Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
51
кун ўтиб, Нажронни забт этди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан Нажронга ҳоким қилиб 
тайинланган Амр бин Ҳазм ва Холид бин Саид ортга чекинишга мажбур бўлди. Набийлар 
Сарвари (с.а.в.)га илк дафъа имон келтирганлар орасидан жой олган ва дин йўлида тортмаган 
заҳмати қолмаган Холид бин Саид бу сафар, пайғамбарлик даъвосида чиққан қаллоб келтирган 
кулфат билан юзма-юз тўқнашди. 
Асвод бу сафар Санъа шаҳрига йўл олди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан тайинланган 
Шаҳр бин Базон унга қарши чиқди. 
Бу муҳорабада Асводга зафар кулиб боқди. Шаҳр ўлдирилди. Асвод Шаҳрнинг хотини 
Озодни никоҳига олди. 
Асвод бошлаган ҳаракат тобора катталашиб борарди. Ҳар томондан қувват олиб қадами 
тобора собитлашаётганди. Бир пайтлар Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларига келиб Ислом динини 
қабул қилган машҳур қаҳрамон Амр бин Маъдий Кириб ҳам унга қўшилди ва Мазҳиж қабиласи 
раислигига тайинланди. 
Қандай сабаб таъсири бўлса-бўлсин, Амр бу дунёнинг икки кунлик неъматига алданиб
саҳобалик шарафини қўлдан чиқарди ва иймон ҳудудини кўчкидек тарк этди. Кейин 
алданганлигини тушуниб тавба қилди ва мусулмон бўлди. Аммо номи қайта саҳоба девонига 
киритилмади. Чунки у тавба қилган вақтда Расулуллоҳ (с.а.в.) фоний олам билан 
видолашганига анча бўлган эди. 
Амрдек қўли букилмас, номи тилларда достон «Самсана» номли қиличи олти юз йил 
давомида Амавийлар ва Аббосийлар шараф тимсоли сифатида «салтанат қиличи» ҳисобланган 
бир қаҳрамоннинг Асводдек лўттибозга эргашиши ҳақиқатдан ажабланарли. 
Нажрон ва Санъадаги мағлубият мактуб орқали Расулуллоҳ (с.а.в.)га билдирилган, Саййидул 
Анбиё (с.а.в.) ҳам бўшашмасликни, қарши жанг қилишни буюргандилар. Мўминлар бу амрга 
биноан, атрофдан куч тўплаётган бир пайтда, Озод ва амакиваччаси Файруз ўзаро 
маслаҳатлашишди. Ухлаб ётган Асводнинг боши кесилди. Шу билан сохта пайғамбар умри 
битди. Озод ўлдирилган хўжайиннинг интиқомини олган ва Исломга ҳақиқий маънода 
унутилмас хизмат қилгандек бўлди. Аллоҳ ундан рози бўлсин. 
Асвод бошлаган ҳаракат сомон оловидек қисқа вақт ичида атрофни даҳшатга солди. Аммо 
қўп ўтмай сўндирилди. Унинг инсониятга келтирадиган ҳеч бир қонун-қоидаси йўқ эди. Бирор 
аҳлоқий фазилатга даъват қилмаганди. Зўрлаб никоҳига олинган хотини Озод у ҳақда: 
«Валлоҳи ундан-да кўпроқ нафратланадиган одамни Аллоҳ яратмаган. Аллоҳ ризолиги йўлида 
ҳеч бир ишни қилмайди, ҳар қандай ёмонликдан кайтмайди», деган. Асвод аҳволи шу бўлгач, 
унинг атрофидагилар ҳам аҳлоқ, фазилат, инсонларга хизмат каби олий мақсадларни 
қўзлаганини айтиб бўлмасди. Кўпчилигининг талончиликдан бошқа мақсади йўқ, бир гуруҳ 
томоша талаблар эди. Ҳақиқатан ҳам улар: «Асвод ўлган бўлса-да, келтирган дин давом этади, 
хотираси яшайди», дейилмаган ва тарқаб кетишганди. Ҳатто, Асвод исмининг маъносини ҳам 
билишмасди, номи каби «қора доғ» бўлиб қолди, холос. Чунки Асвод «қора» деган маънони 
биддиради. 
Бошланиб битган уч-тўрт ойлик Асвод воқеасининг ниҳоясининг хабари Мадинага етганда, 
Усома қўшини ҳали ҳамон сафардан қайтмаганди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling