Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
20
олишди. Кўнгиллари исломдан йироқ бир гуруҳ инсонлар бу ҳолат қаршисида ягона чорани 
яъни, мусулмонлардек кўриниб яна куфрда давом этишни қўллашди. Ислом келтирган 
неъматлардан фойдаланишади. Аммо, фурсат бўлди дегунча мусулмонлар орасига фитна ва 
фасод уруғларини сочишга ҳаракат қилишади. 
Қуръони каримда булар ҳақида кенг маълумот берилгаи ва Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам 
уларнинг энг муҳим хусусиятларини англатгандилар. Бу ўлчовларга кўра Ҳанзала мунофиқ 
ҳисобланмасди. Аммо бу одамни шундай дейишга нима сабаб бўлганлигини билиш лозим. 
— Сен менга нима демоқчи эканлигингни очиқ гапира оласанми? 
— Қара, эй, Абу Бакр (р.а.), биз Пайғамбаримиз Саййидул Анбиё (с.а.в.) ёнларидамиз. 
Жаҳаннамдан сўзладилар, жаннатни тасвирладилар. Шу даражада-ки биз шу оламни ўз 
кўзимиз билан кўраётгандек, гўё у оламда яшаётгандекмиз. Расулуллоҳ (с.а.в.)дан 
айрилганимизда эса оиламиз, фарзандларимиз, ишларимиз билан бўлиб, Пайғамбаримиз 
(с.а.в.) сўзларидан кўпини унутамиз ва бошқа бир оламга ўтиб қоламиз. У кишининг (с.а.в.) 
ёнларида бошқача, қолган вақтда ўзгача бўламиз. Шу ҳолат сабаб мунофиқ бўлишдан 
қўрқаман. 
— Эй, Ҳанзала, аминманки, сен айтаётган ҳаётни биз ҳам кечираяпмиз. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)дан эшитган бу сўзлар Ҳанзалага қувонч келтирмади. Расулуллоҳ 
(с.а.в.)нинг энг яқин биродари ҳам мендек бўлса андишага ўрни йўқ, демади. 
— Мен ҳолимни Пайғамбар (с.а.в.)га баён қилмагунча хотиржам бўла олмайман, — деди 
Ҳанзала. 
— Ундай бўлса бирга борамиз. 
Йўлга тушишди, Ҳанзала у ерда ҳам ўзининг мунофиқлигини сўзлади. 
— Жим, нималар деяпсан? 
Ҳанзала, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га айтганларини Расулуллоҳ (с.а.в.)га ҳам очиқ-ойдин 
гапирди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг сўзларини охиригача тингладилар ва шундай изоҳ 
бердилар: 
— Жоним Унинг қўлида бўлган Аллоҳ таоло номи билан айтаманки, агар менинг ёнимдаги 
ҳолингизни давом эттирмоқчи бўлсангиз ётоқларингизда, йўлларингизда ҳам фаришталар сиз 
билан бўлишади ва сиз билан саломлашишади ҳол—аҳвол сўрашади. Аммо, эй Ҳанзала, вақти-
вақти билан бу ҳолни такрорлашга ҳаракат қил. Ора-сира, вақти-вақти билан... дедилар. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling