Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
62 ўзингга шукр, буни менга насиб этдинг» дегани эшитилди. У ҳақиқатан ҳам мақтанишга ҳақли эди. Аммо у мақтанишдан қўра, Аллоҳга ҳамд айтишни, шукр қилишни афзал қўрди. Мукофотга арзийдиган иш қилганди, лекин бу мукофот ҳозир эмас, эртага Саййидул Анбиё (с.а.в.) ҳузурларида берилади. Аллоҳнинг расулига туҳмат қилган кишини ўлдирганлиги учун ҳадясини Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўзларидан олади. Шу пайт жанг майдони ларзага келгандек бўлди. Мусайлама тарафдорларининг юзларида нафрат ва қўрқув пайдо бўлди. Мўминлар эса чуқур нафас олдилар. Чунки Холид бин Валид қўшинлари билан етиб келган ва жангга киришган эди. Янги келганларнинг ёрдами билан мўминлар шиддатли ҳужум қилишар, аммо кучли қаршиликка учрашарди. Шу кунга қадар кўрилмаган бир жанг бўлаётганини ҳис этиб туришарди. Бу шиддатли жангда, муҳожирларнинг байроқдори бўлган Салимни болалигидан бери катта килган Абу Ҳурайра ва ҳазрат Умар (р.а.)нинг укаси Зайд шаҳидлар сафига қўшилишди. Қуёш уфққа бош қўяркан, Мусайлама қўшини ғалаба қувончи билан ортга қайтишарди. Шундай давом этса, Мадиналик қўшинни бир-икки кунда енгишларига ишонишаётганди. Эртаси куни эрталаб Холид бин Валиднинг ўзи жанг майдонига келди. Бутун овози билан «Ё, Муҳаммад!» деб қичқирди. Бу овоз «Мен Муҳаммаднинг қасосини олиш учун келдим. Қани мен билан курашадиганлар борми?», деган маънода эди. Шундан сўнг шу куни ажали етганлар бирма бир ғалаба умиди билан Сайфуллоҳнинг қаршисига чиқа бошлади. Бироқ ҳаммаси қонга беланди, ҳаёт билан видолашди. Бири ўлдирилгач, бошқаси шеригининг қасосини олиш учун шиддат билан ҳужум қилар, аммо қасос олишни бошқа шеригига қолдириб, у дунёга равона бўларди. Ниҳоят ҳазрат Сайфуллоҳ Мусайламанинг шахсан ўзига мурожаат этди: - Эй, Мусайлама, йигит бўлсанг қаршимга чиқ. Иккимиз ҳам бир кучимизни синаб кўрайлик... Соатлаб курашган ва жуда чарчаган Холиднинг бу таклифи Мусайламага ғайрат берди. У бу фурсатнинг қадрини билар ва уни ўлдириш - зафар қозониш, деган гап эди. Тўғри қарор қабул қилганига ишонч ҳосил қилган ҳолда, у Холиднинг қаршисига чиқди. Холид бин Валиднинг шаҳди анча баланд эди ва унга: - Эй, Мусайлама, энди қилган ишларинг учун тавба қил. Ислом динига кир. Икки тараф бир- бирини қириб ташлашига сабабчи бўлма! Акс ҳолда дунё ва охиратда паришон бўласан. Бу ҳам сен учун қадрли бўлган сўнгги фурсатдир, — деди. Аммо Мусайлама бу таклифни рад этди. Шунда Холид бин Валид: - Демак, йигитчасига курашамиз, — деди ва жанг бошлади. Ҳужумлар бошланган, авжига чиққан бир пайтда сохта пайғамбар орқасига қараб қоча бошлади. Араблар урушдан қочганни асло хушламас, ёқтирмас эдилар. Аммо, Мусайлама ҳозир қочиш пайғамбарнинг обрўсига мутлақо тўғри келмайдиган иш эканлигини тушунадиган ҳолатда эмасди. Амрига итоат этган ва унинг пайғамбар эканлигига ишонган қирқ минг киши қандай аҳволда қолиши уни қизиқтирмасди. Биргина нияти жонини қутқариш ва ўзини сақлаб қолишга интилиш эди. Мусайламанинг қочаётганини кўрган ҳазрат Сайфуллоҳ ўз қўшинига умумий ҳужум амрини берди ва остида шамолдек учаётган от билан қирқ минг кишилик қўшинга ташланди. Жуда шиддатли бир жанг бошланди. Бу сафар Мусайлама қўшинлари чекина бошлади. Ниҳоят, баланд деворлар билан ўралган бир боққа кирдилар ва эшик ёпилди. Баро бин Молик олдинга чиқди. Дўстларидан илтимос қилди, уни девордан оширдилар. Югуриб бориб эшикни очди. Мўминлар кирдилар. Яна шиддатли жанг бошланди. Қора танли бир қул майдонда олишаркан кўзлари севинч билан порлади. Овини қўлга туширган овчининг кўзлари ҳам худди шундай порлайди. Ҳеч иккиланмай қўлидаги найзани Мусайламага улоқтирди. Икки сониядан сўнг найза нишонга санчилди ва айни шу дамда Абу Дужона ҳам унга қилич солди ва Мусайлама гурс этиб ерга қулади. Бир неча марта типирчилади. Аммо, бу типирчилашлар уни ўлимнинг қўлларига топширишдан бошқа нарсага ярамади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling