Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Бир кун ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳузурига Фужоа исмли бир киши келди ва у халифага 
мурожаат қилди: 
- Рухсат бер, эй, халифа, Исломни тарк этганларга қарши жиҳод қилайин. Менга от ва қурол 
бер, бориб уларни динга қайтарай, улар яна исломни тан олсинлар. 
Бу таклиф қабул қилинди. От ва қурол берилди. Фужоа мамнун бўлиб чиқиб кетди. Аммо 
Фужоа халифа ёнида кўрсатган самимиятини ўша ернинг ўзида қолдирганди. Йўлида ким 
учраса, ҳатто мўмин бўлишига қарамасдан, ўлдириб молини оларди. Унга Нажаба бин Абу 
Майсо исмли қароқчи қўшилиб, икки киши бўлишганди... 
Бу хабар тезда Мадинага етди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўзидан ниҳоятда хафа бўлиб кетди. 
Турайфа бин Ҳожизга бир мактуб ёзди. Вазиятни баён қилди. Уни тутиб келтиришни буюрди. 
Турайфа йўлга чиқди. Натижада Фужоа шериги билан қуршаб олинди. Отилган ўқлардан бири 
Нажабани қулатди. Якка қолган Фужоа вазиятдан чиқиш учун: 
- Эй, Турайфа бу нима қилганинг?.. Сен халифа номидан жанг қилаяпсан, мен ҳам. Шу 
қилични ҳам менга шахсан халифанинг ўзи берган. Шундай экан, халифа ёнида сен мендан 
кўра эътиборли ҳисоблана олмайсан, — дея ҳайқирди. 
Унга жавобан Турайфа шундай деди: 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
58
- Агар сўзларинг самимий бўлса, қиличингни ташла, бирга халифа ёнига борамиз. 
Фужоа оёғи остигача келган ўлимдан қутулиш учун қиличини ташлади. Зотан, бошқа йўли 
ҳам йўқ эди. Ёлғиз ўзи шунча одамни қиличдан ўтказа олмас эди. Аммо, ҳазрат Абу Бакр 
(р.а.)нинг кўнглини топиб, бир йўлни топиш умидида эди. Ўзига ишонган одамдек қуролини 
ташлади ва илгарилади. Бирга Мадинага йўл олишди. 
Ҳазрат Абу Бакр Фужоани кўргач, гапни чўзиб ўтирмади. Олиб бориб ёқилишини буюрди. 
Фужоа бу амрни эшитиб, оёқларидан дармон кетди. Узр сўраш учун айтилган уч-тўрт калима 
унга нажот эшигини оча олмади. Турайфа уни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, ёниб турган 
оловга қўллари боғлиқ ҳолда ташлади... 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling