Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
«АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЛА МУҲАММАДИН АБДИКА ВА НАБИЙЙИКА ВА
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Биринчи кундан тақвога асосланган масжид
«АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЛА МУҲАММАДИН АБДИКА ВА НАБИЙЙИКА ВА
РАСУЛИКАЛ КАРИМ ВА АЛА АЛИҲИ ВА АВЛАДИҲИ ВА АЗВАЖИҲИ ВА АСҲАБИҲИ ВА АТБАИҲИ ВА ИХВАНИҲИ АЖМАЪИН». * * * Ёнидаги хонада бўлган мўминлар оналари Ойша, Ҳафса, Умму Салама, Умму Ҳабиба, Савда, Жувайрия, София, Зайнаб, Маймуна ва жориялари Мория, Райҳона... ва жигарпораси ҳазрат Фотима (Аллоҳ таоло ҳар бирларидан рози бўлсин) қазиш, кўмиш овозларининг тўхташи билан дафн иши битганлигини англашганида ҳануз атроф қоронғу, шафақ кўринмаганди. Қайғули хабар тез ёйилди. Кўп инсрнлар буюк Пайғамбар (с.а.в.) ортидан кўзёш тўкиб қолишди. Тенги ва ўхшаши бўлмаган, қайта туғилмайдиган инсонни қайта кўрмаслик қайғусида қовурилишарди. Ягона тасалли, У (с.а.в.) кўрсатган йўлдан борилса, Унга ва Унинг Мавлосига етишиш эди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафот хабари бир гуруҳ инсонлар юзида шайтоний табассум ҳам пайдо қилди. Узоқ йиллар кўксиларида сиқилиб келаётган қўрқув туйғусини чуқур нафас билан чиқариб юбордилар. Демак, ортиқ ваҳийнинг тўхташини кўрадиган кунларга ҳам етишади. Бундан сўнг қалбларидаги мунофиқлик туйғуси ҳақида инсонларга гапира олишади. Расулуллоҳ (с.а.в.)ни тупроққа қўйишгандан бир неча соат кейин икки биродар ўртасида бўлиб ўтган шу суҳбат диққатга сазовордир. Бу икки саҳоба Мадинанинг бир кўчасида лом-мим демасдан ўтиришарди. Иккиси ҳам дардли, иккисининг ҳам қалби ярадор. Бир — бирларига айтадиган кўп нарса бор, ёки ҳеч нарса йўқ. Чунки иккиси ҳам айни бир қайғудан изтиробда, иккиси ҳам айни бир айрилиққа учраган инсонлар эди. Туғилиб ўсган шаҳар, қанчадан—қанча гўзал хотираларга гувоҳ бўлган бу кўчалар энди маъносиз, гўё бегоналашиб кетгандек. Негадир Увайм бин Саид кўнглидаги туйғуларини шундай тилга олди: Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 38 — Валлоҳи Расулуллоҳ (с.а.в.)дан олдин ўлишни жуда орзу қилардим. Биродари Маън бин Адий бошқача ўйлаётганди: — Аммо мен Валлоҳи Расулуллоҳ (с.а.в.)дан аввал ўлишини орзу қилмагандим. Истардимки, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳаётликларида кўрсатган эътиқодимни, вафотларидан кейин ҳам исботласам. Маън бу сўзларининг самимийлигини тўла исботлаган, пайғамбарлик даъвосида чиққан Мусайлама қўшинига қарши курашиб, шаҳид бўлганди. Биродари Уваймга келсак, уни яқиндан билиш учун бу воқеадан бир неча йил олдин Расулуллоҳ (с.а.в.)дан сўраган бир савол ва олинган жавобни хотирлайлик: — Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари! «Биринчи кундан тақвога асосланган масжид - Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling