Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи
www.ziyouz.com kutubxonasi
29
қилинган садрда ётарди. Ичкаридагилар бу азиз вужудни безовта қилмаслик учун паст овозда
гапиришарди.
Улар орасидан бир инсон,
«Эй, имон келтирганлар, амалларингиз
ўзларингиз сезмаган ҳолингизда зое бўлиб кетмаслиги учун сизлар овозларингизни
Пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва унга бир-бирларингизга баланд
овоз (дағал сўз) қилгандек баланд овоз қилмангизлар!» (Ҳужурот сураси 2-оят) деган
маънодаги оятни хотирлади. Авс бин Ҳавл бундан сўнг фақат тушида кўриши мумкин бўлган
Расулуллоҳнинг (с.а.в) азиз вужуди ила бир икки соат бўлса—да бирга бўлишнинг бахтини ҳис
қилмоқда эди. Оламларга раҳмат қилиб юборилган буюк Пайғамбарларини (с.а.в.) тупроққа
қўйиш вақти яқинлашаркан юрагидан тошиб келган қичқириқни тўхтатишга ҳаракат қилар,
аммо кўзларидан оқаётган ёшларни тўхтатолмасди. Дарҳақиқат, бу кўзлар, Набийлар Сарвари
(с.а.в.) учун ёш тўкмаса ким учун тўкади?!
Do'stlaringiz bilan baham: