Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
«Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
«Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни,
қўлларингизни тирсакларигача ювингизлар, бошларингизга масҳ тортингизлар ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингизлар)! Агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингизлар (чўмилингизлар)! Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз, ёки сизлардан бирор киши ҳожатхонадан (чиқиб) келса, ёхуд хотинларингиз билан суркалишган (қовушган) бўлсангизу, (лекин) сув топмасангиз, пок тупроққа таяммум қилиб, ундан юзларингиз ва қўлларингизга суртинг! Аллоҳ сизларга бирор қийинчилик (пайдо) қилишни раво кўрмайди. Аксинча, сизларни поклаш ва неъмат(лар)ини сизларга мукаммал беришни хоҳлайди, зора шукр қилсангизлар». (Моида сураси 6-оят.) Таяммум ояти сув тополмаганлар ёки сувдан фойдаланиш имкони бўлмаганлар учун катта қулайлик келтирганди. Хазраж қабиласининг бошлиғи Усайд бин Ҳудайр шодлигини қасида сифатида келтирди. «Эй, Абу Бакр хонадони, бу сизнинг Муҳаммад (с.а.в.) умматларига келтирган илк баракот эмас...» деди. Таяммум қилишда Расулуллоҳ (с.а.в.) ўргатганларидек қўллар, бармоқлар очиқ ҳолда ерга қўйилди ва юзга суртилди. Иккинчи маротаба эса аввал ўнг қўл тирсакларигача, кейин яна чап қўл тирсакларгача масҳ тортилди. Бош ва оёқларга масҳ тортилмади. Бироздан сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в.) олдинга ўтдилар ва намозни бошладилар. Энди йўлга тушиш лозим эди. Ҳазрат Ойша (р.а.) ўз туясига минди. Туя оёққа турган заҳоти уни турғазган кишининг кўзлари чақнаб кетди. Эгилиб туя тагида қолган мунчоқни олди ва эгасига топширди. * * * Бир кеча Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнида икки севимли биродари Абу Бакр (р.а.) ва Умар (р.а.) билан Қуръон ўқиётган бир кишини мириқиб тингладилар. Бир вақтлар чўпонлик қилган бу қул исломни қабул қилган ва бу муборак динга унутилмас хизматлар қилган Абдуллоҳ бин Масъуд эди. У киши паст бўйли, кўса, озғин кўринишда бўлиб, Қуръонни жуда чиройли қироат қиларди. Икки биродар бахтиёр эдилар. Чунки биринчидан оламларга раҳмат бўлган буюк Пайғамбар (с.а.в.)нинг ёнларида, иккинчидан шунақанги гўзал ўқилаётган Қуръонни У (с.а.в.) билан бирга тинглашаяпти. Қироат тугагач, Расулуллоҳ (с.а.в.) «Қуръони каримни туширилганидек гўзал ўқишни истаганлар Ибни Умму Абднинг (Абдуллоҳ бин Масъуд) ўқигани каби ўкисин», —дедилар. Бироздан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.)дан айрилган ҳазрат Абу Бакр ва Умар Абдуллоҳ бин Масъудни топдилар ва унга айтдилар: — Биродар, сенга хушхабаримиз бор... Улар шундай деб пайғамбаримиз (с.а.в.)яинг сўзларини етказдилар. Ва. у кичиккина одам ушбу муждани, ислом умматининг икки буюк вакилидан тинглади. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling