Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
30
Бу сафар Хазраж қабиласидан Башир сўз олди: 
— Эй, Ансор жамоаси, сиз фақат қурайш билан бўлганингиздагина муваффақият 
қозондингиз, қурайш қабиласи ҳам сиз билан муваффақиятга эришди. Агар сиз «муҳожирларга 
имконият яратдик, ҳузур ва шодлик ичида бўладиган бир жой ҳозирланди ва жонимиз билан 
кўмаклашдик», дейдиган бўлсангиз, билингки, Аллоҳ таолонинг уларга берган неъмати
сизникидан кўра хайрлироқдир. Шунинг учун ҳаддингизни билинг ва «Аллоҳ берган неъматни 
куфрга алмашган ва қавмларини ҳалок қилувчи юртга жойлаштирганлардан» бўлмангиз, — 
деди. 
Усайддан сўнг Баширнинг сўзлари хазражликларнинг ғазабини қўзғаганди. Бу одамлар 
чиқиб турган шохларни (дарахт) кесишмоқчими?... Йўқса тўғри фикрлаш қобилиятларидан 
айрилишдими?.. Ўз ораларидан тайинланадиган амир улар учун шараф ҳисобланмайдими?.. Бу 
сафар Увайм бин Саид ўрнидан турди: 
— Эй, Ансор, сизлар дин йўлида, Аллоҳ таоло ризолиги учун илк маротаба қилич кўтарган 
ва жангга кирган инсонларсиз. Шу билан бу динни сизга келтирганларга қарши илк курашга 
киришганлар ҳам сиз бўлманг. Нубувват кимга берилган бўлса халифалик ҳам уларнинг 
ҳаққидир, — деди. 
 
* * * 
Бу ерда шундай гаплар бўлаётган бир пайт масжиднинг бир бурчагида ғам дарёсига ботиб 
ўтирган ҳазрат Умар (р.а.) ёнига яқинлашиб, шивирлаб сўзлаган бу одамнинг гапларини 
эшитиб, гўё уйқудан уйғонгандек бўлди ва дарҳол ўрнидан турди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни 
қидирарди, кўрди ва у томонга юрди: 
— Ё Абу Бакр, ортимдан юр, аҳвол жуда жиддий, — деди. 
Умар (р.а.)нинг юзидаги таҳлика сабабини биломаган Абу Бакр (ра.) чеҳрасидаҳам 
саросималик акс этди: 
— Нима бор?.. Нима бўлди ё Умар?.. 
— Вақт ўтказадиган пайт эмас, ташқарида тушунтираман. 
Масжиддан чиқишди. Ҳазрат Умар (р.а.) бояги одам келтирган хабарни айтди. 
Абу Убайдага учраб, ёнларига олишди. Кўп ўтмай Сақифага бордилар. 
Кўп киши тўпланган, қизғин суҳбатлар бўлаётганди. Улар бир четга ўтирдилар. 
Бу пайтда Саъд бин Убада гапираётган эди. Баланд овозда гапиришга дармони йўқ эди. 
Сўзларининг баланд овозда такрорланишини буюрди ва шундай деди: 
— Эй, Ансор жамоаси, сиз ҳеч бир арабда бўлмаган фазилат ва афзаллик соҳибисизлар. 
Муҳаммад (с.а.в.) қавмида, уларга исломни даъват этиб ўн йилдан кўпроқ қолдилар. Шунга 
қарамасдан Унга жуда кам киши иймон келтирди. Фақат улар Пайғамбар (с.а.в.)ни ҳимоя 
қилишга ва келтирган динга дастак бўлишга, зулмга бартараф беришга қудрати етмасди. 
Аллоҳ таоло сизнинг бахтингизни берди ва икромини сизларга жўнатди. Ўзига ва Расулига 
иймон қилишни насиб этди. Севимли Пайғамбарини ва асҳобини ҳимоя қилиш шарафини 
сизларга бахш этди. Келтирган динга сизлар дастак бўлдингиз, душманга сизлар қарши 
турдингиз. Араблар сизнинг қиличларингизга бўйин эгдилар ва сизнинг кучингиз қаршисида 
Расулуллоҳга (с.а.в.) «ҳа» дедилар. 
Аллоҳ таоло севимли Пайғамбарини (с.а.в.) сиздан рози бўлган ҳолда орамиздан олди. 
Шунинг учун сиз бу халифалик ишини ягона ўзингиз қўлга олинг. Чунки халифалик фақат 
сизнинг ҳаққингиздир, уларнинг эмас 
Беҳол ва паст овозда гапираётган Саъд сўзини тугатиши билан атрофдан маъқуллаган 
овозлар эшитилди. Биз сени шу ишга муносиб кўрамиз. Сен мўминлар кўнглини олувчи, 
муносиб амир бўласан, — дейишарди. 
Ансордан Собит бин Қайс ўрнидан турди ва шундай деди: 
— Эй муҳожирлар, сизларга маълумки, Расулуллоҳ (с.а.в) Маккада эканликларида 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling