Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Сизнинг ўшанда туришингиз лойиқроқдир. Унда покланишни хуш кўрадиган


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

Сизнинг ўшанда туришингиз лойиқроқдир. Унда покланишни хуш кўрадиган 
кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар.» (Тавба сураси 108-оят) оятида 
келтирилганлар кимлар эди? 
Расулуллоҳ бу саволга жавоб берарканлар, муборак кўзларини ёнидаги зотга қаратиб: 
«Увайм бин Саид улардан бири сифатида қандай ажойиб инсон»— 
деган эдилар. 
Булар ана шундай асҳоблар орасида кам танилган, аммо улар Аллоҳ таоло ва Расули 
томонидан тақдирланиб, тақдир улар исмини бахтли инсонлар қайд қилинадиган дафтарга
ўчирилиши мумкин бўлмаган сиёҳда ёзганди, 
"
Аллоҳим, сен тилаганини қилишга қодирсан...".
ХАЛИФАНИНГ ИЛК КУНЛАРИ 
 
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг дафн этилишидан сўнг ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Усома қўшинининг 
дарҳол қароргоҳда тўпланишини буюрди. Пайғамбаримиз васияти — бу қўшинни куттирмасдан 
юбориш эди. Вафот сабаб тарқалган ва шаҳарга келган қўшин яна «Журф» номли жойда 
тўплана бошлади. 
 
* * * 
Мадинадаги ҳаётнинг сўнгги йили, араб қабилалари исломни қабул қилди. Кўп 
қабилаларнинг кетма—кет элчилар юбориб ширк ҳаётига нуқта қўйишганини кўрган 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) катта мамнуниятда эдилар. Узоқ йиллар сабр ва сабот билан қилинган 
ҳаракатларнинг мевасини олиш, албатта мамнунлик келтирарди. 
Баъзан атрофдаги қабилаларнинг бир — бирлари билан урушиб мусулмон бўлиши бир 
гуруҳ қабилаларни қўрқитиб қўйган, атрофларини мусулмон қабилалар ўраб олишганини кўриб 
улар ҳам исломни қабул қилганликларини билдиришарди. 
Шаҳодат калималарини келтириб, ўзларини хавфсизликка олган, аммо ҳануз ислом динини 
руҳларига яхши сингдира олмаган бу қабилалар хабарни эшитиб, шошиб қолишди. Пайғамбар 
(с.а.в.)нинг вафотларини эшитгач, ўтириб аҳволларини бир кўздан кечириб чиқишди. Айниқса, 
ишнинг моддий жиҳати оғир бораётганди. Пешона тери билан топилган молнинг қирқдан 
бирини закот сифатида бериш ёқмасди. Бир қарашда бу заҳмат билан топилган молни обориб 
«мен емадим, сен е " дея ташлаб келишдан иборат эди. Натижада ислом динида қолиш, аммо 
закот бермасликка қарор қилишди. Расман Мадинага бориб «биз шу шартлар асосида мусулмон 
бўлиб қолишни хоҳлаймиз» демоқчи бўлишди. 
Бир гуруҳ қабилалар ислом билан алоқаларини умуман узишди. Мадина Расулуллоҳ 
(с.а.в.)ни йўқотиб, кетидан «Диндан қайтиш» хабарлари ила ўралганди. Эрталаб бир қабила, 
оқшом тушмасдан бошқа бир қабиланинг диндан қайтгани ҳақида хабар келарди. Бир пайтлар 
исломга кириш урушини бошлаган қабилалар, энди худди шу урушни закот бермаслик ёки 
умуман исломни тарк этиш учун қилмаётганди. Бу қарорга келганларнинг кутмасликлари ҳам 
аён эди. Тўсатдан уруш бошлаб, Мадинага бостириб келишлари мумкин эди. Ҳазрат Ойша 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
39
(р.а.)нинг фикрича, халқ тунда ёмғирга учраган қўй сурувидек нима қиларини билмас, ишни 
нимадан бошлашга қарор қилолмас ҳолга келган эди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling