Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
60
Шундан сўнг ҳазрат Холид, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳузурига кирди ва узр сўради. Халифа 
ҳазратлари унинг узрини қабул қилди, лекин уйланиши билан боғлиқ бўлган масалада ундан 
ранжиди. Молик бин Нувайра воқеаси ана шундай якун топди. 
Сахий, меҳмондўст, совуқ кечаларда йўлини йўқотганлар келар, дея олов ёқиб ўтирувчи 
олижаноб инсон сифатида таъриф этилган Молик қилган жоҳиллиги учун жазосини олди. Яъни 
у ўз хатосининг қурбони бўлди. Ҳазрат Умар (р.а.)га қолса, Молик бин Нувайра воқеаси 
туфайли Холид бин Валидни жазолашни истарди. Бироқ, халифа бўлишига қарамасдан бу ишни 
амалга ошириш имконига эга эмас. Шу билан бирга бу масала кейинчалик яна кун тартибига 
киради. 
 
МАЛЪУН МУСАЙЛАМА 
Мусайлама Ямома воҳасида яшовчи Бану Ҳанифа қабиласидан эди. У Расулуллоҳ (с.а.в.) 
билан учрашиш учун Мадинага келган элчилар билан бирга эди. Кишиларнинг Расулуллоҳ 
(с.а.в.)га бўлган ҳурмат ва муҳаббатини кўриб ҳайрон қолди ва Ямомага қайтиб, дарҳол ўзини 
пайғамбар деб эълон қилди. 
Ҳанифа қабиласидаги кўпчилик инсонлар унинг пайғамбарлигини мамнуният билан қарши 
олдилар. «Қурайш қабиласидан пайғамбар чиққанда, нега энди Ямома қабиласидан 
чиқмаслиги керак» дегувчилар ҳам бўлди. Бир пайтлар ҳар бир қабиланинг ўз худоси бўлган 
деган ақидага ишонадиган инсонлар, «ҳар бир қабилага 
биттадан пайғамбар керак» деган фикрга келишган эди. 
Бир куни Мусайлама бир мактуб ёзиб, Расулуллоҳ (с.а.в.)га жўнатди ва унда ўзининг ҳам 
пайғамбар бўлганлигини маълум қилди. Унинг номасида шундай сўзлар бор эди: 
«Эй, қурайшлик пайғамбар! Ер юзининг ярми сенга, ярми эса менгадир. Аммо, ер юзининг 
ҳаммасига эга чиқа қўрма». 
Расулуллоҳ (с.а.в.) томонларидан Ямомага Қуръон ва диндан таълим берувчи муаллим 
сифатида жўнатилган ва бир қанча вақт шу вазифани бажарган бу одамнинг гапларига ким 
ҳам қарши чиқарди? Аммо Мусайлама бу сўзлари билан беш кунлик дунё лаззатини ўйлаб, 
иймонини сотди. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг саҳобалари бўлишдек шарафни бой берди. Бунинг 
устига абадий лаънатланадиган ишни қилди. Аллоҳнинг расулига билиб туриб, ёмонлик истади. 
Ҳолбуки, у Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг 
«Менинг номимдан ёлғон сўзламанг, кимки менинг 
номимдан ёлғон сўзласа жаҳаннамдаги жойига ҳозирлик кўраверсин», 
деганларини биларди. 
Ражолнинг сўзлари жуда чиркин, жуда жирканч ёлғон эди. Инсоннинг хаёлига ҳам 
келмайдиган қабиҳлик эди. Инсонларни куфрга бошловчи, Мусайлама каби бир насронийнинг 
пайғамбар бўлганлигига Расулуллоҳнинг (с.а.в.) шаҳодат берганликларини айтиб, инсонларни 
чалғитувчи бир ёлғон эди бу. 
Ражолнинг бу ёлғони Мусайлама чиқарган фитнани янада оловлантирди. Сохта 
пайғамбарнинг айтрофида қирқ минг кишидан иборат қўшин тўпланган эди. Мадинада самимий 
бир мусулмон бўлган, Ямомада эса кофирлик қилган бу одамнинг ёрдами билан Мусайлама бир 
неча сўзларни шеър ҳолига келтирар ва буларни Аллоҳдан келган ваҳий деб инсонларга ўқиб 
берар ва қабул эттирарди. 
Бир қуни Талҳа Ямомага келди ва одамлардан: 
- Мусайламани қаердан топсам бўлади? — деб сўради. 
Одамларнинг юзлари буришди. Бир киши: 
- Жим, у пайғамбардир, — деди. 
- Ундай бўлса у билан учрашмоқчиман. 
- Шу йўлдан бор. Талҳа йўлида давом этди ва излаган кишисини топди. 
- Сен Мусайламамисан? 
- Ҳа. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling