Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


ҲАЗРАТИ АБУ БАКР (Р.А.)ГА ЭНГ ЯҚИН ИККИ ДЎСТ


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
ҲАЗРАТИ АБУ БАКР (Р.А.)ГА ЭНГ ЯҚИН ИККИ ДЎСТ 
- Ассалому алайкум, эй, Абу Бакр!..
- Ваалайкум ассалом, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг севиклилари. 
- Биз сенинг ҳузурингга ёрдам бериш ниятида келдик. 
- Аллоҳ рози бўлсин, сизлардан. «... Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, 
гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик килмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, 
Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир.» (Моида сураси, 2-оят) амри, Буюк Мавломизнинг 
марҳаматидир. 
- Абу Убайда иқтисодий ишларда сенга кўмаклашади. Мен эса муҳокама вазифасини 
зиммамга оламан. 
Бу дарҳақиқат, қувонарли ҳол эди. Абу Убайдадек Расулуллоҳ (с.а.в.) томонидан «Бу 
Умматнинг Аминидир» дейилган зот ўзи иқтисодий ишларни йўлга қўймоқчи бўлиб келди. 
Юқорида номи тилларда достон, адолат пешвоси муҳокама ишларини бошқаришига сўз 
бераяпти. Бир вақтлар Саййидул Анбиё (с.а.в.)нинг Абдураҳмон бин Самурага 
«Амирлик сенинг 
орзу-истагинг билан берилса ёрдам кўрмайсан. Агар сен истамаган пайтда берилса, илоҳий 
қувватга эришасан» 
деганларини эшитган эди. 
Ҳақиқий дўстлик қадри, шу икки фазилат соҳиби томонидан исботланганди. 
Бажарадиган вазифалари эвазига улар учун бирор маош ёки манфаат йўқ. Улар фақат Аллоҳ 
ризолиги учун, Ислом бирлиги бузилмаслиги учун шу вазифани бажаришарди. 
Улар бу ҳаракатлари билан Сақифада бошлаган ишларини ўша ерда қолдирмасдан, кўмак 
беришлари кўрсатилганди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳеч нарса дея олмади. Бу вазифаларни бошқаларга беришни 
ўйламаганди, ҳатто. Асҳоблар ичида энг олий даражадаги бу инсонларга «Аллоҳ рози бўлсин» 
дейишдан бошқа нима ҳам дейиши мумкин? 
Ҳазрат Умар (р.а.)нинг ҳақиқатан энг қийин вазифага тайинланганига шубҳа йўқ. Адолат 
тарозусининг бошида туриб, ҳақ(ни) ва ноҳақ орасидаги ҳукмни у беради. Шарафи катта
жавобгарлиги, масъулияти ундан ҳам катта бир мақомга ўтирганини биларди. Унинг қўлида 
Аллоҳнинг китоби, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннати бор. Бу икки асл манбада кўрсатилмаган 
бирор масала бўлса, ўз тажрибасидан фойдаланар, зарурат жоиз бўлса, халифа ва асҳоблар 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
50
билан маслаҳатлашиб, ҳаққа яқин ҳукмни чиқаришга ҳаракат қиларди. Ҳазрат Умар (р.а.)нинг 
даъвогар ва айбдор ўртасида қанчалик иш олиб боришини вақт кўрсатади. Ҳарҳолда, ҳазрат 
Абу Бакр (р. а.) ёнига энг яқин икки дўст қўшилганди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling