Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
56 бин Валид билан рўбарў келиб қолганди. Буёғи маълум, ё ўлади, ё асир бўлади. Учинчи йўл йўқ. Холиддек елкаси ер кўрмаган жанговарни мағлуб этишни хаёлига ҳам келтиролмасди. Албатта истардики, Холидни олдига солиб, қўли ва бўйнига арқон солиб, қабиласига олиб бориб «Мана, тилларда достон қаҳрамон қаршингизда амримни кутиб турибди» дейишни... Шунда номи тилларда достон бўлиб, «Холидни бўйсундирган йигит» сифатида хотирланарди. Афсуски, Уайнанинг буларни хаёлида жонлантиришга ҳам ҳоли қолмаганди. Шу бугунга қадар неча жангларда қатнашиб, қанчадан-қанча инсонларнинг умр дафтарларини ёпган Уайна учун ҳамма нарса тугаган эди. Холиднинг бешафқат зарбалари остида жон таслим қилгандан кўра асир тушиш маъқул эди. Балки бу можаро натижасида яна ҳаёт нури кўриниб қолар, тўрт-беш кун яшаш имкони топилар. Қўллари маҳкам боғланган Уайна, бир бурчакда бошига тушадиганларини кутиб ўтирарди. Пушаймонлик туйғуси қалбини қамраганди. Бошига кулфат орттириб, ширин жонини таҳликага қўйганди. Тулайҳа қўмондонларидан бири Курра бин Ҳубайра, ҳазрат Сайфуллоҳ асир олган асирлар орасида эди. Жанг натижасини таҳмин қилиб, олдинроқ жимгина қочиб қолганлар ҳаётларини қутқариб қолишганди. Диндан қайтганларга қарши илк муҳораба муваффақият билан якунланди. Бош қўмондон олинган асир ва ўлжаларни Мадинага юбораркан, ёзган мактубида: «Эй, Расулуллоҳнинг халифаси, янги амрларингни кутаман», -деб ёзган эди. * * * Уайна ва бошқа асирлар қўллари боғлиқ ҳолда Мадинага келтирилди. Уларни кўрган болалар: «Аллоҳнинг душманлари, Ислом динидан юз ўгирганлар…», - дея масхаралашарди. Уайна халифа ҳузурига келтирилди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) унинг дарҳол қатл қилинишини буюрди. - Тўхта, эй, Абу Бакр, сен мени ўлдиролмайсан. - Нега? - ҳайратланди халифа. - Чунки биродаринг менинг мунофиқлигимни биларди, аммо ўлдирмаганди. Мен шу кунга қадар асло имон келтирмагандим. Аммо энди тавба қилиб, кечирим сўраяпман. У шундай дея, шаҳодат калималарини келтирди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ёнидагилардан бирига ўгирилиб: - Уайнанинг қўлини еч, — дея буюрди. Қайсар ва қўрс табиатли бадавийлардан бўлган Уайнанинг кейинги ҳаёти рисоладагидек мусулмон бўлиб, такрор куфрга қайтмай ўтди. Афсуски, Расулуллоҳ (с.а.в.)ни неча маротабалаб кўрган, бирга жангларда қатнашган, ҳатто Саййидул Анбиё (с.а.в.)нинг икромларига ноил бўлган Уайна, «Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шарафли асҳоби» бўлишдек неъмат қадрини билмасдан, оёғи остигача келган бахтни бой берганди. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling