Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
ИККИНЧИ АЙРИЛИҚ 
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг вафотларидан беш ой муддат ўггач, ҳазрат Фотима (р.а.) бир 
ўғил кўрдилар. Унга Муҳсин исми берилди, аммо бу бола узоқ яшамади. Бу воқеа ҳазрат 
Фотима (р.а.)ни қайғуга солди. Ушбу воқеадан ларзага тушган она кунлаб дам олишига 
қарамай, ётоқдан туролмади. Шаъбон ойи сўнгида умри поёнига етиб бораётганини ҳис қилди. 
Зотан, бу оиладан отасига биринчи бўлиб ўзининг етишишини билаётган эди. Буни шахсан ўзи 
Расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшитганди. Аммо қай вақт, қайси куни, қайси соатда вафот этишини 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
65
билмасди. Ҳазрат Фотима (р.а) ўлимдан қўрқмасди. 
Ўлимдан кейинги охират оламида жаннат аёлларининг энг юқорисидан жой олар, уларнинг 
кўнгил султони бўлиб, битмас туганмас неъматлар ва ҳурмат билан қарши олинарди. Отасига 
вафо қилмаган ва роҳат нималигини билмай яшагани бу дунё ўзига ҳам вафо қилмаслигини 
яхши биларди. Севикли онаси каби ўзи ҳам ёшликка тўймасдан, ортда қолдираётган 
болаларини тўйиб-тўйиб эркаламасдан, уларни онасиз қолдириб кетмоқда эди. Айнан шу 
нарса, яъни етим қоладиган болаларининг аҳволи уни ўкситарди. 
Умри отаси келтирган диннинг амал ва ахлоқи билан безанган эди. Кўнглини Қуръон 
кўрсатган мақсадларга йўналтирган эди. Рамазон ойининг учинчи куни оқшом пайти шаҳодат 
калимасини яна бир дафъа такрорлаган лаблар қайта очилмаслик учун ҳаракатсиз қолди. 
Муборак руҳи малаклар ҳамроҳлигида Аллоҳ ҳузурига етказилди. 
Жаннат йигитларининг энг яхшиси бўлишлари Расулуллоҳ (с.а.в.) томонларидан башорат 
қилинган ҳазрат Ҳасан ва Ҳусан қадрли онажонларининг ортидан кўз ёши тўкаркан, ҳазрат Али 
(р.а.) Асмо бинти Умайсга хабар жўнатдилар. Биргаликда ҳазрат Фотима (р.а.)ни ювдилар ва 
кафанладилар. Бироздан сўнг, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг севикли қизлари Бақиъ қабристони 
томон олиб кетилди. 
Бугунги ҳолатига кўра, қабристон эшигининг қаршисида жойлашган оналарининг қабрининг 
чап тарафига, аммо улардан йигирма беш метр узоқлиқда казилган кабрга дафн этилган. 
Қабристоннинг эшиги очиқ бўлган пайтларда ҳазрат Фотима (р.а.)нинг қабри бошида бир 
гуруҳ зиёратчиларни кўриш мумкин. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг аёллари ва уларнинг ёнидан 
жой олган қизлари Зайнаб, Руқайя ва Умму Гулсум эса жуда оз кишилар томонидан зиёрат 
қилинади. 
Ҳазрат Фотима (р.а.)нинг қадри, фазилатлари инкор этилмайди. Факат Расулуллоҳ 
(с.а.в.)нинг бошқа қизларига нечун бу даражада парвосизлик билан қаралади ва ҳатто 
унутилган? Ораларида ҳақиқатан ҳам шу даражада фазилат фарқлари мавжудми? Бу саволга 
жавоб фақат охиратда олинади. 
Ҳазрат Али (р.а.) Расулуллоҳнинг (с.а.в.) омонатларини қабрга қўйгач, кўз ёшлар ичида у 
ердан чиқдилар. Атроф қоронғу эди. Тонг отишини соатлаб кутиш керак эди. 
Халифалар ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ва ҳазрат Умар (р.а.)нинг бу йўқотишдан ҳамон хабарлари 
йўқ эди. 
Аммо бехабар бўлишлари керакмиди? Исломни биринчилардан бўлиб кабул килган шарафли 
наслнинг энг буюк сиймоларидан бўлган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ва Фотима (р.а.) орасида олти 
ой давом этган хафагарчилик мўминларни қувонтирадиган ҳолат эмас эди. 
Бу машъум хабар мадиналикларни яна бир марта қайғуга солди. Кўзлар «Эҳ, Фотима» деб 
қоврилган кўнгилларга қўшилиб, юм-юм ёш тўкди. Бу кўз ёшлар самимий эди. Бироқ кетганни 
қайтариш имкони йўқ, албатта. 
Саййидул Анбиё (с.а.в.)нинг жигарпоралари тупроққа қўйилган пайтда пайғамбаримиз 
(с.а.в.)нинг вафотларига олти ой бўлган эди. Ортда қолган тўрт фарзанддан энг каттаси бўлган 
Ҳасан эндигина етти ёшда эди. Севикли она эса йигирма етти ёш эди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling