Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
64
- Қаранглар шу қудуққа туфлайман, сувлари кўпиради, — деди. 
Мусайлама ҳақиқатан ҳам сувга тупурди, аммо қудуқдаги бор сув ҳам чекинди. Бошқа бир 
қудуққа тупуриши қудуқ сувининг аччиқлашувига сабаб бўлди. Қўлини ювган сувни бир хурмо 
дарахтининг остига қуйган эди, дарахт қуриб қолди. Икки боланинг бошини силаган эди, бири 
дудуқ бўлиб қолди. Кўз оғриғидан шикоят қилиб келган одамнинг кўзини қўли билан силади, 
бироқ у одам кўр бўлиб қолди. 
 
БАҲРАЙН 
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўлими хабарини яхши қаршиламаган қабилалар ҳам бор эдики, унга 
мисол қилиб Баҳрайн халқини келтириш мумкин. Улар эътироз билдиришиб, ҳақиқий 
пайғамбар бўлса, ўлмас эди, дедилар. Аммо бунга жавобан Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни кўрган ва 
чин дилдан ишонган Жоруд бин Муалло: 
- Сизлар аввал яшаган пайғамбарларни биласизми! — деди. 
- Биламиз, жавоб беришди Баҳрайн халқи. 
- Жуда соз, улар нима бўлдилар? 
- Ўлдилар. 
- Муҳаммад (с.а.в.) ҳам уларнинг биридир. Унинг ҳам ҳаёт муддати битгач, Аллоҳга етишган. 
Мен унинг ҳақиқий пайғамбар эканлигига ишонаман. Сизларни шайтон чалғитмоқда. Дунё 
ҳаёти алдамоқда. Аллоҳ таоло: «Эй, инсонлар, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, 
сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни алдамчи (шайтон) алдаб 
қўймасин!» (Фотир сураси, 5-оят) дея марҳамат қилган. 
Жоруднинг жиддий ва маъноли гаплари натижасида, залолат ботқоғига ботмоқчи бўлиб 
турган Баҳрайнликлар яна ҳидоят йўлига қайтдилар. Шу билан бирга Баҳрайнда куфр ҳаётини 
афзал кўрувчи бир неча қабилалар ҳам бор эди. Уларга қарши ҳазрат Абу Бакр (р.а.) 
томонидан жўнатилган Аъло бин ал-Хадрами курашди ва зафар қозонди. 
 
* * * 
Ислом динидан қайтганларга ва закот беришни хоҳламаганларга карши олиб борилган 
кураш ҳар тарафда муваффақият билан якунланди. Бундан кейин қўзғолонлар бўлмас, 
исломнинг бирлиги бузилмас эди. Закот беришни истамайдиганлар ҳам бўлмасди. Шу билан 
бирга бу муваффақият юзларча саҳобанинг ҳаёти эвазига қўлга киритилганди. Улар шубҳасиз 
Аллоҳдан бебаҳо мукофотлар оладилар, том маънода мамнун этиладилар. Аммо ортларида 
битмас яралар, юзлари қайғули тул ва етимлар қолганди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг букилмас иродаси ва унинг ортида бир-бирига тиргак бўлган ва 
дин учун ҳаётларини тикиб курашган инсонлар бўлмаганида ислом дини Расулуллоҳ 
(с.а.в.)нинг вафотлари билан бирга тариҳда қолиб кетарди. Ёки ҳар кимнинг истаганча 
ўзгартириши билан таниб бўлмас ҳолга келарди. 
Аллоҳ бу жангларда қатнашиб жонларини фидо қилганларни ҳам, ортда қолиб Ислом 
динини келажак авлодларга етказганларни ҳам марҳаматига сазовор килсин. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling