Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
ҳалолу покларини тановул қилингизлар ва ўзларингиз имон келтирган Аллоҳдан
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Қилинган ёмонликнинг жавоби, ўша
ҳалолу покларини тановул қилингизлар ва ўзларингиз имон келтирган Аллоҳдан
қўрқингизлар!», (Моида сураси 88-оят) — дея марҳамат қилгандир. Шунга кўра солиҳ амал қилишнинг илк шарти, вужуднинг ҳалол ва тоза ризқ билан таъминланишидир. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) исломни қабул қилмасдан аввалги ҳаётида ҳам покиза, ҳалол ва ишончли бир тижорат одами эди. Ўша пайтда ҳам инсонларни алдаб, ёлғон гапириб бойлик орттириш йўлидан бормаган, бундай йўлни ор — номусдан маҳрум инсонлар тутишлари мумкин деган фикрда эди. Исломни қабул қилгач эса бу туйғу янада ортди. Кўзи ҳам кўнгли ҳам ҳаромга ёпиқ эди. Афсуски бу сут ичиш воқеаси Расулуллоҳ (с.а.в.)га англатилганда «Сиз Абу Бакрнинг меъдасига пок ва ҳалолдан бошқа нарса кирмаслигини билмайсизми?», дейиши билан тақдирланганди. Расулуллоҳ (с.а.в.) томонидан бунақа танилиш буюк бахт эди. Бир умр биродарлик қилган инсон ҳақида Аллоҳ таоло ваҳий билан қувватлаган Пайғамбар (с.а.в.) шундай гувоҳлик қилганди. Бир дақиқалик ғафлатда ичилган бу сутни бўғилар даражада чиқаришга ундаган туйғу, иймон қувватидандир. Аллоҳ таолога бўлган ҳурмат ва қўрқувга таянарди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бунақа нохушлик билан бошланган аммо ҳузурга боғланган бу воқеадан сўнг янада эътиборлироқ, диққатлироқ бўлади. * * * Бир кун Пайғамбаримиз (с.а.в.) уйларига кирдилар. Ичкарида ҳазрат Ойша (р.а.) ва Авс қабиласидан икки қиз бор эди. Қўлларидаги дафтарни варақлай, варақлай Буос куни билан боғлиқ шеърларни ўқиётган қизлар, аслида чолғучи ҳам эмасди. Фақат кўнгил очиб вақтларини ўтказишаётган эди. Буос куни ислом динидан аввал Авс ва Хазраж қабилалари ўртасида пайдо бўлган бир муҳораба эди ва у Авсликларнинг муваффақияти билан якунланганди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) киргач ҳам қизлар қўшиқларини тўхтатишмади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам ҳеч нарса демасдан хонанинг бошқа бир тарафига ўтиб, орқаларини ўгириб ётдилар. Бироздан сўнг хонага ҳазрат Абу Бакр (р.а.) келди. Бу манзара уни ғазаблантирди ва қизига: — Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнларида шайтоннинг чолғулари... Ҳа!... Қандай қилиб, —дея озорлашдан ўзини тўхтатолмади. Буни эшитган Пайғамбаримиз (с.а.в.): Қўявер, эй, Абу Бакр (р.а.), ҳар миллатнинг ўз байрами бор. Бу кунлар ҳам бизнинг байрамимиздир, — дедилар. Бу сўзлар ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг ғазабини йўқотди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнларига ўтириб суҳбатлаша бошладилар. Бироздан сўнг ҳазрат Ойша (р.а.) дугоналарига имо қилдилар ва улар туриб кетишди. Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 23 Ўша кун Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бўлган суҳбат қайси мавзуда эканлиги бизга номаълум. Аммо бундан сўнг ҳазрат Абу Бакр (р.а.) янада хушхулқ бўлганлигига шубҳа йўқ. * * * Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнларида бир киши ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га гап ташлади ва унга қарата номаъқул сўзларни сўзлади. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) эса бу ҳақоратларни жавобсиз қолдирди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг: "Орангизда рўзадорлар бўлса ёмон сўзлар сўзламасин, ақл ва динга тўғри келмайдиган ишларни қилмасин. Агар унга биров ёмон гапирса, мен рўзадорман, мен рўзадорман, десин", — дея буюрганларини эслади. Гарчи ушбу дақиқада у рўзадор бўлмаса-да, юқоридаги тавсияни қилган Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнларида эди. Алоҳида Буюк Мавло: «Қилинган ёмонликнинг жавоби, ўша Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling