Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
63
Шундай қилиб, у ҳаётининг сўнгги йилида рўй берган можарони ўзи истамаган бир тарзда 
тамомлади. Абадий азоб давом этадиган оламга илк қадамини қўяркан, ёқасидан тутган 
фаришталар уни пайғамбар сифатида эмас, малъун сифатида олиб кетишарди. Ҳатто, ўзи ҳам 
ишонмаган пайғамбарлик даъвоси билан қанча инсонларнинг залолат йўлида ҳалок 
бўлишларига сабаб бўлди. Бунга қўшимча равишда Аллоҳ номидан ёлғон гапиргани учун уни 
жазо кутарди. 
Ўликлар орасидан жой олганлардан яна бири Мусайламага «Ишонаманки, сен ёлғончисан. 
Муҳаммад эса ҳақиқий пайғамбардир. Аммо Робиянинг ёлғончиси Мудорнинг тўғрисидан кўра 
яхшироқдир», деган Талҳа ан-Намри эди. Буларни сўзлаётганда, ким билади, қандай ҳислар 
билан очилиб ёпилган лаблар энди ҳаракатсиз эди. Бу лаблар яна бир очилса, минг марта 
пушаймон бўлганлигини онт ича-ича англатар, абадий фалокат жарликларига қулашнинг 
азобини айтиб қичқирарди. Бироқ энди вақт ўтган, ғишт қолипдан қўчган эди. 
Найза отган Ваҳший мақсадига етганди. Ҳазрат Ҳамзани ўлдирганидан буён ичини тутаётган 
айбдорлик туйғуси кўтарилгандек бўлди. Уҳудда ҳазрат Ҳамзани шаҳид қилиб, катта жиноят 
содир қилган ва Расулуллоҳ (с.а.в.)ни қаттиқ қайғуга солган Ваҳший бу дафъа Мусайламани 
найза санчиб ўлдирди ва уруш тугаганини эълон қилди. 
Демак, қўрқувнинг ажалга фойдаси йўқ. Холид бин Валиднинг кескир қиличидан қочиш 
Мусайлама учун нажот бермади. У Ваҳшийнинг найзаси ва Абу Дужаманинг зарбасидан ҳалок 
бўлди. Унинг вужудига найзанинг санчилганини деразасидан кўрган бир хотин «Воҳ, нур юзли 
инсон! Уни бир занжи (ҳабаш) ўлдирди» деб ҳайқириб юборди. 
Мусайламанинг ўлдирилганлиги баланд овозда ҳар тарафда эълон қилинаркан, энди 
урушдан фойда йўқлигини тушунганлар қочиб қутулишга ҳаракат қилишарди. Мусайлама 
ортидан инсониятга фойда келтирадиган муқаддас бирорта ғоя қолдирмаган эди. 
Ҳақиқий ғалаба қозонилганди. Қарши тарафнинг қурбон бериб чекинганлиги, майдонда олти 
юзтача мўминнинг жон бергани ривоят қилинади. Буларнинг орасида Расулуллоҳ (с.а.в.) билан 
кеча-кундуз бирга бўлган, неча марталаб уларнинг амрлари билан жангларда қатнашган 
саҳоба бор эди. Булардан ташқари, Қуръонни бошдан оёқ ёд олган етмишта ҳофиз ҳам 
шаҳидлик шаробини ичишган эди. Ансорнинг байроқдори бўлган Собит бин Қайс бир қилич 
зарби билан оёқларидан ажралди. Жон аччиғида оёқларисиз яна бир бор ҳужум қилган ва ерга 
йиқилиб жон таслим қилганди. Ўлганларнинг уч юз олтмиштаси Ансор ва Муҳожирлардан 
бўлгани учун Саййидул Анбиё (с.а.в.)нинг шарафли саҳобалоридан эди. 
Мадиналиклар ғалаба муждасини юзларча одамнинг шаҳид бўлганлиги ҳақидаги хабар 
билан биргаликда қарши олишди. Ҳақиқатан ҳам буюк бир зафар қозонилганди. Аммо яна бир 
ҳақиқат ҳам бор эди. Юзларча уй мотамга чулғанган, қанча хотинлар тул қолган, болаларнинг 
исмларига «етим» сифати ҳам қўшилган эди. 
Ҳазрат Умар (р.а.) укаси Зайднинг шаҳид бўлганини эшитгач, юм-юм йиғлади ва ўғли 
Абдуллоҳни қаршисига чорлаб, шундай деди: 
- Зайд ўлди, аммо сен соғсан. Қандай қилиб юзимга қарашингни ва қайси юз билан 
қаршимга чиқишингни ўйлаб кўрмадингми? — дея бақиришдан ўзини тиёлмади. 
Абдуллоҳ ўзини оқлаш учун: «У Аллоҳдан шаҳидлик истади ва унга шаҳидлик берилди. Мен 
ҳам шаҳид бўлиш учун ғайрат қилдим, аммо насиб этмади» дейишдан бошқа чора тополмади. 
Мусайлама аввалдан Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аҳволларини қузатганди. Пайғамбаримиз 
(с.а.в.)га туширилган Қуръонга ўхшаш ифодалар топиш учун жуда чарчаган, муваффақият 
қозонолмаган, сафсатага айланган тизимлар ҳолида «Бу менинг Қуръоним» деб халқига тақдим 
этганди. 
Мусайлама Фахри Коинот (с.а.в.)нинг бир неча мўъжизаларидан хабардор бўлганди. 
Масалан, бармоқларининг орасидан сувлар отилиб чиққанини, бир қудуққа муборак тупуклари 
билан хўллаб берган ўқнинг санчилиши билан сувнинг қайнаб чиққанлигини эшитганди. Ўзи 
ҳам шу усулни синаб кўрмоқчи бўлди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling