Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИСЛОМ ОЛАМИДА ИЛК ХАЛИФАНИНГ ТАЙИНЛАНИШИ
- «(Эй, Муҳаммад,)
www.ziyouz.com kutubxonasi
27 зот ким зканлигини ошкора тайинладилар. Ақли жойида бўлган ҳар бир киши буни яхши англаб олди. * * * — Аллоҳим, энг буюк дўстни сайлаяпман, — дея сўнгги нафасларида қайта — қайта такрорлаган Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳаётларини билганлар бир қарашда ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳаётини ҳам билиб олишади. Биз бу билан бир нечта воқеалар ила ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳаётини хулосалашга ҳаракат қилдик. Қадрли ўқувчиларимизни, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг бундан кейинги ҳаётини ўрганишга чорлаб қоламиз. ИСЛОМ ОЛАМИДА ИЛК ХАЛИФАНИНГ ТАЙИНЛАНИШИ Ҳижратнинг ўн биринчи йили, Рабиуъл—аввал ойининг биринчи куни... Душанбага яқинлашаётган кун йигирма уч йил давом этган шарафли ҳаёт ниҳоясига етган ва Расулуллоҳ (с.а.в.) «Энг Буюк Севиклиси»нинг даъватига биноан, фоний дунёни тарк этдилар. Мўминлар кучли қайғуда... Кўзлардан оқаётган ёшлар қайта келмайдиган севгили ҳасратини англатарди. Ҳазрат Умар (р.а.) катта ҳаяжонда эди. Қамчини суғуриб: — Расулуллоҳ (с.а.в.) ўлмаганлар. Беҳушлар холос. Ўлган деган кишининг бўйнини кесаман, — дея бақирарди. Унинг бу ҳаракати асҳоблар қайғусига бошқача тус берган, ҳеч ким нима дейишни, нима қилишни билмасди. Бу орада Мадинанинг «Сунҳ» номли маҳалласидаги уйига кетган ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га хабар юборилган ва дарҳол етиб келганди. Масжидга кирган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамасдан қизи ҳазрат Ойша (р.а.)нинг хонасига кирди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) юзларидаги ёпқични очди ва пешоналаридан ўпди—да, шундай деди: — "Ота — онам сенга фидо бўлсин, эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, соғлигингда гўзал эдинг. Ўлимингда ҳам гўзалсан. Руҳим қўлида бўлган Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло сенга иккинчи ўлимни кўрсатмаяжак". Абу Бакр (р.а.) Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) муборак юзларига сўнгги маротаба боқди ва ёпқични туширди. Масжидга чиқди. Ҳазрат Умар (р.а.) бояги ҳолатда эди. «Ҳеч ким Расулуллоҳ (с.а.в)ни ўлганларини сўзламасин,— дерди. Бунга жавобан Абу Бакр (р.а.) сўз бошлади: — Бас қил ,эй, Умар! Бу огоҳлантириш ҳазрат Умар (р.а.)ни тўхтата олмади. У ҳамон давом этарди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу сафар ўтирганларга юзланиб сўзини давом эттирди: — Эй, мўминлар!.. Орангизда Муҳаммад (с.а.в.)га топинадиганлар бўлса билсинларки, у киши ўлдилар. Кимки, Аллоҳ таолога ибодат қилса билсинларки, Аллоҳ боқийдир, асло ўлмас... Бу сўзлар ҳазрат Умар (р.а.)нинг шаштини қайтарган, асҳоблар ҳам ўзларига келишганди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) давом этди: — Аллоҳ таоло бу ҳақиқатни аввал Расулуллоҳ (с.а.в)га билдириб, «(Эй, Муҳаммад,) Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling