Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Ҳазрат Фотима (р.а.)нинг вафоти билан бирга халқнинг ҳазрат Али (р.а.)га нисбатан 
муносабатида сезиларли бир ўзгариш бўлди. Бу ҳолат ҳазрат Али (р.а.)нинг қасамёд 
қилмаётгани билан боғлиқ эди. Халқ Фотима онамизга тириклик пайтларида ҳам қизиқиб 
келарди. Унинг ўлимидан сўнг энди қасамёд мавзусининг кун тартибига чиқиши кераклигини 
хатти-ҳаракатлари билан англатишга уринишаётганди. Айни эҳтиёжни сезган ва қасамёд 
қилмаслик ўзига ҳам, мусулмонларга ҳам яхшилик билдирмаслигини англаган ҳазрат Али (р.а.) 
фақат Фотима(р.а.)ни хафа қилмаслик учун кутаётганди. Энди қасамёд учун тўсиқ бўладиган 
бирор сабаб йўқ. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
66
Шундан сўнг ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га хабар жўнатди ва уни уйига таклиф қилди. Учрашув 
дўстона давом этди. Ҳазрат Али (р.а.) қасамёд мавзусида кечиккани учун узр сўради. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) унга жавобан лутф қилди ва ўз туйғуларини дўстона баён этди: 
- Шояд бу мавзуда сенинг хоҳишинг борлигини билсайдим, асло халифаликни қабул 
этмасдим!.. 
Ҳазрат Али (р.а.) бир кундан сўнг масжидга бориб, халқининг ҳузурида қасамёд қилишини 
айтди. 
Эртаси куни аср намозидан кейин Абу Бакр (р.а.) ўрнидан турди ва ҳазрат Али (р.а.)нинг 
фазилатларини баён этди. Қасамёднинг бугунга қадар кечикишининг сабаби шахсий 
муаммолар эканлигини таъкидлади. Кейин эса ҳазрат Али (р.а.) келди ва ҳазрат Абу Бакр 
(р.а.)нинг қўлини тутди, ҳамда бундан кейин уни халифа сифатида тан олишини айтди. 
Шундан сўнг йиғилганларга қарата хитоб қилди: 
- Шу вақтгача Абу Бакрни бу мақомга нолойиқ қўрганимиздан эмас, сайлов мавзусида 
бизнинг фиқримиз сўралмагани учун ундан ранжиб юргандик. У Саййидул Анбиё (с.а.в.)га 
ғорда шериклик (ҳамроҳлик) қилган ва Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ўзлари ҳам ҳаётлик 
пайтларида уни имомликка лойиқ қўрган эдилар, — деди. 
Шундан сўнг ҳошимий қавмидан ҳазрат Али (р.а.) қасамёд қилгунча қутиш қарорини 
олганлар келишди ва муносабат билдиришди. 
Кеч қолиб эришилган бўлса-да, натижа яхши эди. Кўпдан бери қўнгилларни ҳижил этиб 
келаётган ғашлик тарқалгандек бўлди. Бугунга қадар гинали, бузғунчилик ҳақидаги 
суҳбатлардан, одобсиз ҳаракатлардан узоқ юрилиши ва халифалик мақомини бузувчи амаллар 
қилинмаганлиги ҳам қувончли ҳол эди. 
Ҳазрат Али (р.а.) «Мен борман, бошқаси йўқ» деб иддао қилмас эди. Чунки Расулуллоҳ 
(с.а.в.)нинг сўнгги кунларида амакиваччаси ҳазрат Аббос билан бўлган бир воқеа ҳадис 
китобларидан жой олган. Биргаликда Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларидан чиққач, ҳазрат 
Аббос унга қарата шундай деган эди: 
- Мен Ҳошим ўғиллари ўлаётганда юзларида қўрган ифодамни Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг 
юзларида ҳам кўрдим. Бир-икки кун ичида вафот этадилар, деб тахмин қиляпман. Кел, 
биргаликда ҳузурларига кирайлик, мусулмонларни бошқаришни кимга қолдиришларини 
билайлик. Шояд бизга қолдирсалар. Агар шундай бўлса, ҳужжатлаштирамиз. Агар биздан 
бошқасига қолдиришни ўйласалар, уни бизга қолдиришлари учун ишонтиришга ҳаракат 
қиламиз, — деган эди. 
Ҳазрат Али (р.а.) эса: 
- Йўқ, мен бу мавзуни Расулуллоҳ (с.а.в.)дан сўрамайман. Агар халифаликни бизга 
қолдирмасалар, инсонлар бу ишни бизга асло топширмайдилар, — деб қаршилик кўрсатганлар. 
Ҳазрат Пайғамбаримиз (с.а.в.) Хайбар жангида байроқни турли кимсаларга бергандилар. 
Ҳолбуки, хасталик пайтларида ўн етти вақт намоз фақат ҳазрат Абу Бакр (р.а.) томонидан 
ўқиттирилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) истаганларида бу вақт ичида турли одамларни имомликка 
қўяр эдилар. Ҳазрат Али (р.а.) бу ердаги нозикликни англамай қолмасди. 
Ҳазрат Али (р.а.)га Пайғамбаримиз (с.а.в.) тарафларидан халифалик махфий равишда 
топширилганлиги, бу ҳақида бир васият топилганлиги ҳақидаги асоссиз ривоятларга 
ишонмаслик керак. Ҳақиқатан шундай бир васият бўлса, ҳазрат Али (р.а.) бу васиятни амалга 
ошириш учун қўлидан келган барча ишни қиларди. Ҳеч бўлмаганда, масжидда барча 
мўминларнинг ҳузурида изоҳ берган бўларди. Ҳолбуки, бу мавзуда ҳазрат Али (р.а.)дан бизга 
бирор ривоят етиб келмаган. Агар Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай васият қилган бўлсалар-у, 
ҳазрат Али (р.а.) буни умр бўйи сир тутган бўлсалар, унда уни хоинликда айблаш керак 
бўлади. Бироқ ҳеч бир мусулмоннинг ҳазрат Али (р.а.) ҳақида бундай фикр юритиши жоиз 
эмас. Ҳаёти давомида Расулуллоҳ (с.а.в.)га содиқлигини жонини тикиб исботлаган ҳазрат Али 
(р.а.) ҳеч қачон бундай ҳолатга тушиб қолиши мумкин эмас. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling