Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
33
энди эса кўнгли ҳам ногирон бўлди. Натижа шундай бўлар экан келишмаса, унга умид 
берилмаса бўлмасмиди?... 
Бу ёқда Расулуллоҳ (с.а.в.) дафнларига ҳозирлик кўраётганлар, кеч бўлса ҳам Бани Саид 
Сақифасидаги йиғилишдан хабардор бўлишган, тайёргарлик бир ёқда қолиб, ҳазрат Фотима 
(р.а.)нинг уйида тўпланишганди. Бундай муҳим иш шунчалик шошилинч қилинадими?.. Агар 
ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.)га халифа тайинлашса ҳеч бўлмаса ўзларига ҳам хабар 
беришмайдими?.. Бу халифа, ҳазрат Пайғамбар (с.а.в) оиласидан бири бўлиши керак эди—ку?.. 
Ҳазрат Фотима (р.а.)нинг уйида йиғилганлар фикри шундай эди. Ҳатто ҳазрат Абу Бакр 
(р.а.)нинг куёви Зубайр бин Аввом қиличини суғуриб, «Расулуллоҳ (с.а.в.) халифаси қилиб Али 
бин Абу Толибга байъат қилинмагунга қадар бу қилич қинига кирмайди!» — дея хитоб қилди. 
Улар нега Бани Саид йиғилишига боришмади?.. 
Аввало йиғилиш бўлишидан бехабар эдилар. Хабар олганларида эса «ғишт қолипдан 
кўчганди». Шундай муҳим ишни бир—икки соат ичида ва асҳобларнинг кўпчилиги бўлмаган 
бир йиғилишда ҳал қилиш мумкин эмас, деган фикр уларни тўхтатганди. Борсалар ва 
йиғилишга қўшилсалар, барибир сайлов улар истагандек бўлмаса—чи. Аммо, натижада ҳазрат 
Абу Бакр (р.а.)нинг халифа қилиб тайинланиши улар ташвишини йўқотди. Ҳазрат Абу Бакр 
(р.а.) Бани Саид йиғилишидан, жангда ғалаба қозонган қўмондондек қайтмади. Чунки у бир 
неча соат аввал бу йиғилишга келаркан халифаликни қўлга киритиш орзуси йўқ эди. У 
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бир биродарига: 
"Эй, Абдураҳмон бин Самура, халифалик истама. 
Билгилки, агар амирлик сенга истагинг сабаб берилса илоҳий ёрдамдан маҳрум бўласан. Агар 
у, сенга истамасанг ҳам берилса ёрдам кўрасан», 
деганларини энштганди. Ислом динини қабул 
қилгандан буён энг самимий орзуси Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кўрсатган йўлидан юриш, ҳаётини 
У келтирган қоидалар асосида тўғрилаш эди. У ўргатган исломий ҳаётда яшаш эди. Бир давлат 
бошлиғи бўлиш орзу—ҳаваси хаёлига ҳам келмаганди. Шу сабаб, у зиммасидаги вазифада 
Аллоҳ таолонинг кўмагидан умидвор эди. 
Фикру, ишончи бу бўлган ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни уйида «табриклаймиз, шу ондан 
Расулуллоҳ (с.а.в) халифаси бўлдингиз» — дея қаршилашмади. Оила аъзолари ҳам унда зафар 
сархушлигини сезишмади. Узоқ йиллардан буён биродарлик қилиб келаётганлар, бугун ғурур 
билан кўтарилган бошни кўришмади. 
Чунки ҳазрат Абу Бакр (р.а.) қалбида бу бегона туйғулар меҳмон бўлмаганди. У 
исканжадаги инсонларни сотиб олиб озод қиларкан, қуллик қарзини бажаргани, қобил мўминга 
хос ҳаракат қилгани учун Раббига ҳамд айтган. Аммо, озод қилинган инсонлар унинг ғурур ва 
кибр билан ўзларини томоша қилган ҳолда кўришмаганди. Шафқатсиз азоблардан қутқарилиб, 
ҳуррият берилган Билол унинг ёнида ҳеч қачон миннат остида қолмаган, боқишларида ҳам 
яхшилигини ёдга солувчи туйғу борлигини умуман сезмасди. Халифалик унга фақат ташвиш ва 
масъулият келтирарди. Кечагача фақат бир оила бошлиғи, шу умматнинг бир одами эди, холос. 
Энди эса, «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ. МУҲАММАДУН РАСУЛУЛЛОҲ» деган ҳар бир инсоннинг 
дарди, унинг ҳам дарди бўлажак. Бу инсонлар фаровон бўлишмаса, Буюк Мавло Абу Бакрни 
сўроқ қилади. 
Шу туйғу—фикрдаги инсон, халифалик вазифасини олгани учун севинолмасди. Ўта оғир 
шартга кўра халифа бўлганди. Бирор қабила бошлиғи ё давлат бошлиғига ваколат бериб 
бўлмасди. Эрон шоҳи, Византия императори ёки Миср қиролига ваколат бериш эмас, балки 
улардан кўра адолатли, муваффақиятли идора тизимини йўлга қўйиш ва юритиш лозим эди. 
Аммо, оламларга раҳмат бўлган Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан сўнг вазифани бошқаришнинг 
алоҳида маъноси бор. Инсоният яратилибдики, Унинг (с.а.в.) тенги туғилмаган, қиёматга қадар 
ҳам туғилмаяжак. Онадан туғилган ҳар инсон Унинг (с.а.в.) шафоатига муҳтождир. Ҳеч бир 
Пайғамбарга насиб бўлмаган «Мақоми Маҳмуд»нинг ягона таянчи, «Шафоати Узмо» (энг буюк 
шафоат)да танилган ягона Пайғамбар... Шундай Пайғамбар (с.а.в.)нинг халифаси бўлиш ўта 
оғир ва масъулиятли эди. Шу сабаб у уйига келганда «келинг бу муваффақиятни қутлайлик» 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling