Тасдиқланган кон бошқармасини буйруғи № 20 г. Акционерное общество
Download 40.76 Kb.
|
Омбор мудири
- Bu sahifa navigatsiya:
- _____________ дата введения Заведующий складом “НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ”
- Таништириш санаси Омбор мудири 1.УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР
- МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ВА ТАЛАБ ЭТИЛГАН БИЛИМ ДАРАЖАСИ.
- М А Ж Б У Р И Я Т Л А Р И
- Ҳ У Қ У Қ Л А Р И
ТАСДИҚЛАНГАН Кон бошқармасини буйруғи №__________ «___ » ____________ 20____г. АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО НАВОИЙСКИЙ ГОРНО-МЕТАЛЛУРГИЧЕСКИЙ КОМБИНАТ РУ «ГМЗ-1» Рудник «Каракутан» Административно-хозяйственная служба ДОЛЖНОСТНАЯ ИНСТРУКЦИЯ _____________ дата введения Заведующий складом “НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ” АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ «ГМЗ-1» КБ «Қорақутан» кони Маъмурий-хўжалик хизмати ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ _____________ Таништириш санаси Омбор мудири 1.УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР Қорақутан конининг маъмурий-хўжалик хизмати омбори бошлиғи бевосита корхона бошлиғига бўйсунади. Омбор мудирининг асосий вазифаси ёқилғи-мойлаш материалларини (ЁММ) қабул қилиш, сақлаш ва тақсимлашни бошқаришдир. Омбор мудири ўзига ишониб топширилган товар-моддий бойликлар (ёқилғи-мойлаш материаллари) учун тўлиқ моддий жавобгарликни ўз зиммасига олади ва у билан жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади. Омбор мудири бевосита ёқилғи қуйиш шохобчаси операторларига ҳисобот беради. Омбор мудири билан меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига ва жамоада амалдаги тартибларга мувофиқ Қорақутан кон бошлиғига тақдим этган ҳолда кон бошқармаси директорининг буйруғи билан амалга оширилади. Омбор мудири вақтинча бўлмаган холатларда, унинг вазифалари Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига ва жамоада амалдаги тартибларга мувофиқ «Қорақутан кони бошлиғи»нинг таклифига биноан кон бошқармаси директорининг буйруғи билан тайинланган шахс томонидан амалга оширилади. МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ВА ТАЛАБ ЭТИЛГАН БИЛИМ ДАРАЖАСИ. Омбор мудири лавозимига ўрта махсус касб-ҳунар маълумотига эга ва моддий-техник таъминот соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси бўлган шахс тайинланади. Омбор мудири қуйидагиларни билиши шарт: ёнилғи қуйиш шохобчалари ишини ташкил этиш бўйича юқори турувчи органлар ва комбинат раҳбариятининг буйруқлари, фармойишлари, қарорлари, бошқа бошқарув, услубий ва меъёрий материаллар; моддий бойликларини турлари, ўлчамлари, маркалари, навлари ва бошқа сифат кўрсаткичлари ва уларнинг сарфланиш нормалари ва товар-моддий бойликлари (ёқилғи-мойлаш материаллари) бўйича стандартлар ва техник шартлар; ёқилғи-мойлаш материалларини тўплаш ва сақлаш қоидалари ҳамда тартиби, уларни ҳисобга олиш қоидалари ва йўриқномалари; қазиш-юклаш ишларини ташкиллаштириш; транспорт ва механизация воситаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари; кирим ва чиқим ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби; моддий бойликларни ҳисобга олиш қоидалари ва йўриқномалари; бажарилган ишларнинг нормалари ва нархлари; махфий маълумотларни ошкор қилмаслик; «ГМЗ-1» КБ кон бошқармасининг иқтисодиёт асослари, меҳнат ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва бошқариш; меҳнат қонунчилиги асослари, жамоа шартномаси, ички меҳнатни тартиб қоидалари; -«ГМЗ-1» КБ кон бошқармасининг хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги низом; меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин ва фуқароларни муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича қоидалар ва нормалар; НКМКнинг режим талабларига риоя этилиши, давлат, тижорат ва хизмат сирларининг сақланиши, НКМКнинг махфий ахборотларини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати ва ҳажми, киришни назорат қилиш ва объект ичидаги назоратга доир ахборот хавфсизлиги талаблари; «НГМК» АЖ ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари; ушбу лавозим йўриқномасининг талаблари; М А Ж Б У Р И Я Т Л А Р И Омбор мудири қуйидагиларни бажариши шарт: Омборда ёқилғи-мойлаш материалларини қабул қилиш, жойлаштириш, сақлаш ва чиқариш ишларини бошқариш. Сақланган (ёқилғи-мойлаш материаллари) хавфсизлигини таъминлаш, сақлаш режимига риоя қилиш, омбор операциялари ҳисобини юритиш. Кирим-чиқим ҳужжатларини тайёрлаш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ва белгиланган ҳисоботларни тайёрлаб топширишни таъминлаш. Ўлчов воситаларининг хизмат кўрсатишга яроқлилигини, ўз вақтида текширилишини назорат қилиш; Омборда меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғиндан ҳимоя қилиш қоидаларига риоя қилган ҳолда юклаш ва тушириш ишларини олиб бориилишини ташкил этиш; Ёқилғи қўйиш шохобчаларида ёқилғи-мойлаш материлларини сифатли қабул қилиш ва уларни оқилона сақлашни ташкиллаштиради; Юклаш деталларини йиғиш, сақлаш ва етказиб берувчиларга ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш. Ёқилғи қуйиш шохобчасида автотранспорт воситаларига, шунингдек, асбоб-ускуналар ҳамда ўлчов воситаларига ўз вақтида ва сифатли техник хизмат кўрсатишни таъминлайди. Ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёқилғи-мойлаш материаллари оқимининг ҳисобини ва дастлабки кирим-чиқим ҳаражатлари ҳужжатларини топширишни расмийлаштириш қоидаларига риоя этилишини таъминлайди. Ёқилғи қуйиш шохобчалари операторларини ишга тушириш жадвалини тузиш, ҳар ой СНОТ ва П корхонасига ёқилғи қуйиш шохобчалари операторларини амалда ишга тушириш жадвалини тақдим этади. Шохобчага қарашли ходимлар томонидан бажариладиган вазифаларни бериш ва назорат қилиш, ҳисоблаш техникасини ишга яроқли ҳолатини, ёнилғи-тарқатиш мосламалари, тортиш ускуналари, ёнғин ва хавфсизлик сигнализацияси, резервуар парклари ва ёқилғи тарқатиш қувурлари учун назорат ва ўлчаш мосламаларининг яхши ҳолатини таъминлаш. Автотранспорт воситаларига ўз вақтида ёнилғи қуйиш ишларини назорат қилиш ва ёқилғи-мойлаш материалларини йўқотишнинг олдини олиш чораларини кўриш. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси соҳасида қуйидаги мажбуриятлари: Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича барча турдаги йўриқномаларни белгиланган муддатда ўз вақтида ўтказиш, корхонага қарашли ходимларни хавфсиз иш услублари ва усулларига амалий ўргатиш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича билимларни текшириш. Корхонага қарашли ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши, интизом, тартиб-қоидаларга риоя этилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш ва ҳар қандай қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш. Меҳнат шароитлари учун белгиланган санитария меъёрларига риоя этилишини, ҳимоя воситаларини, хавфсизлик қурилмаларини ва мосламаларини ўз вақтида алмаштириш, текшириш ва синовдан ўтказиш, улардан ходимлар томонидан фойдаланишни назорат қилиш, бузилишларни бартараф этиш чораларини кўриш. Ёқилғи-мойлаш материалларини ташиш заҳираларининг белгиланган нормаларига риоя этилишини назорат қилади. Ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёқилғи-мойлаш материалларининг ҳақиқий миқдорини текширади ва ҳисобот ҳужжатларида қайд этади, ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёқилғи-мойлаш материалларини инвентаризатсия қилишда қатнашади. Ёнғинга қарши ускуналарнинг мавжудлиги ва яроқлилигини, ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудининг санитария ҳолатини назорат қилади, нефт ва ёқилғи тарқатувчи материаллар ва жиҳозларнинг яхши ҳолатини ва ўз вақтида таъмирланишини таъминлайди. Корхонага қарашли ходимлар томонидан саноат хавфсизлиги талабларига ва қуйидагиларга риоя этилишини шахсан кузатиши ва талаб қилиши шарт: Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилиги, ички меҳнат тартиб қоидалари. НКМКнинг режим талабларига риоя этилиши, давлат, тижорат ва хизмат сирларининг сақланиши, НКМКнинг махфий ахборотларини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати ва ҳажми, киришни назорат қилиш ва объект ичидаги назоратга доир ахборот хавфсизлиги талаблари; «НГМК» АЖ ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари. «ГМЗ-1» КБ нинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқарилган лавозим учун функционал вазифалар доирасида саноат хавфсизлиги талаблари. иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин ва фуқаролик муҳофазаси бўйича қонунчилик ва меъёрий-техник ҳужжатлар, қонунлар ва қоидалар талаблари. Иш жойида асбобларни тўғри сақлашни, уларнинг сақланишини таъминлаш ва ўтиш жойлари ҳамда йўлларда тиқилинчлик ва тартибсизликларнинг олдини олади. Ёқилғи қуйиш шохобчасида ўрнатилган ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлаш. Механизмлар, қурилмалар ва асбобларнинг хизмат кўрсатиш ҳолати ва тўғри ишлашини доимий назорат қилиш. Иш жойларининг нормал ёритилишини, ҳимоя ва хавфсизлик воситаларининг мавжудлиги ва яхши ҳолатини кузатиб боради. Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва уни тиббий муассасага юбориш, содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи ва ходимларини дарҳол хабардор қилиш ва иш жойидаги вазиятни ва асбоб-ускуналарни воқеа содир бўлган пайтдагидек унинг ҳолатини сақлаш чораларини кўради (агар у атрофдаги ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид қилмаса ва бахтсиз ҳодисага олиб келмаса). Ҳар бир бахтсиз ҳодиса тўғрисида зудлик билан юқори раҳбариятга хабар беради ва амалдаги «Ишдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимларнинг соғлиғига етказилган бошқа зарарларни текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом» талабларига риоя қилган ҳолда бажаради. Фуқаро муҳофазаси бўйича тадбирларини ўтказади (режа бўйича машғулотларни ташкил этиш, машғулотларда қатнашиш, хизмат ҳужжатларини юритиш). Ёқилғи қуйиш шохобчалари операторларини тизимли равишда ўқитишни таъминлайди. Ҳ У Қ У Қ Л А Р И Омбор мудири қуйидаги ҳуқуқларга эга: Омбор хўжалиги фаолиятини яхшилаш ҳамда такомиллаштириш юзасидан кон бошқармаси раҳбариятига таклифларни кўриб чиқиши учун киритиш. Товар-моддий бойликлари (ёқилғи мойлаш материаллари) учун масъул шахслардан ўз вақтида талаб қилиши юклаш реквизитларини қайтариш, кирим ва чиқим ҳужжатларини ва ҳисобот ҳужжатларини расмийлаштириш. Ўз ваколатлари доирасида инвентаризация буюмлари ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш ва чиқариш учун ҳужжатларни имзолайди. Download 40.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling