Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Биз сиздан аввал бирор одамзотга мангу ҳаёт берган эмасмиз, Сиз ўладигану, улар


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

Биз сиздан аввал бирор одамзотга мангу ҳаёт берган эмасмиз, Сиз ўладигану, улар 
мангу қолувчиларми?! Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Биз сизларни ёмонлик 
билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз. (Кейин) фақат бизгагина 
қайтарилурсизлар»,- (Анбиё сураси 34 — 35 оятлар) дея марҳамат қилган. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) охирида шу оятни ўқиди: «Муҳаммад пайғамбардир, холос. 
Ундан олдин ҳам пайғамбарлар ўтган. Мабодо, у ўлса ёки ўлдирилса, ортларингиз 
(куфр)га қайтиб кетасизми?! Кимки ортига қайтса, Аллоҳга сира зарар етказа 
олмайди. Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлар.» (Оли Имрон сураси 144-оят.) 
Жамоатдагиларнинг кўпчилиги бу оятларни илк маротаба эшитишаётганди. Аччиқ бўлса 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
28
ҳам ҳақиқат тилга олинганди. Даҳшатли товуши билан масжидни титратаётган эди. Умар бин 
Хаттоб (р.а.) қиличини тушириб, оёқларида дармон тутаб жойида ўтириб қолди. Ҳа, бир 
пайтлар «Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, сени жонимдан ортиқ кўраман» — дегани ва 
«Эй, Умар, 
мана энди ҳақиқий иймонга эришдинг»,— 
деган сўзларики муборак оғизларидан тинглаган 
севгили биродаридан қайта кўришмас бўлиб, айрилган ва ажал шарбатини ичганди. Ҳатто 
бутун инсоният қўл очиб ёлворса ҳам, ҳеч бир куч Уни (с.а.в.) ортга қайтаролмасди. 
Ҳазрат Умар (р.а.) таърифсиз қайғу дарёсига чўкканди. Бутун ўзлигини қоплаган изтироб 
кўздаги ёш ила ифодаланиши мумкин эди. Ҳолбуки бу томчилар кўнгил дарёсидан 
келаётганди. Бу дарё тубсиз, чегарасиз, аммо булар бир ҳовучни ҳам тўлдира олмайди. 
Лаблари «Вама Муҳаммадун илла Расул...» оятини неча маротаба такрорлагани фақат 
Аллоҳ таолога аён... 
 
* * * 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу ҳаракати билан асҳоблар ичида совуққонликни таъминлаган, 
воқеаларга ҳақиқий кўз билан қарайдиган инсон эканлигини кўрсатганди. Ҳеч бир инсон 
Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ундан яхшироқ танишини ва севишини даъво қилолмасди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳам энг севимли биродари ҳазрат Абу Бакр (р.а.) эканлиги ҳаммага 
аён эди. Шу сабаб Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг вафотлари энг кўп уни қайғуга солганди. Аммо 
бу севги Унинг даъвосиии унутишга, Унга қилинадиган хизматларни оқсатишга олиб борадиган 
қайғу эмасди. Чунки буюк Расул сўнгги саккиз йил ичида, аввало Руқиййани, кейин Зайнабни, 
Умму Кулсумни ва Иброҳимни тупроққа бериб қайғусиии тортган. Аммо, бу изтироблар унга 
вазифаларини унуттирмаганди. Бир неча ой аввал Иброҳимни тупроққа қўйилаётганида қуёш 
тутилганини хотирлаганлар бор эди. Ўшанда баъзилар «қуёш Иброҳимнинг вафоти сабаб 
тутилди», — дейишган. Аммо, Расулуллоҳ (с.а.в.) дарҳол ҳақиқатни англатиб: 
«Қуёш ҳам, ой 
ҳам Аллоҳ таолонинг қудратидан далолат берувчи икки махлуқдир. Ҳеч кимнинг туғилиши ё 
вафоти ила тутилмайдур» 
— деган эдилар. Бу зотга бўлган муҳаббат, ҳақиқатдан кўз юмишга 
сабаб бўлмаслиги керак эди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) шундай қилган, уч — беш дақиқа давом этган сўзлар билан аҳволни 
табиий ҳолга келтирган, қирғоғидан тошаётган дарёни қайта ўзанига оқизганди. У одамларга 
«сиз Расулуллоҳнинг (с.а.в.) вафотидан изтиробга тушманг» демас, аммо келтирган даъватни 
унутманг деган маънода гапирарди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) «Ҳар бир жон ўлимни татиб кўради», оятини такрор—такрор бу 
жамоа олдида ўқиган, ягона Аллоҳ таолонинг абадийлиги ҳақиқатини зеҳнларига жойлашга 
ҳаракат қилганди. Бу ҳақиқатни кўз билан кўриш вақти келгани ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг 
сўзлари ила англатилганди. 
Масжиддагилар қайғу ичида ёш тўкиб, «Вама Муҳаммадун илла Расул...» оятини 
такрорлашарди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling