Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
70
- Сен мени бу отни харид қилаётганимда кўрдингми? 
- Йўқ, кўрмадим, - жавоб қилдим мен. 
- У ҳолда нимага таяниб шоҳидлик бераяпсан? 
- Эй, Аллоҳнинг расули, мен сенинг Аллоҳдан келтирган ҳар бир сўзинг тўғри эканлигига 
ишонган ва гувоҳлик берган бир инсонман. Жаброилни кўрмадим, уни Аллоҳдан ваҳий 
олаётганини қўрмадим. Булар ҳақида бизга сиз хабар бергансиз. Аллоҳ номидан бу оятларни 
етказишда ёлғон сўзламаган, бир от учун ёлғон сўзлармидингиз? — дедим. 
Бу сўзларим Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни мамнун қилди. Гувоҳлигим икки кишининг гувоҳлиги 
ўрнида ўтишини айтдилар. 
- Яхши бу айтганларингни тасдиқловчи гувоҳинг борми?
- Албатта, Муҳаммад бин Маслама ёнимда эди. Муҳаммад бин Маслама топиб келинди. У 
воқеа ҳақиқатан ҳам шундай бўлганлигига гувоҳлик берди. Шундан сўнг Зайд бин Собит қўлига 
қалам олди ва «Тавба» сурасининг сўнгги икки оятини ёза бошлади. 
Ҳузайманинг бу чиройли хотираси барчани қувонтирди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) гўё бугун дуч 
келинадиган ҳолат учун тадбир кўрган ва бунинг учун Ҳузаймани тайёрлагандек эдилар. Бу от 
ёқимли овоз билан кишнагани учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) унга Мужаззар деб ном қўйишни 
маъқул қўрган эдилар. 
Ёзиш иши қачонгача давом этди, неча ҳафта ёки қанча ой давом этди? Бу тўғрида аниқ 
маълумотга эга эмасмиз. Маълум бўлгани шуки, аввалдан белгиланган шартларга мос 
тушмайдиган ҳеч қандай иш қилинмади, ҳеч бир оят фақат ёдланганларга таянган ҳолда 
ёзилмади. Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ёзиб олинган ҳеч бир сура ёки оят четда қолиб кетмади. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Қуръон ояти деб ўқиб берган ҳамма гаплари бу китобга киритилди. Бирор 
сўз ортиқча ишлатилмади ёки бирор сўз тушириб қолдирилмади. Китоб ҳолига келтирилган 
Қуръон ҳақида минглаб саҳобалар орасида эътироз бўлмади. Аллоҳнинг расулига Жаброил 
(а.с.) орқали етказилган бу китоб саҳобалар томонидан келгуси наслларга асл ҳолида етказиш 
учун тартибланган эди. Бу китобга «Мусҳаф» деб ном берилди. 
Аллоҳ таоло: «Албатта, бу зикрни (яъни, Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling