилиш;
— ҳамкорликда ишлаш;
— ўргатувчи тест ва ўйин дастурларидан фойдаланиб, мавзуни ўзлаштириш;
— ўрганилган маълумотларни узоқ муддат хотирада сақлаш имконини беради.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да «ўқув-тарбиявий жараённи илғор педагогик ва ахборот технологиялари билан таъминлаш» зарурати эътироф этилди [55], унинг иккинчи ва учинчи босқичларида бажариладиган устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди. Анъанавий ўқитиш тизими ёзма ва оғзаки сўзларга таяниб иш кўриши туфайли "ахборотли ўқитиш" сифатида тавсифланади, чунки ўқитувчи фаолияти биргина ўқув жараёнининг ташкилотчиси сифатида эмас, балки нуфузли билимлар манбаига айланиб бораётганлигини таъкидлаган ҳолда бахоланмоқда [53].
Шу билан бирга, илмий-техник тараққиётнинг ривожланаётган босқичида ахборотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги ва улардан ўқитиш жараёнида фойдаланиш учун вақтнинг чегараланганлиги, шунингдек, ёшларни ҳаётга мукаммал тайёрлаш талаблари таълим тизимига янги технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда [15, 31, 35, 48].
Анъанавий ва электрон шаклдаги ўқув материаллари ягона таълим муҳитининг таркибий қисми сифатида бир-бирини тўлдириши мухим саналади. Янги ахборот технологияларининг имкониятларидан фойдаланиш айрим педагогик муаммоларни ечишдаги муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.
Илмий жиҳатдан аниқ ва табиий тарзда ёндашган ҳолда таълим мазмунини танлаш лозим. Бунинг учун фан-техника тараққиёти билан бир қаторда талабаларнинг билимларни ўзлаштириш имкониятини ҳам аниқ хисобга олиш керак.
Масофадан туриб таълим бериш ва телевизион ўқувлар мазмунини аниқлаш ҳам мухим аҳамиятга эга.
Янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда юқори малакали педагогларни тайёрлаш масаласи уларнинг нафақат касбий йўналишини, балки компьютер саводхонлигини шакллантириш ва ривожлантиришни ҳам талаб қилади. Бунда келажакдаги педагогларнинг барча иш фаолиятида янги ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича ахборот ва компьютер маданиятига катта эътибор бериш керак.
В.А. Стародубцевнинг хулосаларига кўра, бугун-эрта олий ўқув юртлари битирувчиларининг келажакдаги фаолияти учун зарур бўладиган билимларнинг 80 фоизи ҳали кашф этилмаган. Технократик таъбирларга кўра, информацион жамиятда фаол мутахассислар ўртача ҳисобда бештагача ихтисосликни эгаллашлари мумкинлиги башорат қилинмоқда. Жамият ривожлана борган сари унинг талабларига таълим тамойиллари, мазмуни мос келмай қолиш холатлари сезила бошлади.
Муайян ўқув предметини самарали ўқитиш мақсадида яратилган ҳамда ушбу предметни ўзлаштириш жараёнида талабаларнинг фаоллигини оширишга қаратилган энг янги услубиятга асосланган, ўқув материалини махсус дастурий таъминот ва мультимедиали информацион технологиялар ёрдамида дидактик ишлаб чиқиш натижасида яратилган ўқув жараёнини ташкил этувчи кўп функцияли дастурий воситани — инновацион дастурий дидактик мажмуа деб атаймиз.
Предметнинг инновацион дастурий дидактик мажмуаси услубий тизим сифатида дидактик материалнинг мукаммаллиги ва яхлитлигини таъминлаши лозим. Инновацион дастурий дидактик мажмуа ўқитувчининг фаолиятида ўкув материалидан вариатив фойдаланишига имкон яратади ва унинг компонентларидан бири — ўқув материалининг электрон шаклларини яратишда анъанавий-дидактик ишланмаларни яратишга нисбатан махсус дидактик ёндашувларнинг қўлланилишини талаб этади [42].
Билиш фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан фойдаланилаётган ўқув воситасининг хусусиятларига боғлиқ.
Компьютер ва мультимедиали технология — қимматбаҳо бўлиб, катта имкониятга эга. Айниқса, уларнинг дидактик хоссалари таълим амалиётида юқори самарадорликка элтувчи омилдир.
Кимё фани методикасининг асосий мақсадларидан бири, мазкур фарнинг ривожланишини инобатга олган ҳолда, мазмунан янгиланган, замонавий ахборот технологиялари кенг жорий этилган ўқув-услубий мажмуаларни яратишдан иборат. Бугунги кунда талабалар компьютер технологиялари ёрдамида амалий ишларни Virtual laboratoriya каби махсус дастурлардан фойдаланмоқлар [25]. Бу дастурли воситалар талабаларнинг катта ҳажмдаги лаборатория ишларини қисқартиришда, мавзуларнинг моҳиятини чуқурроқ тушунишларида ва ўзлаштириб олишларида, шу билан бирга, уларнинг мустақил ишларини самарали ташкил этишда мухим ахамият касб этмоқда. Натижада талабаларнинг ўқув предметига, фанга бўлган қизиқишлари ортиб бормоқда. Ўқув предметларига электрон воситалар (аудио, видео, радио ва телевидения, компьютер техникаси)ни қўллаш дарс жараёнини технологиялаштириш билан бир қаторда ўқувчи-талабаларнинг билиш фаолиятини ҳам ривожлантиришда кўпгина олимлар томонидан таъкидланган. Айниқса, компьютер техник воситалар орасида алоҳида аҳамият касб этади [55].
Кимё фани сохасида компьютердан фойдаланиш — мавзулар баёни тасвирлардаги анимацион ҳаракатлар, табиатдаги кўз билан кўриш имкони бўлмаган кимёвий жараёнларни ўзига хос тарзда намойиш этиш жуда катта амалий ахамиятга моликлиги кўплаб тадқиқотчи олимлар томонидан исботлаб берилган [10, 13, 30, 63]. Ўқув машғулоти давомидаги фаол фаолият асосан талаба ва ўқитувчи томонидан ташкил этилади. Бунинг учун улар орасидаги ўзаро боғлиқлик, кўп ҳолларда дарс жараёнида қўлланиладиган методик қўлланмалар воситасида ташкил этилади. Уларга дидактик ўйинларни ўзида мужассам этган ноанъанавий машғулотлар, техник воситалар билан ташкил этилган дарс жараёнининг ўзиёқ "ажойиб" туюлади. Ўқув техник воситалари имкониятларидан фойдаланиш айни пайтда дарсларни самарали, фаол тарзда ташкил этишда, талабанинг диққат-эътиборини жалб этитишда кутилган натижаларни бермоқда.
Ўқув жараёнида талабалар фаоллигини йўлга қўйиш — бевосита компьютернинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Чунки, компьютернинг кўргазмалилик воситаси деярли барча фанларнинг самарадорлигини таъминлаш имкониятини беради. Бу жараёнда ўқитувчи қуйидаги методик жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:
1. Мавзулар учун зарур бўлган кўргазмалар (жадвал, схема, ва бошқа)нинг кўпчилигидан кичик ҳажмда, хилма-хил тарзда фойдаланиш.
2. Ўқув видеолавхаларнинг ихчамлиги, рангли ва товуш элементларининг уйғунлиги.
3. Компьютерда мавжуд тасвирларни узатиш, сақлаш ва маълум муддат давомида ушлаб туриш имконининг борлиги.
4. Компьютерда мавзулардаги мураккаб жараёнларнинг анимацион кўринишда берилиши.
5. Ўргатувчи тест дастурлари воситасида талабани ўз-ўзини назорат қилиши.
6. Аудиторияда ва аудиториядан ташқари машғулотларда фойдаланиш мумкинлиги.
Шунингдек, кимё дарсларида ўргатувчи дидактик ўйин дастурларидан фойдаланиш ҳам талабанинг мавзуни самарали ўзлаштиришига ёрдам бериши кўпчилик олимларимиз томонидан эътироф этилган [56, 57, 58, 59, 60]. Дидактик ўйин билан шуғулланиш давомида талабанинг фаоллиги ва ташаббускорлиги кескин ортади, улар мустақилликка, ўз билимининг қай даражада эканлигага ишонч ҳосил қилади, ўзаро ҳамкорликда ишлашга интиладилар. Демак, мавзулар юзасидан тайёрланган ўргатувчи ўқув дастурлар ва дастурлаштирилган дидактик ўйинларнинг ақлий ва ахлоқий тарбияда ўрни беқиёсдир.
Машғулот жараёнида ўқитувчи бошқарувчи сифатида, яъни талабалар фаолиятини самарали ташкил этувчи, маслаҳатчи, ростлагич сифатида иштирок этади. Бу жараёнда талабалар фаоллиги мухим рол ўйнайди, Масалан, "Мулоқот-назорат дарси"да бир машғулотдан олдин унга тегишли саволлар ёки таянч тушунчалари талабаларга бериб юборилади [37]. Бунда талабаларнинг фаоллиги алоҳида ахамиятга эга бўлиб, у маъруза эшитаётган талабанинг фаоллигидан тубдан фарқ қилади. Бундай дарсларни деярли барчасида талабалар махсус ишлаб чиқилган хатти-ҳаракатларга, (режалаштирилган машғулот жараёнига) жалб қилинади. Бу хатти-ҳаракатлар бирон бир вазиятни ечимини кузатиш ва шу кабилар кўринишида бўлиши мумкин.
Замонавий ўқитиш воситаларидан бири компьютер воситалари бўлиб, сўнгги йилларда ўқув жараёнларида кенг қўлланилмоқда. Турли жадваллар, графиклар, тизимларни тасвирлашда муаммоли холатларни турли аннимациялар ва мультимедиалар орқали ифодалашда, виртуал лабораториялар тайёрлашда кенг фойдаланилмоқда. Ўқув жараёнларида компьютер воситалари юқори самара бериши учун маълум методик асосга эга бўлиши лозим. Мавзуларнинг хусусиятлари, мураккаблик даражасини хисобга олиш, намойиш этиладиган материалларнинг сифати ва хаққонийлик даражасини эътиборга олиш жуда муҳим. Шу сабабли бу масалаларни чуқур тахлил қилиш асосида белгиланган вазифаларни бажаришга киришиш лозим.
Ўқув жараёнини компьютерлаштиришни асосан икки йўналишда олиб бориш мумкин: компьютер - ўрганиш объекти ва ўқитиш воситаси сифатида. Биринчи ҳолатда билим ва кўникмаларни ўзлаштириш жараёнида компьютернинг имкониятларини англаш турли қийинчиликларни енгишга, б.а. компьютер саводхонлигини оширишга олиб келса, иккинчи ҳолатда компьютер ўқитишнинг самарадорлигини оширадиган ва жадаллаштирадиган кучли восита бўлиб ҳисобланади [62].
Компьютер технологияларидан фойдаланиб кимё фанидан лаборатория ишларини бажаришда дастлаб, кимёвий модел ва жараёнларнинг пайдо бўлишини тўғри ва яхши билиш керак. Кимё фанини ўқитиш жараёнини компьютерлаштириш орқали замонавий дарс ўтиш услуби сифатида кўрилса, компьютер техникасини ишлатиш зарур қурол бўлиб қолади.
Кимё фанларини компьютер ёрдамида ўқитиш услубига биринчидан, кимё фанларини ўқитишда бошқа янги услуб ва воситалари орқали амалга ошириш, иккинчидан, кимё фанларини умумтаълим фанлари, масалан, физика, математика ва информатика билан алоқадорликда олиб бориш, учинчидан, компьютерларнинг дидактик имконияти ва уларнинг психологик-педагогик таъсирини назорат қилиш, тўртинчидан, компьютерли ўқитиш компонентларини қўллашни кучайтиришлар киради.
Компьютер ёрдамида, дастлаб, атом-молекуляр назариянинг асосий мавзуларига оид талабаларнинг тасаввур қилиши қийин бўлган мураккаб кимёвий жараёнларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ўзлаштиришини кучайтириш мақсади қўйилган.
Ўқув жараёнида компьютерларнинг қўлланилиши, биринчидан, бажарилаётган кимёвий лаборатория ишлари доирасига янгиларини киритиш; иккинчидан, компьютерларнинг тезкорлиги туфайли қўйилган масалаларни ечишнинг бир неча вариантларини кўриб чиқиш, баҳолаш ва улардан мақбулларини танлаш; учинчидан, график усулда тасвирланиши мумкин бўлган кимёвий жараёнлар сонини кескин оширишга ва кимё дарсларининг кўпроқ сонида компьютер технологияларидан фойдаланиш имкониятларини беради.
Download 68.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling