Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ана, энди бугун, динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим.»
- «(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан (қиёматдан) қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жон (эгаси)га қилган амалларига яраша нарса (мукофот
www.ziyouz.com kutubxonasi
68 оятнинг ҳаммасини осон ўқий олмайди. Ҳеч бир ишни тасодифга қолдирмаган Аллоҳ таоло Қуръонни ҳам албатта тартибсиз ва қоришиқ ҳолда қолдирмас эди. Расулуллоҳ (с.а.в.)дан «Бақара сурасининг сўнгги икки ояти... Ҳашр сурасининг сўнгги уч ояти» каби ифодалар нақл қилинади. Агар оятларда тартиб бўлмаса сўнгги уч оятнинг қайси оятлар эканлиги қаердан билинарди? Пайғамбаримиз (с.а.в.) Вадо ҳажини адо қилган кунларида Арофатда эканликларида, «... Ана, энди бугун, динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим.» маъносидаги оят нозил қилинган. Бу оят Қуръоннинг 5-сураси бўлган «Моида»нинг 3-оятидир. Бу оят нозил қилингандан сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в.) саксон бир кун яшаганлар. Бу оятда диннинг камолотга етказдирилганлиги ҳақидаги фикрларга таяниб, энг сўнгги ваҳий эканлиги илгари сурилса ҳам, Бақара сурасидаги 281-оят «(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан (қиёматдан) қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жон (эгаси)га қилган амалларига яраша нарса (мукофот ёки жазо) берилур ва уларга зулм қилинмас.», -деган энг сўнг нозил қилинган оятдир. Бу оят туширилгандан сўнг, Пайғамбаримиз атиги тўққиз кун яшаганлар. Зотан, умрларининг сўнгги кунларини ётоқда ўтказган Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг шу тўққиз кун ичида келтиришлари мумкин эмас эди. Қолаверса, ваҳий сўнгига етганлиги, Қуръоннинг тамом бўлганлиги тўғрисида Расулуллоҳ (с.а.в.)дан бирор изоҳ келтирилмаган. Тери, курак суяклари, катга тошлар ва дарахт пўстлоқлари каби ашёларга ёзилган, аммо тўплам ҳолига келтирилмаган Қуръонни китоб ҳолига келтириш керак эди. Бу вазифа қилиниши лозим бўлган, тарк этилиши мутлақо жоиз бўлмаган вазифа сифатида қаралмоқда эди. Агар шундай қилинмаса, Қуръоннинг муҳофазаси таҳлика остида қоларди. Ҳазрат Умар (р.а.)нинг қарори қатъий эди. Масалани атрофлича тушунтиргач сўзини шундай якунлади: - Яхшилаб ўйлаб кўр, Абу Бакр. Бу жуда хайрли иш. Агар биз Қуръонни китоб ҳолига келтирмасак, у қандай муҳофаза этилади? Ҳазрати Умар (р.а.) ердан кўкка қадар ҳақ эди. Асрлар ўтгач дунёга келадиган инсонлар бу китобга қандай эга бўлардилар? Қуръон оятларининг тарқоқ ҳолда бўлиши фақат хавф туғдирарди. Ёд олиш ҳам қийин бўларди. Унинг сақланиши қийинлашар, ҳатто имконсиз бўларди. Ҳолбуки, китоб ҳолига келтирилишининг бир қанча фойдалари бўларди, ҳеч қандай зарари бўлмасди. Ҳазрат Умар (р.а.) шу куни масалани англагач, қайтди. Бир неча кундан сўнг келган пайтда Абу Бакр (р.а.)нинг ҳам ўзи каби ўйлаётган ҳолатда кўрди. Буни Аллоҳ таоло унинг кўнглига солгани маълум эди. Энди бу вазифани ким бажаришини тайинлаш керак эди. Ҳар иккисининг ҳам дарҳол хаёлига келган киши - Расулуллоҳ (с.а.в.)га котиблик килган Зайд бин Собит эди. Хабар жўнатдилар. У етиб келди. - Сени муҳим бир иш юзасидан чақирдик, эй, Зайд. Биласанки, пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳаётлик пайтларида ваҳий келиши давом этди. Шунинг учун Қуръонни китоб ҳолига келтиришга имкон тополмадилар. Яна биласанки, Ямома жангида Қуръонни ёд олган бир неча инсонлар шаҳид кетди. Шундай давом этаверса, Қуръоннинг зое кетиши мумкинлигидан қўрқамиз. Уни Расулуллоҳ(с.а.в.)дан олганимиздек ҳолда, келгуси авлодларга етказиш учун бир китоб ҳолига келтиришимиз керак. Шундан сўнг ҳазрат Абу Бакр (р.а.), ҳазрат Умар (р.а.) унга бу мавзуда мурожаат қилганлигини, ўзининг эса унга берган жавобини айтди. Аммо Зайд уларнинг гапига эътирозини билдирди: - Сизлар Расулуллоҳ (с.а.в.) қилмаган ишни қилмоқчимисизлар? Икки буюк инсон Зайдни бу ишга рози қилиш учун анча уриндилар. Ўйлаш учун муҳлат бердилар. Бир неча кундан сўнг Зайд фикрининг ўзгарганини ва бу қилиниши лозим бўлган вазифа эканлигини англаб етганлигини айтиш учун келди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling