Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
ТАРИХИЙ МАЙДОН САЪД ЎҒИЛЛАРИ ҚАРОРГОҲИ Ичкарида тайёргарликлар давом этаркан, вафот хабаридан сўнг бир неча хазражликлар масжидни тарк этгани ва Саъд бин Убаданинг уйига кетганлигини фаҳмлашмади. Ҳамманинг ўзига яраша дарди бўлиб, келиб — кетган билан қизиқадиган ҳолда эмасди. Уйида хаста бўлиб ётган Саъд бин Убада хабарни тинглади. Мусулмонлар бошсиз қолишганди. Расулуллоҳ (с.а.в) ўрнига идорани қўлға оладиган инсонга эҳтиёж бор эди. Агар вақтида ҳаракат қилинса, бир йиғилишда ҳал қилиш мумкин эди. Вақт ўтса бутун Мадина халқи орасида сайлов ўтказилса, бу фурсат қўлдан чиқарди. Ҳубоб бин Мунзирнинг суҳбатлари ва биродарларининг дастаги ила Саъд, бир қарорга келиб ўрнидан турди. Биродарлари кўмагида отга минди, яхшилаб ўранди ва «Бани Саида Сақифаси» (Саида ўғилларининг соялиги) деган жойга келди. Бу ер тахминан Расулуллоҳ (с.а.в.) масжидларидан беш юз метрча шарқда бўлиб, кичикроқ бир жой эди. Яширинча бир — бирларига хабар етказишган хазражликлар бирин —кетин тўпланишмоқда эди. Етарли киши тўплангач мақсадга ўтилиб «байъат маросими» ижро қилинарди. Бу орада, бир томонда жамоа тўпланаётганини кўрган бир киши секингина мастурга йўл олдк. Агар унинг айтганлари рост бўлиб чиқса, мутлақо маросим тугагунга қадар кўздан қочирилмасди. Исми номаълум бўлган бу одам Авс қабиласидан эди. * * * Дастлаб Ҳузайма бин Собит сўз бошлади: — Эй, Ансор жамоаси, агар сиз идорани қурайш қабиласига ташлаб қўйсангиз, бу то қиёмат кунигача давом этади. Кейин қайтиб Мадинага ҳокимлик қила олмайсиз. Ҳолбуки сизлар Аллоҳ таолонинг китобидан Ансор номи ила жой олган инсонларсиз. Ҳижрат сизнинг юртингизга қилинди, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қабри сизнинг тупроғингиздан қазилади. Шунинг учун бу ишда бир қарорга келинглар ва қурайишликлар ҳурмат қиладиган, Ансорлар ишонадиган бир инсонни Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси қилиб тайинлангиз, — деди. Йиғилганлар жавоб қайтаришди: — Эй, Ҳузайма, тўғри гапирдинг. Биз раисимиз ва бошлиғимиз қилиб Саъд бин Убадани тайинлаймиз. Авс қабиласи бошлиғи Усайд бин Ҳудайр ўрнидан турди: — Эй, Ансор, сиз Аллоҳ таолонинг буюк неъматларига қовушган инсонларсиз. Шу кунгача бўлганидек, бундан сўнг ҳам ишингизни Аллоҳ таоло тақдирига қўйинг. Тўғрисини сўзлаш керак бўлса халифалик сизнинг эмас, қурайишликларнинг ҳаққидир. Шу кунга қадар Ансор орасида севимли ва ҳурматли инсон бўлишига қарамасдан Усайдга қарши чиқишди. У ер — бу ердан турли гаплар гапирилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling