Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи
www.ziyouz.com kutubxonasi
46
қариндошларига эмас, балки эҳтиёж эгаларига тарқатилади.
Ҳазрати Фотиманинг бутун умри муҳтожликда ўтаётганди. Тўйиб овқатлангани, бойларга
хос дастурхонларда ўтиргани ёдида йўқ. На
ота уйида, на эрининг уйида «дунё» дейдиган
давлат эгаси бўлиш имкони бўлмаган. Арпа ўриб қавариб кетган қўлларини отасига кўрсатиб
ёрдам сўрашида
олган тавсияси, уйга киргунча ўтгиз уч марта Аллоҳу Акбар, ўттиз уч марта
Субҳаналлоҳ, ўттиз уч марта Алҳамдулиллоҳ, дея зикр келтириш ва унинг кетидан «ЛА ИЛАҲА
ИЛЛАЛЛОҲУ ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИЙКА ЛАҲ. ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМД. ВА ҲУВА АЛА КУЛЛИ
ШАЙЪИН ҚОДИР» бўлди.
Отаси ўргатган бу зикр ва тасбеҳнинг фойдаси, бир ёрдамчининг моддий соҳада
келтирадиган фойдасидан қанчалик кўп.
Ҳазрат Фотима Фадақ еридан ҳақ олса бадавлатлардек дастурхонда, кўнгли тусагандек
ҳаёт кечирармиди?...
Унинг бу ниятдалигини қабул қила олмаймиз. У отасидан қолган меросни олган тақдирда
ҳам эҳтиёжига
етарлисини олиб, қолганини садақага тарқатар ва Аллоҳ таоло йўлида
сарфларди. У ва турмуш ўртоғи ҳазрат Али (р.а.)нинг бундай мақсадда эканликларига Аллоҳ
таоло гувоҳлик бериб Қуръони каримда туширган оятларидан бирида:
«Молларини Аллоҳ
ризолиги ва дилларининг собитлиги учун сарф қиладиган кишилар адирдага боққа
ўхшайди: унга жала теккач, ҳосилини икки баробар етиштирар. Агар унга жала
ёғмаган бўлса, томчилаб ёққан ёмғир ҳам (ўзига яраша ундирар). Аллоҳ қилаётган
амалларингизни кўриб турувчидир». (Бақара 265-оят) дея марҳамат қилган.
Ҳазрат Фотима яна ўша ҳазрат Фотима эди. Яна ўша ҳаётини давом эттираётган, яна
эзгулик истовчи Фотима бўлиб қолди. Аммо фарзанд сифатида меросдан маҳрум бўлиши уни
ҳақиқатдан ранжитган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: