Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
55 3. Муҳожир бин Абу Умаййа, Авс қабиласига 4. Холид бин Саъд, Шом тарафга 5. Ҳузайфа бин Миҳсон, Дабога 6. Арфажа бин Ҳарсама, Иқриманинг ёрдамига 7. Шурайҳ бин Ҳусана, Маҳрага 8. Маън бин Ҳожиз, Сулайм ва Ҳавозин томонга 9. Сувайд бин Мукаррин, Яман томонлардаги Тиҳомага 10. Аъло бин ал-Ҳадрамий, Баҳрайнга. Ҳазрат Холид қўшинини олиб, Асад қабиласи томон йўл олди. Қабилага яқинлашаётиб, Уккоша бин Миҳсон ва Собит бин Акрамга буюрди. Бу икки халифа Тулайҳага тегишли ерлар томондан айланди. Бироздан сўнг етиб келган Холид бин Валид икки биродарини қора қонга беланган ҳолда қўрди. Улар хароб аҳволда ташлаб кетилганди. Бу ҳол мўминлар кўзини ёшлатди. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бўлиб ўтган азиз хотиралар ёдда эди. Бир кун Расулуллоҳ (с.а.в.): «Умматларимдан етмиш минг киши, сўзсиз жаннатга киражак», — дедилар. Уккоша бу хушхабарни эшитиб: «Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, дуо қил, Аллоҳ мени шу инсонлар қаторидан қилсин», — дея ўтинган, Расулулоҳ (с.а.в.) ҳам унга жавобан: «Сен улардансан», — дея марҳамат қилгандилар. Сўзсиз жаннатга кириш хушхабарини олган Уккоша, бир пайтлар мусулмон бўлиб, сўнг диндан қайтиб, яна динга қайтган ва Асад қабиласи жаллодлари тарафидан шаҳид бўлган. Ҳазрат Холид олға юрди. Ниҳоят бир кеча Тулайҳа қўшини билан юзма-юз келди. Бир пайтлар ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.) томонидан қалби Исломга яқинлашар дея Ҳунайн ўлжасидан юз туялик ҳадя берилган ва алоҳида маош тайинланган Уайна бин Ҳисн, етти юз кишилик қўшин билан келиб Тулайҳага қўшилади ва шундай дейди: «Биз учун Асад ўғилларидан чиқадиган пайғамбар, Ҳошим ўғилларининг пайғамбаридан кўра маъқулроқдир. Муҳаммад ўлди. Энди сизга пайғамбар Тулайҳа, Унга итоат қилинг!» дея ҳануз қалбларига имон тўғри жойлашмаган қабиласини ҳам бу урушга бошлаганди. Атрофдаги тоғларга чекинган бир гуруҳ бадавийлар, жанг натижасини кутишаётганди. Қилинган таклифлар натижасиз бўлди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг мактуби фойдасиз қолди. Ҳазрат Холид муҳорабадан бошқа йўл йўқлигини англаб етди. Уккоша ва биродарлари жасадини кўрган мусулмонлар жангда ғолиб бўлишга интилишарди. Орадан ўтаётган вақт Асад ўғилларининг қадам ва қадам ортга чекинишини кўрсатаётганди. Уайна қўлдан кетаётган зафарни кўриб Тулайҳага: - Жаброилдан хабар борми?.. Келдими?.. - деди. - Йўқ, ҳануз келмади. Бу жавобдан сўнг Уайна яна жанг майдонига кириб кетди. Бироздан сўнг яна қайтиб келди. Шу саволни такрорлади, яна ўша айни жавобни олди. Учинчи сафар келганида хушхабар эшитди ва ҳаяжонланиб, кайта сўради: - Нима деди?.. - Унинг бошига келган сенинг бошингга ҳам келади, унутилмас бир воқеа юз беради, - деди. Уайна бу гаплардан бирор нарса англолмади. Зотан, Тулайҳа ҳам англайдиган бир гап айтмаганди. Коҳинлар турли шаклда ифодалайдиган сўзлар шундай бўладими?.. Уайна узоқлашди, яъни нари кетди. Бироздан сўнг Тулайҳанинг ўз отига минганини ва хотини Наворни ҳам ортига миндириб жанг майдонини тарк этганини кўрди. Бу жангга юз фоиз ғолиб бўлиш умидида келган Уайна, пайғамбарининг қочганини кўриб, жонини қутқариб қолиш ҳам катта муваффақият эканлигини англаб етди. Тулайҳанинг бу ҳаракатини англолмади, ҳеч бўлмаганда қўл остидаги одамларига бирор нима дейиш лозимлигини ўйлади. Қабиладошларига аҳволни тушунтириб, «Чекинамиз, мен ҳам кетаман энди» демоқчи эди ҳамки, ажал нафаси пешонасини силаб ўтганини ҳис килди. Чунки Холид |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling