Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ МУСҲАФ ҲОЛИГА КЕЛИШИ
www.ziyouz.com kutubxonasi
67 Хуллас, ҳазрат Али (р.а.)га халифалик берилса «йўқ» демасди, аммо у берилмагани учун ислом умматини роҳатсиз этадиган ва уларга зарар етказадиган ҳаракатлар қиладиган инсон эмас эди. У бу мақомга ҳақиқатан ҳам Абу Бакр (р.а.)ни лойиқ кўрмоқда эди. Шунингдек, ўттиз йилдан кейин ўлим тўшагида экан, «Ўрнингга бир халифа тайинламайсанми?» деганларга «Расулуллоҳ (с.а.в.) халифа тайинламаганларида мен тайинлайинми?, - деб жавоб берган эдидар. Фақат Аллоҳгина инсонлар учун яхшилик истаса, уларни яхши бир инсоннинг атрофида бирлаштиради. Шунингдек, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан сўнг ҳам инсонларни бу умматнинг энг яхшиси атрофида бирлаштирганди. Агар ҳазрат Али (р.а.) бу мавзуда жуда ҳавасли, муккасидан кетган инсон бўлганда эди, Абу Суфён томонидан киритилган таклифни қабул қилар, унинг тўплаган қўшини билан ҳазрат Абу Бакрга қарши чиққан бўларди. Лекин, у имонига қарши бормади. ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ МУСҲАФ ҲОЛИГА КЕЛИШИ Гарчи ниҳоятда кўп шаҳид берилган бўлса-да, Ямома жангида муваффақият қозонилди. Шаҳидларнинг етмиштаси эса Қуръонни бошдан охиригача ёддан биладиган инсонлар эди. Эртага иккинчи бир жангда бошқаларнинг ҳам шаҳид бўлмаслигига ҳеч ким кафолат беролмасди. Бундан ташқари қачон келиши номаълум бўлган ажал бу ҳофизларни ҳам битта- иккитадан қилиб ўз исканжасига оларди. Ҳолбуки, Ислом дини фақат Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобаларига эмас, қиёматга қадар дунёга келадиган бутун инсониятга жўнатилганди. Исломнинг асоси Қуръони каримга таянади. Бу китобнинг келажак авлодларга асл ҳолида, тўкис етказилиши эса фақат ёзув орқали амалга оширилиши мумкин эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) мана шу ўйлар билан уни фақат ёдлабгина қолмасдан, нозил бўлган ҳар бир оятни ёздирган ва алоҳида ёзилганларни ўқитиб, текширганлар. Буларни бир-бир хаёлидан ўтказган ҳазрат Умар (р.а.) ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг ёнига борди ва масалани тушунтирди. Вақтни ўтказмасдан Қуръонни яхлит бир китоб ҳолига келтириш кераклигини таклиф этди. - Аммо биз Расулуллоҳ (с.а.в.) қилмаган ишларини қандай қила оламиз?, - иккиланди ҳазрат Абу Бакр (р.а.). Шу ўринда ўз фикримизни билдиришдан четда қололмаймиз. Агар Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг шу иккала яқинлари бу хулосага келишмаганда эди, Қуръон оятлари бугун қўлимизда бўлганидек шаклда ва тизимда келмаган бўларди. Масалан, Ҳиро тоғида илк бора туширилган беш оят Қуръоннинг бугунги тизимида 96-ўринда келадиган «Алақ» сурасининг илк беш оятидир. Бундан кейин баъзан бугун бир сура, баъзан эса бир суранинг бир неча оятлари туширилган. Бир сурага оид бўлган оятлар тамом бўлмасдан туриб, бошқа бир сурага оид бўлган оятлар ҳам келган. Келган ҳар бир оятни Пайғамбаримиз (с.а.в.) изоҳлаганлар ва қайси суранинг қайси оятидан кейин ёзилиши кераклигини айтганлар ва котиблар томонидан шундай қайд этилган. Ваҳийнинг қайси пайтда келиши, Қуръоннинг қачон тамом бўлиши, ҳажмининг қанча бўлиши каби нарсалар Расулуллоҳ (с.а.в.) учун номаълум эди. Ваҳий келишига кўзлари интиқ бўлиб кутган пайтларида кунлаб, ҳатто ҳафталаб ваҳий келмаслиги мумкин эди. Баъзан ҳеч кутилмаганда ваҳий келарди. «Наср» сураси Қуръоннинг охиридан бешинчи сурасидир. Аммо ундан кейин жойлашган «Масад» сураси пайғамбарликнинг илк йилларида Маккада эканликларида нозил қилинган. Оятларнинг тартиби Расулуллоҳ (с.а.в.) тарафларидан амалга оширилганидек, сураларнинг тартиби ҳам уларга тегишлидир. Хусусан, оятлар тартибга солинмаса, олти мингдан ортиқ Қуръон оятларини ёд олиш ва ҳаммасини ўқиш имконсиз бўлар эди. Масалан, эллик оятдан иборат бўлган бир суранинг оятлари маълум бир тизимга солинмаган бўлса, инсон бу эллик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling