Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
54
нишоналари кўринмоқда эди. 
Усома келиб, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) билан кўришди. Сафар давомида умуман душманга 
учрамаганини айтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) буюрган жойларга борганини айтди. Бориш-келиши 
етмиш кунлик ушбу сафар давомида бирор кишининг ҳам бурни қонамаганди. Юзлаб чақирим 
йўл босиб ўтилди, қанча тепалар, неча водийлардан ошилди. Жазирама қуёшда қумларга 
ботиб йўл босган вужудлар тер ва чанг-тўзон ичида қолган, аммо қўнгиллар пок, шодликдан 
руҳлари енгил эди. Чунки улар Аллоҳ ризолиги учун, Аллоҳ динини ҳимоя қилиш учун йўлга 
чиқишган эди ва шу мақсадда қайтишганди. 
Бир йил аввал Табук сафарига Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга чиққанлар, У (с.а.в.) билан 
бирга бу водийларни ошганларнинг кўзлари ёшланиб, ширин хотираларни эслашганди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) қўшин қайтишини кутаётган кунларида, "Биз Усомадан норозимиз, эй, 
халифа... Аввал ҳам айтгандик. Сафарни бурнимиздан чиқарди..." дейдиган инсонларни кутди. 
Аммо бундай шикоят бўлмади. Қўмондон ёш ва тажрибасиз эди. Аммо тайинланган вазифани 
муваффақият билан юритганига ҳам шубҳа йўқ. Бўлса албатта тилга олинарди. Шахсан 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётликларида ва дунё ҳаётидан видолашгандан сўнг шикоят қилувчилар 
ҳеч бўлмаса шикоятлари қанчалик ҳақли эканлигини исботлаш учун ҳам бир икки гап 
айтмасдан туролмасди. Аввалги сафарларда қўмондонларнинг ножўя ҳаракатларидан 
Расулуллоҳ (с.а.в.)ни хабардор қилиб туриларди. Шундай экан, бу каби ҳолатлар албатта 
давлат бошлиғига етказилиши керак эди. 
Усоманинг қўмондонликка тайинланиши ҳақиқатан муҳим аҳамиятга эга эди. Ота-онаси 
хизматкор бўлган қора танли йигит, узоқ сафарга чиққан қўшинга бошчи қилиб келтирилганди. 
Бу билан Расулуллоҳ (с.а.в.) вазифага тайинлашда насл-насаб, ирқ ва ёшга аҳамият бермасдан 
ҳулқи, билимига эътибор беришларини исботлаганди. 
ИЛК МУҲОРАБА МУВАФФАҚИЯТИ 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) закот беришдан бўйин товлаётган ва диндан қайтаётганларга қарши 
ҳаракат килиш вақти келганини тушуниб, қўшин олдига келди. Шахсан ўзи уларга керакли 
дарсни беради. Шунда ҳазрат Али (р.а.) хазрат Абу Бакр (р.а.) минган отнинг узангисидан 
тутди ва деди: 
- Қаёққа кетаяпсан, эй, Абу Бакр?.. Сенга Пайғамбаримиз (с.а.в.) Уҳуд куни сўзлаган 
сўзларини хотирлатай. Қиличингни қинига сол ва бизни фалокатга бошлама. Аминманки, сени 
йўқотсак сендан кейин Ислом низоми умуман қайта қурилмайди. 
Ҳануз уни халифа сифатида қабул қилмаган ҳазрат Али (р.а.)нинг бу сўзларида фақатгина 
самимиятни ифодаланаётганига шубҳа йўқ эди. 
Натижа эса ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг қароридан қайтиши ва фикрини ўзгартириши билан 
якунланди. Вақт ўтказмасдан қўшинни ўн бир бўлакка бўлишди. Ҳар бирига биттадан қўмондон 
тайинлашди. Бош қўмондон қилиб Холид бин Валидни қўйишди. 
Бир мактуб ёзилди ва кўпайтирилди. Сўнг ҳар бир қўмондонга биттадан тарқатилди. Ўша 
хатда: «Ҳидоятга хайрихоҳ бўлган ва Исломни қабул қилиб, бу йўлдан қайтмаганларга 
саломлар бўлсин!» дея бошланган эди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Пайғамбарлар Султони 
Расулуллоҳ (с.а.в.)дан сўз очиб, У (с.а.в.)нинг вафотидан сўнг диндан қайтиш нотўғрилигини 
билдирувчи оятни хотирлатиб, тавба қилишмаса, улар билан жангга киришни билдирган» 
Ҳазрат АБу Бакр (р.а) юборган илк байроқ (туғ) Холид бин Валидга оид эди. Унга Тулайҳа 
ҳузурига бориш буюрилди. Абу Жаҳлнинг ўғли Икримага бир туғ берди ва 
Мусайлама ал-Каззобга боришни буюрди. Бошқа амирларга ҳам бориладиган жойлар ҳам шу 
тарзда баён қилинди. Жумладан: 
1. Холид бин Валид, Тулайҳага 
2. Икрима бин Абу Жахл, Мусайламага 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling