Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафот хабари Маккага етгач, халқ нима қиларини билмай қолди. 
Қилич даҳшатидан шаҳодат калималарини келтирган инсонлар «энди бу иш тугайди» дея, 
фурсат шу фурсатдир, деб эски ҳаётга қайтишга қарор қилишган ва бир гуруҳ одамларни 
тўплаб, арз қилмоқчи бўлишганди. Ҳатто самимий мусулмон бўлган вали Аттоб бин Асид жон 
қўрқувида қочиб яширинганди. 
Мана шундай аҳволда Макканинг фаолларидан бўлган Суҳайл бин Амр Каъба олдида 
тўпланган халойиққа қарата шундай деди: 
— Эй, инсонлар, исломни энг охири қабул қилган сизларсиз. Шу сабаб катта айрилиққа 
учрадингиз. Бўлмаса илк дафъа бу динни тарк этувчилар ҳам сизлар бўлмангиз. 
Бу сўзлар тўпланганларни жиддий фикрлашга даъват қилди ва натижада иймон ва 
исломнинг азиз, қадри виждон амрига ҳавола қилинди. 
Суҳайлнинг бу нутқи катта фалокатнинг олдини олганди. Агар Маккаликлар такрор куфр 
ҳаётларига қайтишса, бу бошқа арабларга катта таъсир қилар, қайтиш ҳаракатлари мислсиз 
ортади. Шунингдек, араблар исломни қабул қилиш учун уларни кутишган. Макка фатҳини 
кутган икки йил исломни қабул қилиш йили бўлганди. 
Суҳайл бин Амр машҳур киши эди. Ҳудайбияда қурайишликлар номидан битимга имзо 
қўйган у эди. Бадр муҳорабасида асир тушганда ҳазрат Умар (р.а.): 
— Изн бер, эй, Аллоҳнинг Расули, Суҳайлнинг тишларини уриб тўкайин. Сенга қарши 
гапиролмайдиган бўлади, — деган. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) эса унга жавобан шундай деган эдилар: 
— Эй, Умар, Аллоҳнинг Пайғамбари бўлсам ҳам, бир инсонни айбдор қила олмайман. 
Қаердан биласан, эртага унинг сен ҳақингдаги фикри ижобий томонга ўзгариб қолар. 
Бу воқеадан олти йил ўтгач мусулмон бўлган ва иймонда ҳакиқий сабот кўрсатган Суҳайл, 
шу гаплари ила тобора катталашиб бораётган ҳаракатни тўхтатган ва кўпгина инсонларнинг 
ҳидоятда қолишига сабабчи бўлганди. Ҳазрат Умар (р.а.) бу воқеани эшитиб, кўзлари ёшга 
тўлди. Расулуллоҳ (с.а.в.) мўъжизаларига гувоҳ бўлиш бахтига эришди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Усома қўшинини йўлга чиқаришга қатъий қарор қилганди. Чунки 
Набийлар Султони Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг сўнгги васиятлари исломни қабул қилиш учун 
Мадинага келган элчи гуруҳларига, ўзи қандай икром қилса шундай икром қилинишини, Усома 
қўшинининг кечикмасдан йўлга чиқарилишини амр қилиш эди. 
Аммо асҳоблар орасида қўшиннинг кетишини тўғри тушунмаганлар ҳам бор эди. Чунки 
қўшин кетгач Мадина ҳимоясиз қоларди. Ҳолбуки, бу шаҳар исломнинг бешиги ва қалъаси 
ҳисобланарди. Ҳукумат маркази қўлдан чиққач мусулмонлар учун ҳеч бир жой Мадинанинг 
ўрнини босолмасди. Ниҳоят бир неча киши вакил бўлиб келди: 
— Эй, Расулуллоҳнинг халифаси, қўшиннинг Мадинадан кетиши фалокат келтиради. Бу 
масалада эҳтиёткорлик билан иш қилинишини истаймиз, — деди ва қилинадиган босқинга 
қарши кучнинг Мадинада бўлишини тушунтиришга ҳаракат қилди. 
Уларнинг самимий эканлигига асло шубҳа йўқ эди. Ўз фикрлари билан тўғри ва қилиниши 
керак бўлган ишни таклиф қилишаётганди. Аммо, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) қарорида қатьий 
турарди. Ва уларга қарата шундай жавоб қилди: 
— Ёлғиз қолсам ва мени бу ерда йиртқич ҳайвонлар тилка—пора қилишини билсам ҳам бу 
қўшинни юборардим... 
Ортиқча сўзга ўрин йўқ. Сўнгги сўз халифадан чиқади. Кечагина итоат қилишга сўз берган 
инсонларига қарши биринчи кунданоқ «йўқ, истамаймиз» дея олишмасди. Зиммаларидаги 
хотирлатиш вазифасини бажарганликларига ишониб ортга қайтдилар. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling