Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
32
Биринчи бўлиб ҳол ва вазиятни ўзгартирган ҳам сизлар бўлиб қолманг. 
Ҳубаб бин Мунзир қайтадиган эмасди. Яна такрорлади: 
— Эй, Ансор, ҳаққингиздан асло воз кечманг. Агар қаршилик қилинса айтингки, бир амир 
биздан, бир амир эса сиздан бўлсин. 
— Эй, Ҳубаб бир ерда қандай қилиб икки амир бўлади?.. Бири иккинчисига мухолиф чиқса 
нима қиласиз? 
Бу сўзлар Усайд бин Ҳудайр ва Башир бин Саъд томонидан айтилди. 
Усайд Авс қабиласининг раиси, Башир эса Хазраждан эди. Ҳазрат Умар (р.а.) илова қилди: 
— Эй, Ҳубаб, бир қинга икки қилич сиғмайди. Араб миллати ҳам сизларни халифа 
сифатида қабул қилмайди. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в) қурайш қабиласидандир. Сени бу 
истагинг иғво, холос. Аллоҳ таоло бирдир. Ислом бир, дин бирдир. Ишлар ҳам ягона амир 
идораси билан бўлади. Агар бугун икки амир бўлса эртага тартиб бузилади. Аллоҳ таолодан 
қўрқинг ва бу ишни Муҳожирлар ҳам Ансорлар ҳам маъқул кўрадиган бир кишига топширинг. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) сўз бошлади: 
— Эй, инсонлар, сизларга Расулуллоҳ (с.а.в.) қадрлаган икки инсонни тавсия қилмоқчиман. 
Умар бин Хаттоб ва Абу Убайда бин Жарроҳ. Булардан бирини таиланг. Ҳар иккиси ҳам бу ишга 
муносиб инсонлардир. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) сўзларкан иккисининг ҳам қўлидан тутганди. Аммо ҳазрат Умар 
(р.а.): 
— Эй, Абу Бакр, бу вазифани сендан бошқа ҳеч ким зиммасига ололмайди. 
Муҳожирларнинг энг фазилатлиси, ғордаги икки кишидан бири ва Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг 
тайинлаган имоми сенсан. Ким сенинг олдингда намоз ўқита олади, ким сенга амир бўла 
олади? Қўлингни бер, сени дуо қиламан, — деди ва қўлини узатди. Аммо, Хазраж қабиласидан 
Башир бир Саъд сапчиб турди, Валлоҳи ҳеч ким мендан олдин байат беролмайди, — деди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг қўлидан тутди: Сени Расулуллоҳ (с.а.в)нинг халифаси сифатида 
қабул қиламиз ва итоат қилишга сўз бераман, — деди. Ҳубаб бин Мунзир ғазабдан сапчиб 
кетганди: 
— Эй, Башир, сени бу ишга мажбур қилган нарса нима?.. Йўқса амакингнинг ўғли Саъдга 
ҳасад қилаяпсанми?.. Шундай дея қиличини қинидан чиқарди. Бир неча киши отилиб қўлидан 
тутдилар. Бас қил, эй, Ҳубаб, дейишарди. 
— Шундай қила туриб яна менга бас қил дейсизларми?.. Аминманки, ҳали 
фарзандларингиз уларнинг эшикларидан нон ва сув сўраганини кўрасиз, қувилганига гувоҳ 
бўласиз. 
Ҳазрат Абу Бакр: 
Менданми?.. Менинг шу ишларни қилишимдан андиша қилаяпсанми, эй Ҳубаб?.. 
— Йўқ, мен сендан қўрқаётганим йўқ. Аммо, сендан кейингиларнинг шундай қилишидан 
қўрқаман. 
— Сен қўрқаётган ишларнинг қилинганини кўргин, кейин хоҳлаганингни қиласан. 
— Наҳотки, эй, Абу Бакр сен ҳам, мен ҳам у пайт бўлмаймиз. Кейин фарзандларимизга 
қайғули азоблар берадиган қавм келган бўлади. 
Бу пайтда ҳазрат Умар (р.а.) Абу Бакр (р.а.)нинг қўлидан тутиб байъат берганди. 
Кетидан ҳазрат Убайда учинчи байъатни берди. Кейин Муҳожирлар ва Ансор навбатма — 
навбат келишди, ўзларига халифа қилиб қабул қилинганини билдиришди. Бу жамоанинг 
оловли нотиқлари бўлган Ҳубаб, Собит бин Қайс ва Ҳузайма бин Собитлар ҳам байъат 
қилаётганлар орасида эди. Байъатга қўшилмаган ягона шахс Саъд бин Убода бўлди. 
Икки соат аввал Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси Саъд бўлиши керак дея келган 
хазражликлар, бу сафар янада хайрли, бу ишга янада муносиб бир инсонни сайлаганликларига 
ишониб у ердан кетаркан, Саъд бин Убада ҳам уйига келтирилди. Катта умидлар билан келган, 
аммо катта инқирозга учраб ётоғига қайтганди, икки соат олдин фақатгина вужуди хаста эди, 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling