Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
97
халифалик марказида бўлиши ва чиқиши мумкин бўлган муаммоларга чора топиши лозим эди. 
 
* * * 
Кунларнинг бирида Ҳабиба хонимнинг кўнгли ширинлик тусаб қолди. Аммо бу ҳақда ҳазрат 
Абу Бакр (р.а.)га айтишни ҳам маъқул кўрмади. Ўзича чора топишга қарор қилди. Ҳар кун 
ўзларига келадиган озиқ-овқатдан бир миқдорини олиб қолса, уч-тўрт кунда бир ҳалво пулини 
чиқара олади. Дарҳол ўша кундан бошлаб қарорини тадбиқ қилишни бошлади. Бир кун ҳазрат 
Абу Бакр (р.а.) дастурхонига бир товоқ ҳалво қўйилганини кўриб, ажабланди. Кўпдан буён 
ширинлик номини унутаёзган ва ўзига бериладиган озиқ-овқатда ширинликнинг номи ҳам 
бўлмайдиган бир пайтда дастурхонга қўйилиши уни ҳақиқатан ажаблантирганди: 
— Бу қаердан келди, - сўради дарҳол. 
Шундан кейин Ҳабиба хоним вазиятни билдирди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) оғир сукутда қолди. 
Ва Байтулмулкни бошқарувчи киши, бундан буён ҳазрат Абу Бакр (р.а.) уйига юбориладиган 
улушнинг бир миқдорини кесиш амрини олди. Халифа бу амрни бераркан: «Ҳазрат Абу Бакр 
оиласи бундан озига ҳам қорнини тўйдира олади», деди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) халифаликдан аввалги ҳаётида ҳам бундай тансиқ таом еганини 
эслолмасди. У топганида ер, йўқсилларга берар, шукр қилишдан тинмайдиган бир мўмин 
сифатида яшаганди. У ҳеч вақт қўшниси оч экан ўзи тўқ бўлиб, виждон азобини чекмаган
чекишни истамасди ҳам. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг: 
«Мўминлар аҳволи билан қизиқмаган, 
уларнинг дардини ўз дарди деб билмаган бизлардан эмасдир», 
деганларини эшитган ва бу 
гапнинг ниҳоясида «қўшниси оч бўлиб, ўзи тўқ юрадиганлар бизлардан эмасдир», дея 
айтганларини эшитганди. Бир мўмин сифатида бу масалада қўли очиқ, кўнгли роҳатда эди. 
Иймон келтиргандан буён ўзи учун орзу қилган ҳар эзгуликни мўмин биродарлари учун ҳам 
самимият билан орзу қилар, ўзига келишга рози бўлмаган ҳеч бир ёмонликнинг бошқа 
мўминларга келишини тилаш унинг хаёлига ҳам келмасди. Шу сабаб «Бугун мен қорнимни 
тўйдирдим, оч қолган билан нима ишим бор», демасди. Шу кунга қадар бир мўмин вазифаси 
сифатида бажарган бу аҳлоқий фазилатларни бундан буён мўминлар ажри сифатида янада 
масъулиятлилик билан бажарарди. Қўшниси оч ҳолда у хотиржам тонг оттирмасди. Энди эса 
халқ оч экан, амир ҳам тўқ бўлмайди. Агар тўқ бўлса, очлар ҳолини қаёқдан била олади
қандай чора топа олади?... 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни Байтулмулкка етаклаган ва «Ҳазрат Абу Бакр оиласи шу билан ҳам 
тўяди», дейишига мажбур қилган туйғу мана шу эди. Йўқса у ҳам ейишни биларди. Унинг ҳам 
тўйдирилиши керак бўлган бир қорни, гўзал таомларни инкор қилмайдиган нафси бор эди. 
Аммо эртага ҳисоб беради. Расулуллоҳ (с.а.в.)га қайси ўлчовлар билан халифа бўлганлиги 
масаласи кўрилади, бу ҳисобни ёруғ юз билан бера олиш, ҳақиқий маънода фуқаро олдидаги 
масъулияти, халқни ўйлайдиган бир амир бўлиш учун тўрт кунлик дунёнинг ўткинчи 
неъматларига алданолмасди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling