Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Масжидда ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га байъат қилинаркан, Расулуллоҳ (с.а.в.) ювилиб 
кафанланганди. Ювиш иши ҳазрат Ойша (р.а.)нинг хонасида ўтказилган. Ҳазрат Али (р.а.) 
ювган, Усома ва Шукрон сув қуйган, Аббос ва икки ўғли Фазл ва Қусом, Пайғамбаримиз 
(с.а.в.)нинг муборак вужудларини ўнгга, чапга (ағдаришда) ўгиришда ёрдам беришганди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
37
Кийимлари ечилмасдан ювилган Пайғамбаримиз (с.а.в.) уч қават кафан ичига қўйилди. Кейин 
эса икки одам чақирилди. Бири Абу Убайда бин Жарроҳга, иккинчиси эса Абу Талҳага 
юборилди. 
Абу Убайда Маккаликларга, Макка одатига кўра қабр қаздирди. Абу Талҳа Мадиналик 
бўлиб, Мадиналиклар одатига кўра қабр қазир ва қабрнинг қибла томонини бир миқдор ўйиб 
«лаҳад» дея номланган шаклга келтирарди. 
Абу Убайдани топишолмади, Абу Талҳа келди ва Расули Акрам (с.а.в.) учун шундай қабр 
қазилиши аён бўлди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.)ни қаерга дафн қилишни ўйлашарди. Бақи қабристонига биродарлари 
ёнига қўйилишини таклиф қилувчилар ҳам бўлди. Бир қисми қабрнинг масжидда қазилишини 
айтишарди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан 
«Пайғамбарлар сўнгги нафасларини 
берган жойда дафн қилинганликларини» 
эшитганини айтди. Шу билан Пайғамбаримиз 
(с.а.в.)нинг муборак вужудлари бир томонга олинди ва Абу Талҳа қабрни қазиди. 
Бироздан сўнг Пайғамбар (с.а.в.) хоналарида ёлғиз қолдирилди. 
Аввало эркаклар кириб жамоат бўлмасдан якка—якка намоз ўқидилар. Кейин аёллар, 
кейин болалар, кейин эса хизматкорлар киришди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларида намоз ўқийдиган бирор киши бўлганда жаноза намозини 
асло якка ҳолда ўқимас эдилар. Аммо, бу сафар У (с.а.в.)нинг намози нега масжидга 
чиқарилиб, жамоат ҳолида ўқилмади?.. Бунинг сабабини билмаймиз. 
Сешанба куни ювилиб, кафанланган ва юқоридагидек тарзда намози ўқилган 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси тупроққа қўйилди. Қабрга ҳазрат 
Али (р.а.), Усома, Фазл ва Қусомалар тушишди. Олтмиш уч йил аввал дунёга етим бўлиб 
келган, энди дунёни етим қолдириб кетган буюк Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак вужуди 
туширилди, ҳурмат билан тупроққа қўйилиб, усти ёпилди. Бу хона Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг 
қабри, ҳам севимли аёли ҳазрат Ойша (р.а.)нинг хонаси бўлиб қолди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling