Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
25
нохушлик аломати сезилганини фаҳмладик. 
 
* * * 
Ҳазрат Умар (р.а.) бир ёдномасини шундай келтиради: «Саййидул Анбиё (с.а.в.) Табук 
сафарида моддий ёрдамда бўлишимизни буюрдилар. Ўша кунлари қўлимда етарли мол бор 
эди. Ярмини ажратдим. Ўз—ўзимга, «Абу Бакр дан ўтсам, шу сафар ўтаман», дедим. 
Катга миқдордаги молни олиб бордим, шунда Расули Муҳтарам Пайғамбаримиз (с.а.в.): 
«Оилангга ҳам қолдирдингми?»,— дедилар. 
— Бир қисмини қолдирдим, — дедим. Бироздан сўнг Абу Бакр (р.а.) ҳам молини келтирди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) айни шу саволни унга ҳам бердилар. 
— Уларга Аллоҳ таолони ва Пайғамбарини қолдирдим, — жавобини бердилар. 
Бутун молини келтирганлиги англатилди. Шундан кейин ундан асло ўтолмаслигимга ишонч 
ҳосил қилдим. Муҳаммад бин ал—Ҳанифийя баён қилади. Бир кун отамдан (яъни ҳазрат Али 
(р.а.)дан)сўрадим: 
— Расулуллоҳ (с.а.в.)дан сўнг бу умматнинг энг хайрлиси кимдир? 
— Абу Бакр (р.а.)дир, — дедилар.
— Кейинги галда ким туради? 
Умар (р.а.)дир. 
Бу жавобни олгач «кейин ким?»— дея сўрамадим. Чунки Усмондир, дейишларидан 
қўрқардим. Шу сабабдан саволни бошқача тарзда бердим: 
Сўнг сен эмасми отажон? Мен фақатгина мўминлардан бириман, дея жавоб бердилар 
отам. 
 
* * * 
Абу Ҳурайра айтадилар: Пайғамбаримиз Саййидул Анбиё (с.а.в.) тушларини баён 
қилаётгандилар. 
— Жаброил Амин ёнимга келиб қўлимдан тутди ва умматим жаннатга кирадиган эшикни 
кўрсатди. 
Шунда Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) чидолмади: 
— Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, сен билан бирга бўлишни ва ўша эшикни кўришни орзу 
қилардим, — деди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бунга жавобан шундай дедилар
«Сенга келсак, эй, Абу Бакр, 
умматимдан жаннатга кирадиган илк инсон сен бўласан».
 
* * * 
Абдуллоҳ бин Умар (р.а.)нинг бир хотираси бор эди. Унинг айтишича, улар масжидда 
ўтиришарди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнларида ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ва Умар (р.а.) билан 
келдилар. Бири ўнг тарафларида, иккинчи чап томонларида эди. Иккисининг ҳам бир қўлидан 
тутган эдилар. Шунда У (с.а.в.) масжиддагиларга юзланиб сўз айтди: 
— Қиёмат куни биз мана шу ҳолда ёнма — ён, қўл—қўлда, бирга бўламиз. 
Яна Абдуллоҳ бин Умар келтирган бир хабарда Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га 
шундай деганлари баён зтилади: 
«Эй, Абу Бакр, сен Ҳавз бошида менинг биродарим бўласан. Ғорда ҳам сен эдинг».
Бу муборак сўзнинг маъноси: «Энг азобли дақиқаларимда биродарим сен эдинг, охиратда 
энг бахтиёр дамларимда ҳам сен бўласан» — деганидир. Азалий оламда бошланган дўстлик 
абадий оламда ҳам давом этади ва севган севгани билан бирга бўлади. 
Ғорда бирга, қабри саодатда бирга, маҳшарда бирга ва жаннатда бирга... 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling