Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Муҳаммад): "Агар Аллохни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
Муҳаммад): "Агар Аллохни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни
севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир». (Оли Имрон 31-оят) «Аллоҳ таолонинг Расули албатта мендан кўра тўғрироқ фикрлайди» деган хаёл қўшиндаги ҳар бир киши хаёлида ҳоким бўлди... * * * Тайёргарликлар тугагач, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) қароргоҳга келди. Қўшин ёш қўмондон буйруғи билан йўлга отланди. Усома отлиқ, халифа эса яёв йўлга тушишди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг оти, Абдураҳмон бин Авф томонидан етакланиб келаётган эди. Бундан Усома хижолат бўлди ва халифага эътирозини айтди: — Эй, Расулуллоҳнинг халифаси, ё сен ҳам мин, ё мен ҳам яёв юрайин. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) жавоб қилди: — Йўқ, сен тушмагин, мен ҳам минмайин. Оёқларим Аллоҳ таоло йўлида бир соатгина юрса нима йўқотардим?.. Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 41 Ва юриш шу ҳолда давом этди. — Изн берсанг, эй Усома, Умар ёнимда қолса. — Албатта, эй, Расулуллоҳнинг халифаси, кейин ҳазрат Умарга юзланиб: — Қўшиндан айрил эй, Умар халифа билан қоласан, — деди. Кейин ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Усома ва бошқа қўмондонларга юзланиб, шундай деди: — Хиёнат қилманг. Битимни бузманг. Ўлжа моллари тақсим қилинмасдан ўзингиз учун бирор нарса олманг. Бировнинг қулоқ-бурнини кесиб нуқсонли қилиб қўйманг. Болаларни, кексаларни, аёлларни ўлдирманг. Хурмо дарахтларини кесманг ва ёндирманг. Ҳеч бир мевали дарахтни кесманг. Бирор қўйми, сигирми, туями, фақат ейиш учунгина сўйинг. Ибодатхоналардаги инсонларни кўрсангиз, уларни ўз ҳолига қўйинг. Турли таомлар билан сизни кутиб олган инсонларни кўрганда, ўша таомлардан еяётганингизда Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилинг. Бир гуруҳ инсонларга дуч келасизки, уларнинг сочлари калта кесилган ва сариқдир. Ана ўшалар сизнинг душманларингиздир, улар билан жанг қилинг. Энди Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилиб йўлга чиқинг. Кейин Усомага юзланди: - Расулуллоҳ (с.а.в.) сенга нимани буюрган бўлсалар, шуни қил. Ортда қолдиришгани сабаб, шошилма, токи ишинг чала қолмасин. Усома бу амрни олиб йўлга тушди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) эса биродарлари билан Мадинага қараб йўл олди. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling