Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

КАЗЗОБ ТУЛАЙҲА 
 
Асад қабиласи раиси Тулайҳа бин Ҳувайлид одамлар орасида коҳин сифатида ҳам машҳур 
эди. Вақти келиб Тулайҳа коҳинлик билан чегараланмади, Пайғамбарлик даъвоси билан чиқди. 
Ўзига Жаброил келганини айтиб бир қанча ибратли сўзларни ҳам Жаброил келтирган ваҳий 
сифатида такдим қиларди. 
- Сизнинг қабоҳатга боришингиз Аллоҳга бирор фойда келтирмайди. Намозларингизни канда 
килманг - дер, бу эса қабила аҳлига маъқул бўларди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
52
Тулайҳанинг Пайғамбарлик даъвосида чиққанлиги хабари Мадинага етди ва Расулуллоҳ 
(с.а.в.) унга қарши Дирор бин Азворни юборди. Тулайҳа Азворга кўп дош беролмас, аммо унинг 
қиличи таъсир қилмаганди. Бу сафар Тулайҳа ўз қабиласи олдида «қилич келмас Пайғамбар» 
сифатида шуҳрати ортганди. 
Бу орада Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот қилиб, бу хабар Асад қабиласига ҳам етиб келганди. 
Қабила аҳли Тулайҳа ҳокимияти қўл остида тўпланишди. Кўпдан буён режалаштириб юрган 
фикрларини ўртага ташлашди. Ҳеч ким закот беришни истамасди. Ҳеч ким пешона тери билан 
топганини қўлдан чиқаришни истамасди. 
Қўшни Ғатафон қабиласи билан учрашув ўтказишди. Қарор уларга ҳам тушунтирилди. 
Ғатафонликлар бунга рози бўлишди ва бу ишда суянчиқ бўлишларини билдиришди. Иш силлиқ 
кўчиши учун Мадинага элчи юборишни маъқул кўришди. 
Мадинада ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни топган элчилар икки қабила мақсадини айтишди. Намоз 
ўқишларини, аммо закот бермасликларини тушунтиришди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) жавоб беришга шошилмади. 
- Бориб қабилангизга айтинг, Расулуллоҳ (с.а.в.)га берган эчкининг бўйнидаги ипни 
беришдан бош тортишса ҳам уларга қарши жиҳод эълон қиламан, шуни билиб қўйсинлар, - 
деди. 
Бунга жавобан ҳазрат Умар (р.а.) ўз фикрини айтмоқчи бўлди: 
- Нимага ишониб улар билан уришмоқчисан, эй, Абу Бакр?.. Пайғамбаримиз (с.а.в.): 
«Мен, 
инсонлар билан "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир" дея шаҳодат 
келтиргунларига қадар жиҳод қилиш амрини олдим, Улар бу ҳақиқатга шаҳодат келтиришганда 
жон ва молларини муҳофаза қилган бўладилар, Ислом ҳаққи боқийдир, у олинади», 
дея 
марҳамат қилган, деди. 
Аммо, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу масалани бошқача тушунганди: 
- Валлоҳи, улар ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.)га берган бир улоқ, ё ҳайвоннинг бўйнига боғлаган 
ипни менга ҳам беришмаса улар билан жанг қиламан. Закот мол ҳаққидир. Валлоҳи, намоз ва 
закотни айирмоқчи бўлганларга қарши уруш эълон қиламан, — деди. 
Ҳазрат Умар (р.а.) жавоб бермади. Эҳтимол, халифа ҳақлидир, деб ўйлади. Ҳар иш 
Расулуллоҳ (с.а.в.) замонида бўлгани каби юритилишини истарди. Бугун закот бермаганга 
индашмаса эртага иккинчи, учинчи... эътирозларга ҳам замин тайёрлаган бўлишади. Бир 
қабила рўзани рад қилади, бошқаси мерос масаласида муаммо чиқаради. Ҳазрат Умар (р.а.) 
шуларни ўйларкан, хотирасига бир оят келди: «... Агар тавба қилиб, намозни мукаммал 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling