Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
МУНОСИБЛИГИНИ ИСБОТЛАГАН ҚЎМОНДОН
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
МУНОСИБЛИГИНИ ИСБОТЛАГАН ҚЎМОНДОН Шундан кейин ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бир қисм қўшин билан Мадина атрофидаги қабилаларга салоҳиятини кўрсатиб қўймоқчи бўлиб, Авс, Мурра, Зубён, Насиб қабилаларига қарши юриш бошлади. Улар аввалдан ҳозирлаган тузоқни ишга солишди. Тепалардан шиширилган тери тўрваларни пастга қарата юмалатишди. Бир зумда туялар саросимага тушиб қолишди ва ҳар томонга тарқалиб қоча бошлади. Қилинган ҳаракат натижа бермади. Туялар чарчагунларича қочишди. Суворийлар Мадинага етиб келганларида қош қорая бошлаганди. Бу ҳолни завқ билан томоша қилган одамлар атрофга хабар тарқатишди. Ҳазрат Абу Бақр (р.а,)нинг аҳволи ночорлигини айтишди. Мусулмонлар бир ҳужумда инқирозга учрашини гапиришарди. Атрофдан ёрдам келди. Ҳатто Тулайҳа, ўғли Ҳабболни ёрдамга юборди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) тунни уйқусиз ўтказди. Кун ёришаётган бир вақтда ҳаракатга киришган бадавийлар кутилмаган тўқнашувга учрадилар. Чунки жангда Абу Бакр (р.а)нинг қўли баланд келади. Бадавийлар жанг майдонида жуда кўп одамларидан айрилиб, ортга чекинишди. Тулайҳанинг ўғли ҳам ўликлар орасидан жой олган эди. Зубён ва Авс қабиласидан бўлган бадавийлар мағлубият аламини ўз қабиладошлари орасидаги мусулмонлардан олишга киришдилар ва уларни тутиб олиб ўлдиришди. Бошқалар ҳам шундай қилишди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) буларни эшитиб, ўлдирилган мусулмонлар қанча бўлса, шунча одам ўлдиришга қасам ичди. Ўша кеча Адий бин Ҳотам, Забарконлар юборган закот Мадинага етиб келди. Бу ҳол ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни мажнун қилди. Чунки закот келиши муроса ифодаси эди. Шу воқеалар бўлаётган бир пайтда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафотига икки ой тўлганди. Орадан яна ўн кун ўтди. Мадина уфқида кўтарилган чанг-тўзон бу муборак шаҳар аҳлини ҳаяжонга солди. Қўллар Аллоҳ билади неча марта юракка бостирилди. Аммо бу ҳаяжон севинч ва шодлик туйғуларига алмашиши учун кўп вақт ўтмади. Чунки келаётган қўшин, Усома қўшини эканлигини билдирувчи хабар етиб келганди. Кўксини қоплаган изтиробли туйғу бир теран нафас билан чиқариб ташланди. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотидан сўнг кўзларда илк дафъа шодлик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling