www.ziyouz.com kutubxonasi
31
кўрсатилган азиятларга эътибор бермасдилар. Кейин эса Аллоҳ таоло Унга (с.а.в.) ҳижрат
қилишини буюрди, юртимиз Унинг ҳижрат жойи бўлди. Кейин сизлар келдингиз. Молларимизни
сиз билан бўлишдик, ишларингизни кўрдик, юртимизда меҳмон қилдик. Эҳтиёжларингизни
жойига келтиришида, аввало сизларни ўйладик. Биз Аллоҳ таолонинг ёрдамчилари, исломнинг
илғор кучларидирмиз.
Бизлар Раббимиз: «Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадинадек) диёрда яшаган
ва имонни сақлаганлар (ансорлар) эса ўзлари (ёнлари)га ҳижрат қилиб келган
кишиларни суюрлар ва дилларида уларга берилган нарса (ўлжалар) сабабли ҳасад
сезмаслар ҳамда ўзларида эҳтиёж бўла туриб, (эҳсон қилишда ўзгаларни) ихтиёр
қилурлар. Кимки ўз нафси бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар
иқболлидирлар», (Ҳашр 9 — оят) деган инсонлармиз. Сизларга маълумки, Расулуллоҳ
(с.а.в.) бирор халифа тайинламасдан бу дунёдан кетдилар. Инсонлар бу ҳолда китоб ва
суннатлар кўрсатган ҳукмларга қолдирилди.
Аллоҳ таоло бу умматни залолатдан қутқариб, жанжалдан сақласин. Шундай экан, эй,
муҳожирлар, нима демоқчи бўлсангиз айтинглар.
Ҳазрат Умар (р.а.) турмоқчи бўлди, аммо ҳазрат Абу Бакр (р.а.) уни тўхтатди ва ўзи турди.
Вазмин оҳангда гап бошлади:
Эй, Ансор жамоаси, сизлар ҳақиқатни гапираётгандексиз. Динда фазилатлари инкор
қилинмайдиган, исломда афзалликлари унутилмас инсонларсиз. Аллоҳ таоло ва Расули
сизлардан диннинг ёрдамчилари сифатида рози бўлган. Аллоҳ таоло Пайғамбари (с.а.в.)нинг
ҳижратини сизнинг юртингизга буюрди. Бизнингча илк муҳожирлардан сўнг сизнинг
даражангиздаги кишилар йўқ. Пайғамбар (с.а.в.): «Агар бутун инсонлар бир йўлга, Ансор бир
йўлга қўйилса, мен Ансорлар йўлидан кетардим» — деган эдилар.
Аммо бизлар ҳам Аллоҳ таолонинг: «(У ўлжалар яна) ўз диёрларидан ва мол-
мулкларидан ҳайдаб чиқарилган зотлар – камбағал мухожирларникидир, зеро,
Do'stlaringiz bilan baham: |