Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФОТИМА МЕРОС ИСТАЙДИ
www.ziyouz.com kutubxonasi
44 бўларди. Шундай қиласан деган умиддаман. Агар хоҳламасанг мажбурламайман. Хоҳласанг яхши бор. Ҳазрат Али (р.а.) мажлисдан байъат қилмасдан, аммо ғамгин ҳолда қайтди. * * * Ҳазрат Алининг илми, жасорати, фазилати тенгсиз эди. Расулуллоҳ (с.ав.)га бўлган севгиси ва боғлиқлиги ҳам шундай эди. Амакисининг ўғли ва куёви зканлиги ҳам маълум эди. Ёшлигидан Пайғамбар (с.а.в.) тарбиясида бўлганлиги ҳам ҳақиқат эди. Шу сабаб халифаликка муносиб эканлигига ҳам шубҳа йўқ эди. Аммо, бу жамоада халифаликка муносиб бошқа инсонларнинг ҳам борлигини тан олиш керак. Шунингдек, Асҳоблар ичида бу ишни муваффақият билан бошқарадиган инсон ягона шахс дейиш учун кўпгина ҳақиқатлардан кўз юмиш керак. Одамлар аҳволини энг кўп Ҳошимийларнинг билиши ва давлат ҳукмронлигининг фазилатлари шу оилада қолиши каби масалалар муаммоси эди. Аммо Али (р.а.) ҳам ҳақли эди. Ўртада Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг дафн каби муҳим масалалари турганда, Ундан айрилиб Сақифага бориши мумкин эмасди. Ҳеч бўлмаганда у бу воқеанинг бошланганини эшитганида «яхши натижага эришиши учун сайлов ишини Расулуллоҳ (с.а.в.) дафнларидан кейинга қолдирилиши»ни айтарди. Кошки шундай бўлса. Ёки Сақифага борганлар унга ҳам хабар беришса, ёнларига олиб бирга боришса, кейин чиқадиган шундай ихтилофлар бартараф қилинган бўларди. ФОТИМА МЕРОС ИСТАЙДИ Расулуллоҳ (с.а.в.) бир дунё салтанат қолдирганди. Айниқса Бадр муҳорабасида қўлга киритилган ўлжанинг бешдан бири Унинг (с.а.в.) идорасига ўтганди. Ўз оиласи бошчилигида бу пуллар садақа ва закот олиши ҳаром қилинган қариндошларига, етимларга, фақирларга, йўлда қолиб кетганларга тарқатиларди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу ишларни керагидан ортиқ бажарар, аммо ҳеч қачон У (с.а.в.)нинг оила аъзолари мажбурий дастурхонларда ўтирмас, давлат бошлиқлари ҳаётига хос ҳаёт кечиришмасди. «Аллоҳим, Муҳаммаднинг оиласига етарли бўлган, томоқларидан ўтадиган ризқни бер» дуосини қилгани маълум эди. Оила аъзолари бир кунда икки марта овқатланишса, бири мутлақо хурмо бўларди. Жаноби Мавло Уни (с.а.в.) оламларга раҳмат қилиб танитаркан, Расулуллоҳ (с.а.в.) ичи хурмо новдаларига тўлдирилган ва ҳамманинг уйида бўладиган тери тўшакда ётардилар. Эртага тарк этиб кетадиган дунёдан фаришталардек, султонлардек, ҳатто бойлар каби эмас, ўрта ҳол оилалардек, аммо фақир инсон ташвишларини ҳам татиб кўрган киши сифатида айрилиб, ортида моддий қадри бўлган бойлик қолдирмаганди. Аллоҳ таоло хоҳлаган кишига муҳтож бўлмасдан яшаш тақдирини беради. Шунингдек, қўл остидаги давлатни Аллоҳ таоло ризолиги учун муҳтожларга улашувчилар нақадар бахтлидир. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг энг кўп қиладиган дуолари: Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling